UZ

"Тоттенхэм" Эриксеннинг маошини 200 минг фунтгача оширишга тайёр Янгиликлар

"Тоттенхэм" Эриксеннинг маошини 200 минг фунтгача оширишга тайёр

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни таркибда олиб қолишга жиддий бел боғлаган.

Хабарларга қараганда, "шпорлар" раҳбарияти даниялик футболчининг ҳафталик маошини 80 мингдан 200 минг фунтгача кўтармоқчи.

"Ювентус" ўйинчининг клуб билан тузган шартномаси 2020 йил ёзда якунига етгач, у билан шартнома имзоламоқчи эди.

Бундан ташқари, Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам Эриксенни ўз таркибига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар янграган эди.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 13та ассистга эришган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг