UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Милан" ўзига янги стадион қурмоқчи  0 23:14Мисрлик ҳакам телефонда такрорий вазиятни кўриб, голни бекор қилгани учун дисквалификация қилинди  1 22:47Нидерландия терма жамоаси вирус туфайли беш нафар футболчисини йўқотди  1 22:20Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади"  2 22:00Евро-2024 саралаш босқичи. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга имкониятни бой берди  0 21:37"Андижон" ва "Турон" Суперлигадаги "аномал" ўйинларга тайёрми? Апрель ким учун оғир келмоқда?   0 21:12Назорат ўйини. "Локомотив" - "Нефтчи" 2:2  3 20:58Olamsport: Дана Уайт бокс промоушени очишни режалаштирмоқда, Раҳмонов қанча пул ишлаб олгани ҳақида гапирди  0 20:45Про лига. Самарқанд дербисида "Динамо" "Юниред"ни мағлубиятга учратди  5 20:37Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"  0 20:25Неъматулло Қутибоев: "Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди"  10 20:07Ўзбекистон олий дивизионида энг кўп ғалаба қозонган мураббийлар  6 19:50Франция Суперкубоги Осиёда бўлиб ўтади  2 19:33"Реал"нинг 2024 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум  13 19:16"Бавария" Лукакуни харид қилмоқчи  4

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди Янгиликлар

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди

Туркияда 6 февраль тонги машъум хабар билан бошланди.

Маҳаллий вақт билан 04:17да Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида юз берган 7,8 магнитудали зилзила катта талофатларга сабаб бўлди. Энг ёмони, бу ҳолат кун давомида Туркиянинг турли бурчакларида давом этиб турди. Қурбонлар сони ортиб бораётганидан хабарингиз бўлса керак. 

Даҳшатли фожиа футбол оламига ҳам таъсир қилмай қолмади. “Малатьяспор” дарвозабони Аҳмет Туркаслан вайроналар остида ҳалок бўлган. 

“Хатайспор” устози Волкан Демирелнинг инстаграм орқали йўллаган мурожаати кўпчиликнинг эътиборини тортди: “Илтимос, ёрдам! Имконингиз бўлганича кўмак юборишингизни сўрайман. Илтимос, ёрдам. Фақат Хатай эмас, қўшни ҳудудларда ҳам ҳолат бир хил. Одамларни тополмаяпмиз. Қўлимиздан келгача ҳаракат қиляпмиз.  Ҳамма паришон, ҳамма жон дардида. Аллоҳ ризолиги учун ёрдам беринг”...

Шу зўрларни айтаркан Демирел йиғлаб юборди. Фаолияти давомида ўзининг агрессивлиги ва кучли характери билан ажралиб турган “Фенербаҳче” афсонаси оммага 1-марта шундай ҳолатда кўринди. Чунки Хатайда нафақат туб аҳоли, балки, шаҳарнинг бош жамоаси вакиллари, хусусан, Демирел штабидаги кишилар ҳам вайроналар остида қолгани тахмин қилиняпти.

Ҳозирча 3 футболчи ва 1 нафар мураббий (оиласи билан) қулаган бинолар остидан чиқариб олинган. Аммо “Хатайспор”нинг спорт директори Танер Савут, таржимон Эмре, шунингдек, сиз АПЛ баҳслари орқали танийдиган Кристиан Атсу ҳам вайроналар остида қолгани айтилмоқда...

Эътиборли жиҳати, ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқовга айнан шу жамоадан қизиқиш бўлаётганди. “Хатайспор” мутасаддилари сўнгги 1 ҳафта давомида Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб турган ҳужумчи бўйича музокара ўтказаётган ва Абдихолиқовни трансфер ойнаси ёпиладиган 8 февраль оқшомига қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бугунги воқеалардан кейин Бобир кўп эҳтимол билан “Ордобаси” таркибида қолса керак...

Турк футболидаги энг катта номлардан бири, “Барселона”нинг собиқ футболчиси Арда Туран зилзила оқибатларини бартараф қилиш, вайроналар остида қолган инсонларни қутқариш учун бутун дунёдан ёрдам сўради. Айни пайтда жаҳоннинг энг машҳур клублари турк халқига ўз ҳамдардлигини билдиряпти.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам фожиага бефарқ қолмади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Туркияга инсонпарварлик ёрдами, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3та авария-қутқарув техникаси юборилар экан.

Умид қиламизки, тез орада қурбонлар сони ортишдан тўхтайди.

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +27   

Фикрлар

+9   
06 фев 22:15:36
Belconnen FC
Turk xalqiga sabr tilaymiz. Hech kimni boshiga solmasin.
+9   
06 фев 22:06:58
ZOKIRJON MAXMUDOV
1 секунддан кейин нима бўлади, қаерда бўламиз, қандай холатда бўламиз билмаймизу, лекин инсоният у дейди бу дейди, Аллох бизни кечиргин, Ўзинг панохингда асра.
+7   
06 фев 21:59:30
M-citi✓As Milan
Inna lillahi va Inna ilayhi rojiun
+5   
06 фев 22:50:26
Erkin Abdullaev
Alloxim o'zing panoxingda asra
+1   
06 фев 23:13:38
Pakhtakor Tashkent
Одамдан яхшилик қолади, келажак авлод, буюк келажак деб вақтни чўзмасдан хозир яшаш керак, хозир яхшилик қилиш керак.
   
07 фев 07:21:04
islombek6767
Юртимизни ва барча инсониятни Аллох асрасин бундай табиий офатлардан Кардошларимиз Турк халкига хамдардлик билдирамиз
   
07 фев 05:01:42
Бахтийор Ашуров
Барчамизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Қардошларимизни сабрини Ўзи берсин. Амийн!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика