UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Янги мавсум — янги рақам: Фатидан Ибрагимовичгача   3 02:00Olamsport: Оксана Чусовитинанинг муваффақияти, Конор жирканч иш қилди ва бошқа хабарлар  0 01:57Лига 1. ПСЖ, "Монако"да ғалаба ва бошқа натижалар   0 01:51Ла Лига. "Барселона" "Вильярреал" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди, Фатидан дубль   18 01:45А Серия. Роналдунинг голлари "Ювентус"га 1 очко олиб берди  40 01:40ПСЖ "Челси" хавбекини ижарага олиш ниятида   1 01:31ОЧЛ. Ҳамдаллаҳ "Ал Насср"ни чорак финалга олиб чиққан ўйиндан қайноқ ГАЛЕРЕЯ  0 01:15ОЧЛ. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум   11 01:00АПЛ. "Вест Хэм" "Вулверхэмптон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Боуэнндан дубль   1 00:42ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Таавон"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди   4 00:15Ла Лига. Лопеснинг дубли "Атлетик"ка ғалаба келтирди ва бошқа натижалар   0 00:08"Шанхай Шеньхуа" ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави Италияга қайтиши мумкин   0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда (Sunday)  0 23:42Роналду – энг обрўли спортчи   8 23:21Ла Лига. "Барселона" – "Вильярреал". Бошланғич таркиблар маълум: Коутиньо асосийда!   38

Токио сари йўл: Учинчи йўлланма Ўзбекистон ва Австралия ўртасида ҳал бўлади Янгиликлар

Токио сари йўл: Учинчи йўлланма Ўзбекистон ва Австралия ўртасида ҳал бўлади

Токио Олимпиадасига Осиё вакили сифатида борадиган иккита жамоа аниқ: Жанубий Корея ва Саудия Арабистони. Учинчиси эса эртага бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун кечадиган баҳсидан сўнг маълум бўлди.

Ўйин якунида Ўзбекистон ёки Австралия олимпиячилари учинчи йўлланма соҳиби бўлганини билиб оламиз. 

Ўзбекистон ҳали Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. Австралия эса охирги марта 2008 йилги Пекин Олимпиадасида қатнашган. U-23 Осиё чемпионати ярим финалида бизни мағлуб этган Саудия Арабистони 1996 йилги Атланта Олимпиадасидан сўнг яна йўлланмага эга чиқди. 

Жанубий Корея олимпия термаси кетма-кет 9-бор Олимпиадада иштирок этади. Кореяликлар 2012 йил ўтказилган Лондон Олимпиадасида бронза медалларга эга чиққан. Навбатдаги Олиммпия ўйинларида Осиёдан тўртта жамоа қатнашади: Япония (мезбон), Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва ... Охирги жамоани эртага билиб оламиз. 

Ҳозирча Европа, Африка ва Океаниядан кимлар иштирок этиши тўлиқ маълум бўлиб улгурган.

Европа (4та ўрин) - Франция, Германия, Руминия, Испания.

Океания (1та ўрин) - Янги Зеландия.

Африка (3та ўрин) - Миср, Кот-Д'Ивуар, ЖАР. 

Осиё (3та ўрин) - Саудия Арабистони, Жанубий Корея, ...

Жанубий Америка (2та ўрин) - февралда аниқ бўлади.

Марказий ва Шимолий Америка (2та ўрин) - март охирида аниқ бўлади. 

Мезбон - Япония.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика