UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Футболдаги қизиқарли фактлар. Қандай қилиб сариқ ва қизил карточкалар пайдо бўлган?  0 15:17"Севилья" "Барселона"да ўйнаётган собиқ футболчисини ортга қайтаришга уриниб кўради  0 14:58U-19 Осиё чемпионати туфайли Суперлиганинг 4та учрашуви жойи ўзгаради  2 14:50Ажойиб! "Порту" футболчилари шифокорларга миннатдорчилик билдириш мақсадида махсус либосларда майдонга чиқишди  0 14:48Бу йилги Про-лига ва Ўзбекистон кубоги формати ўзгаради  2 14:30Футболдаги қизиқарли фактлар. "Оле-Оле-Оле" қичқириғи "Аллоҳ" сўзи туфайли келиб чиққан  2 14:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:02ЦСКА Аргентина терма жамоаси форвардини нишонга олди  0 13:44Olamsport: UFC ESPN on 9 учун гонорарлар, Фергюсон мураббийининг залини ёқиб юборишди ва бошқа хабарлар  0 13:30Агуэро: "Месси "Барселона" рамзи ва афсонасига айланиб бўлди"  10 13:20U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар билан бир саватчада  11 13:16"Қалдирғочлар" қувноқ кайфиятда машғулотни давом эттиришмоқда  0 13:10Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи “Пахтакор”да иш бошлашга яқин турибди  10 12:55Қатар йиғин ўтказади. Бош мураббий 34 нафар футболчини таклиф этди  4 12:52"Интер" "Тоттенхэм"га ўз ўйинчисини таклиф қилди  0

Тошкент “УEФА Чемпионлар Лигаси Кубоги”ни қабул қилади Янгиликлар

Тошкент “УEФА Чемпионлар Лигаси Кубоги”ни қабул қилади

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ва “Pepsi Uzbekistan” “УЕФА Чемпионлар лигаси кубоги”нинг Марказий Осиё тарихида илк маротаба Ўзбекистон пойтахтига олиб келинишини эълон қилади.

Футбол оламидаги асосий мукофотлардан бири боълган кубок пойтахтимизнинг “Anhor Lokomotiv” боғида жойлашган “Axelon” картинг клубида 22-23 февраль кунлари намойиш этилади.

Мукофотнинг дунё шаҳарларида намойиш қилиниши футбол мухлисларининг севимли ва узоқ кутилган тадбирларидан биридир. Бу галги “Кубок ва муҳлислар учрашуви”нинг ўзига хослиги шундаки, ушбу мукофот аввал фақат Европа мамлакатларига келтирилган ва оммага намойиш қилинган.

“УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги”нинг Тошкентга олиб келиниши нафақат юртимиз балки, Марказий Осиё тарихида ҳам муҳим воқеадир. Айнан бизнинг компаниямиз мазкур афсонавий кубокни Ўзбекистонга олиб келиш шарафига эга эканидан бағоят хурсандмиз. Ушбу воқеа минтақа ва мамлакат футбол мухлислари хотирасида узоқ вақт сақланишига ишонамиз", – деб изоҳлади Ўзбекистондаги PepsiCo ҳамкори “International Beverages Tashkent” компанияси ижрочи директори Максим Ефремов.

Бу ҳақиқий футбол ишқибозлари, Тошкент аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун “УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги”ни ўз кўзлари билан кўришнинг ажойиб имкониятидир. Ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Pepsi Uzbekistan” жамоаси сайъ-ҳаркатлари туфайли 22 ва 23 февраль кунлари мухлислар кубок билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади ва унинг ютимизга олиб келишинига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этишлари ҳам мумкин.

“УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги” — бу баландлиги 74 см ва оғирлиги 7,5 кг бўлган, ичи олтин қопламали кумуш амфорадир. 1955 йилдан бери энг зўр футбол жамоларига топшириб келинаётган кубокнинг орқа томонига турли мавсумларда ғолиб бўлган клубларнинг номлари ўйиб ёзилган. Кубокнинг ҳозирги эгаси Англиянинг "Ливерпуль" клуби.

Сиз https://t.me/pepsi_uefa_bot  телеграм ботида рўйхатдан ўтиб, тадбир иштирокчисига айланишингиз мумкин.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг