UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Eplmanager.com: Янги "The League of London" совринли лигаси старт олмоқда, шошилинг!   0 11:57Даврон Файзиев: "Моуринью жойига келди"  3 11:53"Атлетико" "Манчестер Юнайтед" хавбекини харид қилмоқчи  1 11:50Салимжон Зокиров: "Шу ёшга кириб ҳали бунақанги қуръани кўрмагандим"  1 11:34Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда   16 11:31Баҳром Норсафаров: “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида мазмунли ўйин намойиш этишга уринамиз  1 11:31Моуринью Моманига ёрдамга келди  3 11:18Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 11:05Италиядан учралган 1:9 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Арманистон футбол федерацияси раҳбари ҳам ишдан кетди  4 10:42"Ливерпуль" раҳбарияти "Энфилд"нинг сиғимини оширмоқчи  2 10:20Моуринью Ибрагимовични "Тоттенхэм"га ўтишга кўндирмоқчи  9 09:50Olamsport: Хабиб Нурмагомедов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади, жаҳон бокси афсонаси Ўзбекистонга келмоқда  0 09:45Де Лигт: “Ювентус”га ўтганимдан афсусда эмасман”   4 09:23Азар бир неча марта қайси клубга рад жавоби берганини маълум қилди   3 09:02“Лестер” ҳар қандай ҳолатда ҳам “Челси”нинг таклифини рад қилмоқчи   8

Тотти орзусидан воз кечди ва "Рома"дан кетишга қарор қилди Янгиликлар

Тотти орзусидан воз кечди ва "Рома"дан кетишга қарор қилди

Техник директор бўлиш унинг орзуларидан бири эди. Аммо, лекин, бироқ...

2017 йил 28 май куни Франческо Тотти "Рома" сафидаги охирги ўйинини ўтказди. Ўшанда Рим клуби "Женоа" устидан 3:2 ҳисоб билан ғалаба қозонган, стадионга эса 50 мингдан ортиқ мухлис келган эди. Тотти билан хайрлашиш учун ҳаттоки, "Лацио" ишқибозлари ҳам ташриф буюрганди: узоқ йиллик муносиб фаолиятини тинимсиз қарсаклар билан олқишлашган эди.

Албатта, Тоттига клубда лавозим таклиф қилиниши "Рома" раҳбарияти учун тўғри қадам бўлган бўларди. 2017 йил июлда у футболчилик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. Таҳминан ўша пайтдан бошлаб Ческо жамоа тизимининг директорлардан бири лавозимида ишлаб келаётганди. Ўша вақтдан унинг "Рома"даги энг ёқимсиз ва муваффақиятсиз даври бошланган.

Ҳеч ким Тоттига қулоқ солмади, президент маслаҳатчиси эса доим унга қарши чиқарди

Биринчидан, Тотти унча яхши бўлмаган даврда жамоага келди. Бу айниқса, шу мавсумда жуда сезилди. У ўтган ёзда Мончи спорт директори лавозимида қолишига эришди. Лекин баҳорда эса Жеймс Палотта испанияликни ишдан бўшатди. Бу Тоттига қарши биринчи зарба бўлди. Иккинчидан, Франческонинг Палоттага кўплаб саволлари бор эди. Хусусан, жамоа бошқаруви ҳамда клубда унинг роли билан боғлиқ масалалар ҳақида келишиб олиши зарур эди.

Тотти билан икки йиллик бошқарув даврида кўплаб нохуш кўнгилсизликлар юз берди. Энг асосийлари қуйидагилар:

1. Май охирида "La Repubblicа" нашри жуда қизиқ тадқиқот ўтказди. Журналистлар Карло Бонини ва Марко Менсуратининг маълумотларига қараганда, "Рома" етакчилари Эдин Жеко, Даниэле Де Росси ва Костас Манолас кийиниш хонасида Мончи, Ди Франческо ва Тотти ҳақида жуда ёмон гаплар айтишган эмиш. Гап-сўзларга қараганда, уч раҳбарнинг жамоадаги "ҳукмронлиги" ҳаддан зиёд юқори экан ва клубни пастга қараб тортишаётган эмиш.

Мончи, Ди Франческо ва Тотти бу мақолага изоҳ беришни исташмади. Манолас ва Жеко – ҳам. Аммо Даниэле Де Росси ёлғон хабар тарқатганлари учун Бонини ва Менсуратини судга беришини таъкидлаган эди. Де Росси жамоадан кетишида клуб боссларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ эканини алоҳида таъкидлаган: "Менинг кетишимни "бузиб" кўрсатган ушбу мақола, менга клубда яқинда жуда муҳим вазифани топширишмоқчи бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, янада аҳмоқона бўлиб кўринади. Клубдан таклиф билдирилиши мен учун шараф, лекин оилавий сабаблар туфайли уни рад этишга қарор қилдим. Шундай экан, "La Repubblica"даги мақола – ёлғон".

Тотти Де Росси билан хайрлашиб, инстаграмдаги саҳифасига пост ёзиб қолдирди: "Бугун қайғули кун. Ўтган йиллар мобайнида турли кунларни бошдан ўтказдик, кўп нарсани биргаликда енгиб ўтдик ва бирга улғайдик. Аммо эртами-кечми, шу кун келишини билар эдик. Барча ишларингда омад тилайман. Ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил. Сени яхши кўраман, Дани".


2. "La Gazzetta dello Sport" хабар беришича, душанба куни Тотти "Рома"дан кетишини эълон қилади. Бунга асосий сабаб, Ческо жамоа ривожида қўлланилмоқчи бўлган йўналишларга умуман рози эмас. Тоттининг фикрича, "Рома" спорт директори лавозимида Рики Масарани қолдириш керак, бош мураббий этиб эса Гаттузо (у билан муносабатлари жуда яхши) ёки Синиша Михайлович тайинланиши лозим эди. Жеймс Палоттанинг маслаҳатчиси Франко Бальдини эса Тоттини эшитиб ҳам ўтирмади. Спорт директори — Жанлука Петраки, бош мураббий лавозимига — Пауло Фонсекани тайинлашди (бу Бальдинининг қарори). "GdS" маълумотларига қараганда, бундан Тоттининг жуда жаҳли чиққан.

3. Тотти анча вақтдан бери "Рома"нинг техник директори бўлишни орзу қилар эди. У Раньерининг қайтишида фаол иштирок этди, Де Росси "Рома"дан кетишини расман маълум қилганидан кейин Палоттадан ўйинчини раҳбарият штабига ишга олинишини сўради.

Тотти техник директор лавозимига сайланишига Бальдини тиш-тирноғи билан қаршилик қилди. Унинг фикрича, агар Франческо мураббийлардан юқори лавозимда бўлса, уларга зулм ўтказа бошлар эмиш. Шу сабабли, Палотта жавоб беришни чўзиб юрди. Аммо бари ҳал бўлиб, Тоттига бу масъулиятли вазифани топширмоқчи бўлишганида, у таклифни рад этди ва клубдан кетишини айтди.

Тотти энди нима қилади?

Ҳали аниқ бир нарса дейиш қийин. У бир йиллик таътил олиб, мураббийлик бўйича ўқишни давом эттиради ва келажаги ҳақида обдон ўйлаб кўради. Ўзингизга маълум, у Евро-2020да Рим элчиси ҳисобланади. Шундай экан, тез орада миллионлаб турли реклама роликлари ва акцияларда суратга тушишни бошлаб юборади.

Тотти-функционер: "Сампдория" президенти Массимо Ферреро ҳазиломуз тарзда шундай деган эди: "Тотти ва Де Росси? Ҳа, "Дория"га келинглар! Биз бундан фақат хурсанд бўламиз".

Тотти-мураббий: бу бироз муаммоли ҳолат. Сабаби, Италия жамоалари тажрибасиз мураббийга "бошпана" беришдан узоқроқ юришади. Тотти орзу қилаётган ягона вариантга ("Рома") клуб президенти Палотта қуйидагича жавоб берган: "Бизда нисбатан яхшироқ ўйнаган футболчи "Рома" бош мураббийи бўлиши мумкинми? Хмм, қийин савол. Очиғини айтсам, йўқ! Майдондаги ўйин – бу бошқа масала. Бироқ номзод-мураббий билан шартнома имзолашдан аввал, у нимага қодирлиги ва қанчалик муносиб эканини исботлай олиши шарт".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг