UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Дунёнинг энг мафтункор 10 нафар боксчи қизлари  2 19:42Тухель ПСЖ билан шартномани узайтиришга яқин  1 19:22Olamsport: Ғофур Раҳимов ўрнига AIBAнинг вақтинчалик президенти тайинланди, самбочиларимиз иккинчи бўлишди  0 19:07U-23 Осиё чемпионати саралаши. Тожикистон Ҳиндистонни мағлуб этди  10 19:01Андижонликлар Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади  1 19:00Евро-2020 саралаши. Қозоғистон - Россия  12 18:57Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим"  57 18:56Кроос: "Реал"нинг ҳозирги ҳолати анча яхши"  0 18:45Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди  11 18:40"Арсенал" скаутлари Италия - Финляндия учрашувига боришди  1 18:25Энг машҳур дарвозабонлар сўнгги йилларда қанчалик ўзгаришган?  11 18:10Евро-2020 саралаши. Уэльс - Словакия, Қозоғистон - Россия. Асосий таркиблар маълум!  8 17:56Фарғонада футбол бўйича “Дўстлик кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда  0 17:55"Локомотив" "Насаф"га мағлуб бўлди  37 17:41Зидан: "Яхши футболчи бўлиш учун қўлимдан келганини қилганман"  7

Тоттининг ўша машҳур селфиси ёдингиздами? Янгиликлар

Тоттининг ўша машҳур селфиси ёдингиздами?

Франческо ўша учрашувдаги воқеалар ҳақида айтиб берди.

Бундан тўрт йил аввал, яъни 2015 йил 11 январь санаси "Лацио"га қарши Рим дербисидаги тўқнашув. 

"Биринчи бўлимда мен жуда ёмон ўйнадим, худди шундай таърифни бутун жамоамизнинг ўйинига берсак бўлади. Натижада, биринчи бўлимдан сўнг – "Лацио" 2:0 ҳисобида олдинда борарди. Агар Гарсия мени алмаштирганда, унга бир оғиз эътироз билдирмасдим.  

Лекин Руди ва ёрдамчиси Фред биргаликда мен билан суҳбатлашишга қарор қилишди. Ўйин режаси, ким қайси вазиятда қаерга югуриши акс этган чизмада, фақатгина 10-рақамнинг "стрелкалари" йўқ эди. "Жарима майдонидан чиқма, Франческо, – деди мураббий. – Майдон бўйлаб югуриб юришга кучинг етмайди, аммо жарима майдони ичида сен нимадир қила оласан. Тўпни қидирма, уни сенга етказиб беришсин".

Бу кўмаклашиш ҳақидаги гап, лекин шу билан бирга менга катта маъсулият юкларди. Кийиниш хонасидан чиқиб келиб, майдонга тушдим ва дарвозабонлар мураббийи Гвидо Наннига имо қилиб, режа ҳақида маълум қилдим.

Строотман тўпни ҳаводан етказиб бергач, тезкор гол уришга муваффақ бўлдим. "Лацио" ҳимояси мени кўздан қочирди, ҳеч ким мен узоқ бурчакда, Радунинг ортида ёлғиз қолиб кетганимни сезмай қолди. Энг қизиғи, орадан 15 дақиқа ўтгач, вазият худдики такрорланди. Бу сафар тўпни Холебас ошириб берди ва Цана ва Радунинг ўртасида турганимда тўпга етиш, ҳамда зарба бериш учун йиқилаётиб зарба беришимга тўғри келди. Осон бўлмаганди. Келинг, очиқчасига айтай, жуда мураккаб гол! Бундай ҳолатда зарба беришни футбол мактабларида ўргатишмайди, бунда координацияни сақлаб қолиш жуда муҳим.

Биринчи гол мени Рим дербиси тарихида тўпурарлар пойгасининг биринчи поғонасига олиб чиқди. Иккинчиси - хайрлашув голи бўлди.

Бу менинг Рим дербисидаги сўнгги голим эди. Мен томон югураётган Гвидога кўзим тушди, у расмга тушиш дастурига кириб қўйилган телефон билан югураётган. Курва Суд ("Рома" мухлислари гуруҳи номи) ақлдан озаётганди, ҳозир мухлислар югуриш йўлакларига тушиб кетадигандек эди. Мен уларни кадрга олдим ва унинг бир четида ўзим ҳам акс эттим, табассум қилишимни кимдир келиб илтимос қилишига ҳожат қолмади. Клац ва сурат тайёр", - Тотти.

Франческо Тотти ўша машҳур селфига тушганига 4 йил бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

+3   
12 янв 19:16:48
Tohirbek Nematov
Totti Rim imperatori sodiqlik namoyondasi
+2   
12 янв 19:17:31
Ehsonali
Yarimhimoyachilarni eng zo'ri TOTTI va eng asosiysi sadoqatli
   
12 янв 20:28:40
inamjon
Rimning songi imperatori menimcha ashaddiy raqiblari xam xurmat qilsa kerak
   
12 янв 19:44:04
ShaXzoD chik
4 yil utib ketibdi ana mana dib ((
   
12 янв 19:14:20
.::RASA::.
Yuq meni Uzb 1-0 Suriya
Geynrixni selfisi yodimda))
   
12 янв 19:13:39
Qo'qonli snayper
Селфига гап йук
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг