UZ

Тьюрам, Йовелич, Сков, Шкири... Бундеслиганинг истиқболи порлоқ ёш футболчилари Янгиликлар

Тьюрам, Йовелич, Сков, Шкири... Бундеслиганинг истиқболи порлоқ ёш футболчилари

Трансфер бозори ёпилгач, ундаги харидларни таҳлил қилиш жараёнида барчамиз катта-катта миллионларга эътибор қаратамиз.

Аммо шундай харидлар ҳам амалга оширилдики, футбол бозорининг бугуни учун камтарона маблағ эвазига амалга оширилган бўлсада, бизга жуда ҳам кўп нарсаларни ваъда қила олади. Қуйида Бундеслиганинг янги мавсумида порлаши кутилаётган немис футболидаги янги номлар билан танишинг.

Элье Шкири («Кёльн»)
Қайердан келди:
«Монпелье»
Трансфер баҳоси: 6 млн. евро
Элье Шкири ҳам Себастиан Борнау каби «Кёльн»нинг қимматли харидларидан бири бўлди. Ахим Байерлорцер мураббийлигидаги янгиланган жамоанинг асосий юлдузларидан бири айнан тунислик футболчи бўлиши кутилмоқда. Ҳамма жамоа етакчилари сифатида Энтони Модест ва жамоа тўпурари Симоне Теродделарнинг ҳаракатларини кузатиш қизиқарли бўлишини таъкидлаяпти, аммо биз тунислик Элье Шкирининг жамоа юрагига айланишига аминмиз.



Кристофер Нкунку («Лейпциг»)
Қайердан келди:
ПСЖ
Трансфер баҳоси: 13 млн. евро
Кристофер Нкунку – нафақат «Лейпциг», балки бутун Германия чемпионатининг энг ёрқин трансферларидан бири бўлди. Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси «ПСЖ»нит арк этиб, Бундеслига чемпионлиги учун кураш олиб боришга қарор қилди. Нкунку кўп қиррали, тезкор ва техникали футболчи ҳисобланади. Бу сифатлар жамоа мураббийи Юлиан Нагелсманн учун жуда муҳимдир. У Нкункуни Юссуф Поулсен ва Тимо Вернерларга қўшиб Бундеслиганинг «дахшатли» ҳужум триоларидан бирига асос солмоқчи.



Роберт Сков («Хоффенхайм»)
Қайердан келди:
«Копенгаген»
Трансер баҳоси: 10 млн. евро
Роберт Сковнинг АПЛ клубларидан бирига ўтиши ҳақида кўплаб тахминлар бор эди, бироқ «Хоффенхайм» жамоаси барчада тезкор чиқиб қолди. Даниялик футболчи халқаро турнирлар йўлланмаси учун кураш олиб борадиган жамоа сафига кўчиб ўтди. Жамоа асосий футболчиларини йўқотган бўлса ҳам, пастга шўнғишга ҳаққи йўқ. Шунинг учун ҳам жамоа раҳбариятининг Сковдан умидлари катта.



Деян Йовелич («Айнтрахт»)
Қаердан келди:
«Црвена Звезда»
Трансфер баҳоси: 4 млн. евро
Ўтган мавсум «Айнтрахт» клуби сафида «йиртқичлик» хусусиятини тўла намойиш қилган Лука Ёвич жамоани тарк этгач, раҳбарият Деян Йовельични олиб келди. Бу футболчи 20 ёшда бўлиб, Сербиянинг барча ёшдаги терма жамоалари сафида ўйнаб чиқишга улгурган. У ҳам Лука Ёвич каби «Црвена Звезда» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳикоя такрорланадими? Айтиш қийин. Аммо, таъкидлаш керакки, Деян Белград клуби сафида ҳар икки ўйиннинг бирида гол уриб келган.




Маркус Тюрам («Боруссия» Мёнхенгладбах)
Қайердан келди:
«Генгам»
Трансфер баҳоси: 9 млн. евро
Афсонавий Лилиан Тюрамнинг ўғли Маркус икки йил франция чемпионатида фаолият олиб борди. Энди эса ҳамюрти Франк Рибери каби Бундеслигада ўз тарихини яратишга ҳаракат қилиб кўради. Италияда туғилган француз жисмонан бақувват ва жуда ҳам тезкор ҳисобланади. Унга «Боруссия» Мёнхенгладбахнинг янги етакчиси сифатида қарашмоқда. Эҳтимол, у отасининг ютуқларидан ҳам кўпроғига эриша олар.



Хавьер Шлагер («Вольфсбург»)
Қайердан келди:
«Зальцбург»
Трансфер баҳоси: 15 млн. евро
Хавьер Шлагер «Вольфсбург»га кўчиб ўтгач, Бундеслига яна бир техник жиҳатдан етук футболчи билан бойиди. Чапақай футболчи «Зальцбург» таркибида майдонни кўра олиш сифати билан ҳам ажралиб турарди. Бу каби сифатлари унга универсаллик бахш этади. Австриялик футболчи нафақа ҳужумда, балки ҳимояда ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш эта олади.



Диади Самассеку («Хоффенхайм»)
Қайердан келди:
«Зальцбург»
Трансфер баҳоси: 12 млн. евро
Ўтган мавсум «Залсбург» сафида Шлагер плеймейкер зонасида ҳаракатланган бўлса, Самассеку унинг ортида – майдон марказини назорат қиларди. Кўпчилик уни Наби Кейтага қиёсламоқда, лекин у кўпроқ Нголо Кантега ўхшайди. Илгари у ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлгани туфайли ажойиб техника соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, Самассекунинг энг катта ютуғи ўткир қарши ҳужумларни бошлай олишидир. 23 ёшли футболчи жисмонан жуда бақувват эмас, аммо бу унинг вазифаларини аъло даражада бажариши учун тўсқинлик қила олмайди.




Мусса Диаби («Байер»)
Қаердан келди:
ПСЖ
Трансфер баҳоси: 15 млн. евро
Биз «ПСЖ»нинг оламшумул харидлар қилишига ўрганиб қолдик, аммо парижликлар мамлакат футболининг ёш истеъдодларини қадрлашни унутиб қўйишган. Парижликлар академиясининг сўнги ютуқларидан бири – Мусса Диабидир. 20 ёшли футболчида ажойиб тезлик ва голга харислик сифатлари мужассамлашган. Шубҳасиз, у «Байер» сафида Леон Бейли ва Кай Хаверцлар билан бирга ажойиб триони шакллантиради.




Ханнес Вольф – («РБ Лейпциг»)
Қайердан келди:
«Зальцбург»
Трансфер баҳоси: 12 млн. евро
Вольф ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жароҳат орттириб олгач, Бундеслигада дарров порлаш имконидан маҳрум бўлди. Бироқ, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди: «Лейпциг» раҳбарияти истиқболи энг порлоқ футболчилардан бирини сотиб олганини яхши билади. Эслатиб ўтамиз, ҳужумкор ярим ҳимояҳи бугунга қадар 89 марта «Зальцбург» сафида майдонга тушишни уддалаганди.





Юқорида санаб ўтилган номлар яқин келажакнинг энг ёрқин юлдузларига айланишлари мумкин. Зеро, жамоалар уларга катта умид боғлашган. Бу йигитлар яна бир бор футболда ҳамма нарса пулга боғлиқ эмаслигини яна бир марта исботлаб беришса, ажаб эмас. Германия чемпионатини кузатиш баробарида бу йигитларнинг ҳаракатларига баҳо беришни ҳам унутманг.



Фаҳриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
12 сен 11:22:09
Po'lat_BM
Макола зур, канийди Бавария скаутлариям шунака ишласа, хакикатда хаммаси яхши уйнидиган болла, бундеслигани яхши томони уйинчи узини курсатишга имкон яратиб берадиган чемпионат, лекин тугриси МТЖ Тренери хакидиги темани хамма ёкка ёзурадиган думбулла жонга тегди
   
13 сен 23:44:11
ДНКда МЮ бор
АПЛ да буларнинг ешидагилар уже юлдуз
   
12 сен 11:18:03
Abdufattoh Akromov
Anaqa
   
12 сен 10:49:23
Baxrom ibn Shavkat
Abramov 2 ta quyonni ursa kere zborni bn klubni
   
12 сен 10:43:18
Baxrom ibn Shavkat
Abramov xush kepsan
   
12 сен 10:43:01
Toxir099
Xamma muxlislar faqat JCh-2022 ni o'ylayapti undan keyingilarchi Termaga Gvardiola kelsa xam Termadagi qo'yla o'sha o'sha hech biri jon berib o'ynamaydi Ular oyina 50-60 mln pul oladi U pullarga masjid quring Boquvchisini yo'qatganlarga beringlar Bu dunyo sinov uchun kelganmiz Biz esa 50 mlnni beryapmiz Viloyatda qaancha iqtidorli bo termaga tortadigan Bizni amputantlar jamoamiz bor edi shularga bering u plni Qo'yylaga berincha
   
12 сен 10:33:01
aral2019
Эх яшлар яшлар
   
12 сен 10:25:47
FB
Xush kelibsan Abramov biz seni soģingandik . Biz bilgandik biz kutgandik )))))
-4   
12 сен 10:32:18
Sherzod_2020
Xammasi yaxshilikka bo'lsin, Abramovdan keyin Qosimovni undan keyin (yoziwgayam qorqaman) Sog'inmasak boldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг