UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  12 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  49 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  616 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10

U-20 Осиё Кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Ироқни қийинчилик билан мағлуб этиб, яққол гуруҳ пешқадамига айланди Янгиликлар

U-20 Осиё Кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Ироқни қийинчилик билан мағлуб этиб, яққол гуруҳ пешқадамига айланди

U-20 Осиё Кубоги 2-тури доирасидаги Ироқ – Ўзбекистон учрашуви якунланди.

Ироқ U-20 — Ўзбекистон U-20 0:1

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Яхё Алмулла (БАА), Аҳмад Саид Алрашиди (БАА), Файсал Эид Ал Шаммари (Қатар), Аммар Иброҳим (Баҳрайн)

Назоратчи: Субҳиддин Моҳд (Малайзия)

Комиссар: Насир Ал Обеидли (БАА)

Гол: 0:1 — 17, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Ироқ U-20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Раад Хотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим (8.Исмоил Аҳмад, 60), 6.Адам Толиб, 10.Абдул Қодир Жамил, 16.Али Жассим (11.Ашар Али, 80), 17.Мислим Мусса (14.Фаббос Фадҳил, 86), 18.Али Содиқ, 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим (7.Муҳаммад Жамил, 60), 22.Ҳуссайн Ҳасан, 23.Аббууд Рабаҳ (9.Мустафо Қобид, 46)

Захира: 1.Аббос Карим, 12.Омран Заки, 2.Сажжад Муҳаммад, 3.Али Аббос, 13.Аббос Мажид, 15.Аббос Мане

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13. Зафармурод Абдираҳматов, 14. Аббосбек Файзуллаев (4.Абубакр Ашуров, 87), 15. Диёрбек Ортиқбоев (22.Шерзод Эсанов, 76), 17. Нодирбек Абдураззоқов (16.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 35), 20. Маҳмуджон Маҳамаджанов.

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатулло Пўлатов, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 11.Шаҳриёр Жабборов, 18.Саидафзалхон Аҳроров, 19.Шаҳзод Акрамов, 23.Асадбек Жўрабоев

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (35), Ҳайдар Абдулкарим (41)

Четлатиш: Шаҳзодбек Раҳматуллаев (44)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! БИРИНЧИ БЎЛИМДА БИР КИШИ КАМ БЎЛИБ ҚОЛГАН ЎЗБЕКИСТОН ИККИНЧИ УЧРАШУВДА ҲАМ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Маҳамаджанов тўпни қайтариш чоғида тўп билан Асқаровнинг бошини адаштириб қўйди, оқибатда Беҳрузбекнинг бошини бинт билан кийинтиришди.

87. Ўзгариш: Файзуллаев ўрнига Абубакр Ашуров учрашувни якунлаб қўяди.

86. Ўзгариш: Мислим Мусса ўрнига Фаббос Фадҳил майдонга туширилди.

83. Беҳрузбек Асқаров майдонда марказида ўзини Патрик Шик сингари тасаввур қилмоқчи бўлди. Фақат тасаввур ўхшади, зарба эмас.

Аббос, сен қимматбаҳо футболчисан. Лекин камера ҳам...

80. Ўзгариш: Ашар Али Али Жассимни алмаштирди.

79. Раҳмоналиев рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда... тушунгандирсиз.

Бугунги учрашувни томоша қилиш қилиш учун 32218 томошабин ташриф буюрибди. Эҳтимол, улардан бири сиздирсиз. Йўқ бўлсангиз, келганингизда 32219 та бўлармиди...

76. Ўзгариш: Диёрбек Ортиқбоев ўрнига Шерзод Эсанов эсон-омон учрашувни якунлаб қўяди.

75. Кадим Раад Хотам Ўзбекистон дарвозасининг пешонасини нишонга олди.

74. Файзуллаев майдонда ётибди. Ўзи битта ўйинчимиз бор-у бунақасидан.

73. Ироқлик футболчи яқин масофадан ўзбекистонлик ҳимоячини алдаб ўтиб, зарба йўллашига икки баҳя қолди.

71. Исмоил Аҳмад Файзуллаев финтининг қурбонига айланди. Аммо жабрланган футболчи ўзбекистонлик ярим ҳимоячи эди.

69. Бироз аввал белини ушлаб ётган Муҳаммад Жамил энди чап оёқда Бэйл сингари зарба йўллади. Ноаниқлигиям Бэйлники каби бўлди.

67. Файзуллаев билан тўқнашувдан сўнг Муҳаммад Жамил реклама роликларидаги сингари "Вооой, белииим" деб қолди.

63. Холдорхонов укол оладиган тана қисмидан лат еди.

60. Ўзгариш: Исмоил Аҳмад ва Муҳаммад Жамил ўйинга қўшилди. Абдул Раззоқ Қосим ва Ҳайдар Абдулкарим майдонни тарк этди.

59. Файзуллаевнинг жаримадан узатмасидан сўнг рақиб майдонида ёлғиз турган Ортиқбоев чиройли ноаниқ зарба йўллади.

56. Ён ҳакам бурчакка ишора қилди. Ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳайқириғидан "Ҳе, байроғингга..." деган жумлани уқиб олиш мумкин.

54. Ўзбекистонлик футболчилар ўзлари билан тўпни уёқдан-буёққа олиб юришибди. Янгича тактика бўлса керак.

51. Файзуллаев 1-турдаги жарима зарбасини қайта ижро қила олмади. Тўп ироқликлар жонли деворидаги қайсидир футболчининг тановвул қилган таомини ҳазм қилдириб юборди.

48. Ҳусановнинг жарима зарбасидан сўнг ироқликлар посбони сувга калла ташлагандек тўпга отилди.

47. Мислим Мусса Холдорхоновни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

46. Ўзгариш: Аббууд Рабаҳ ўрнига Мустафо Қобид иккинчи бўлимни бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунига етди. Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Бироз аввал майдонга туширилган Раҳматуллаев рақиб футболчисини рентген қабулига ёздириб қўйгани учун қизил карточка билан жазоланди! Ёдингизда бўлса, U-23 Осиё кубогидаги "тош жангида" ҳам шундай ҳолатга дуч келгандик.

41. Ҳайдар Абдулкарим ўзбекларга хос урф-одат ҳисобланган оёқбосди ҳаракатани амалга оширди ва бунинг натижасида ҳакам томонидан сариқ карточка билан мукофотланди.

40. Раҳмоналиев чиройли пас берди. Ироқлик футболчига.

37. Ўзбекистонлик ҳимоячи унинг ҳаракатларини майдон четида олқишлаётган мураббийи томон тўпни йўллади.

35. Ўзгариш: Нодирбек Абдураззоқов ўрнига Шаҳзодбек Раҳматуллаев учрашувни давом эттиради.

35. "Огоҳлик — давр талаби" дея учрашув бош ҳаками Ўрозовни огоҳлантирди.

33. Файзуллаев ҳужумда қоида бузди. Рақиб футболчиси танасининг қайси аъзосини ушлаб чинқираганини ёзмай қўяқолганим маъқул.  

31. Ироқликлар яна бир хавфли ҳужум амалга оширди. Сўнгги лаҳзаларда Боймуродов қарсак чалишга арзирли ҳаракат амалга оширди.

28. Абдул Раззоқ Қосим аслини олганда жуда чиройли, рақиб жамоа ишқибозларининг наздида эса ёмон зарба йўллади.

Трибуналардаги томошабинлар мобил телефонларининг чироқларини ёққанча, ўйинга безак беришмоқда. Афсуски, уларга қўшилолмайман. Мен учун айни дамда телефонимнинг қуввати тугаб қолмаслиги муҳимроқ.

20. Абдираҳматовнинг зарбасидан сўнг Ироқ посбони нигоҳлари билан сейв қилди. Энди у эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

18. Холдорхонов голни нишонлаш хаёлида юрганида унга оширилган тўпни сезмай қолди.

17. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холдорхоноооооооооооввввв!!! Уҳ-уҳ, бақиравериб, томоғим оғриб қолди-я!


14. Ироқликлар майдон четига эътибордан четда қолган байроқчали амаки ёнидан тўпни ўйинга киритади.

12. Холдорхонов ҳужум чоғида рақибига оталарнинг гапига кирмаган қулоқсиз болаларига тортадиган "лепёшканон" зарбадан бериб юборди.

10. Бир-бирига узатмалар ошириб зериккан ўзбекистонликлар "Олақол" дея рақибларига тўпни топшириб қўя қолишди.

6. Файзуллаев ўзи учун бегона бўлган нуқтадан стандарт вазиятни амалга оширди, аммо унинг узатмасидан сўнг рақиблар ўзбекистонлик мухлисларнинг бирровга юрагини ҳайиқтирадиган қарши ҳужум амалга оширди. Яхшиямки, ушуб эртак яхшилик билан якунланди.

2. Ироқлик футболчи Боймуродов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо умринг узун бўлсин дейиш билан бирга, қўлинг ҳам узун бўлсин деган ибратни эшитган Ўзбекистон посбони узун қўллари билан тўпни қайтариб юборди.

2. Раҳмоналиевнинг зарбаси йўлига ироқлик футболчи боулинг шарикларига улоқтирилган тўп мисоли ташланди.

1. Ироқлик ҳимоячининг узатмасига унинг ҳужумдаги шериги Усэйн Болт бўлса ҳам етолмасди.

1. Учрашувни ироқликлар бошлаб берди.

Бугун номинал мезбон сифатида ҳаракат қиладиган Ироқ ўйинчилари оқ, Ўзбекистон футболчилари эса кўк рангли либосда ҳаракат қилади.


Кутиб оламиз, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар янгради. "Суюнчи" фильмидаги Шермат тили билан айтганда, энг муҳими, оиламиз, жамоамиз шаънини ҳимоя қилиш...


Футболчилар чигалёзди ўташди, фонтанлар қиқирлади, ўйинга ҳамма нарса шай.

Бугун иккала жамоа ҳам 4-5-1 схемасида учрашувни бошлайди. Ироқликлар сафида Али Жасим, Ўзбекистон термаси сафида эса Холдорхонов олдинги чизиқда ҳаракат қилади.

Жамоалар чигалёзди машқларини бажаришмоқда. Трибуналар ҳам аста-секинлик билан тўлмоқда. Бугун трибуналарда Эшматни ҳам, Тошматни ҳам учратишингиз мумкин.

Ироқ – Ўзбекистон. Мухлислар ўз жойларини эгаллашмоқда

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари стадионга етиб келди


Иккинчи тур аввалида Ироқ устози Ўзбекистонга қарши учрашув қийин ўтишини таъкидлади. Бироқ Ўзбекистон бир кун кейин ўйин ўтказгани ироқликларга устунлик беришини айтиб ўтди. Равшан Ҳайдаров эса биринчи турдаги ғалаба ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини, ҳар бир ўйин Ўзбекистон учун аҳамиятли эканлигини таъкидлаганди.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Ироқ учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Биринчи турдан сўнг иккала жамоа ҳам пешқадамлик қилмоқда. Жумладан, мусобақа мезбонлари илк турда Сурияни, Ироқ эса Иорданияни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга мушарраф бўлган.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика