UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  1 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  4 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  4 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  6 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

Турсунов: «Ворскла» билан еврокубокларда ўйнамоқчиман» Янгиликлар

Турсунов: «Ворскла» билан еврокубокларда ўйнамоқчиман»

«Ворскла»га кўчиб ўтган Санжар Турсунов клуб матбуот хизматига интервью берди.
- Санжар, клубга ҳуш келибсиз. Янги клубдошларингиз қандай қарши олишди?
- Раҳмат. Бу жамоага келганимдан мамнунман. Мени қониқтирмаган ҳеч қандай ҳолат йўқ. Ажойиб жамоага келганимга аминман. Бу ерда анчадан буён ўйнаётгандекман (кулади).


- Ким Украина вариантини таклиф қилди?
- Агентим ва Полтава клуби алоқа ўрнатишди. Ўзим ҳам «Ворскла» билан йиғинга боришга тайёр эдим. Қайтараман – бу ер менга ёқмоқда.


- Олдин Украина чемпионатини кузатармидингиз?
- Россияда ўйнаганимда Украина Премьер-лигасини кузатишга кўп ҳам имкон бўлавермасди. Асосан интернетда хабарларни ўқирдим. «Днепр»да ўйнаган ёшликдаги дўстим Виталик Денисов ҳақида биласизлар. Макс Шацких Украина чемпионати савияси ҳақида гапириб берганди. Албатта, Украина клубларининг еврокубоклардаги баҳсларини ўтказмасликка интилардим.


- Дўстингиз Денисовнинг маслаҳати «Ворскла»га ўтишда муҳим роль ўйнадими?
- Тўғри-тўғри. Бу мен учун яхшигина роль ўйнади. У «Ворскла» ҳақида яхши фикрлар билдирди.


- Жамоадаги кўпчилик сизининг универсалигингиз ҳақида гапирмоқда. Интернетдаги видеолар орқали кўрганимизда асосан ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнагансиз…
- Мен учун чап ёки ўнг фарқи йўқ. «Алания»да мен чап қанотда ўйнардим, «Газовик»да ҳам шундай. Шундай экан, «Ворскла»да ҳам чап қанот кучсиз бўлмайди деб умид қиламан (кулади).


- Энди клубга келган барча янги футболчиларга бериладиган савол: «Ворскла» билан нималарга эришмоқчисиз?

- Катта ниятларим бор, чемпионатнинг қолган ўйинларида бор кучимиз билан ўйнаб еврокубокларга йўлланма берувчи ўринлардан бирини эгаллашга уринамиз. Кўп гапиришдан кўра кўпроқ ишлашни маъқул кўраман.

Артем Лобанов, ФК «Ворскла» матбуот хизмати

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика