Томори "Милан" директори билан учрашди
29 апр 2021 11:01
Янгиликлар
Томори "Милан" директори билан учрашди
"Милан" ўз сафида "Челси"дан ижарага олинган ҳимоячи Фикайо Томорини сақлаб қолмоқчи.
Чоршанба куни кечки пайт футболчи клуб директорлари Паоло Мальдини ва Рики Массари билан учрашганини кўришган.
Улар катта эҳтимол билан Томорининг келажагини муҳокама қилишган. "Милан" футболчини "Челси"дан 28 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқига эга, аммо клуб чегирма олишга ҳаракат қилмоқда, сабаби Фикайо Лондон клубида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаслик эҳтимоли бор.
23 ёшли Фикайо Томори жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар