UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" турнирни тарк этди, "Челси"дан узоқ кутилган ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:40А Серия. "Интер" кутилмаганда мағлуб бўлди, "Лацио" ва "Наполи"да ғалаба  5 01:05Пиоли: "Милан" ўйинни назорат қилди"  0 00:33"Милан" 70 минг ўринлик стадион қуришини маълум қилди  0 00:11Расман: Гаттузо Франция клубида иш бошлади  2 23:55ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида "Лас-Пальмас"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  2 23:25А Серия. "Кальяри" ўз майдонида "Милан"га мағлуб бўлди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  9 23:12Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити", "Челси", "Арсенал", "Ливерпуль" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:05Расман: Жалолиддин Машарипов Греция жамоасига ўтди  19 22:53А Серия. "Интер", "Наполи" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:39Веско Стешевич: "Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди"  6 22:34Нефтчи 8 йилдан сўнг "Бухоро"ни енгди  5 22:18Александр Хомяков: "Металлург"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"  4 22:07Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди"  24 21:41Улуғбек Бақоев: "Бизнинг даражамиз шундай"  9

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайтнинг саъй-ҳаракатлари билан ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди.

Овоз беришда "Championat.asia" ва Трансфермаркт порталининг рус бўлими ходимлари, эксперт сифатида Ўзбекистондаги таниқли футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Остон Ўрунов катта фарқ билан Суперлигада май ойининг энг яхши футболчисига айланди. "Навбаҳор"га қайтган "Спартак" ва "Уфа" собиқ футболчиси юқори самарадорлик намойиш этмоқда. Ўрунов май ойида 4 та ўйинда 3 та гол урди. Унга респондентларнинг 52 фоизи овоз берди. Остоннинг энг яқин таъқибчилари "Сўғдиёна"дан Зенан Заимович ва "Андижон"дан Рубин Хебай ундан кўпроқ (4 тадан гол) урганига қарамай, ҳар бири 17 фоиздан овоз тўплади.

Қизғин кечган курашда Transfermarkt ва "Championat.asia" талқинлари бўйича май ойининг энг яхши мураббийи унвони "Сўғдиёна" устози Иван Бошковичга насиб этди. Унинг қўл остида жамоа қисқа вақт ичида қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан чиқиб кета олди. Май ойида "Сўғдиёна" 4 та учрашувда 3 та ғалабага эришди. Бошкович учун респондентларнинг 34 фоизи овоз берган бўлса, иккинчи ўринни 30 фоиз овоз билан "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян эгаллади (4 та учрашув, 3 та ғалаба, 1 та дуранг).


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика