UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  2 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  8 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  17 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19

Тоҳир Кападзе: "Мухлислар бугун жангавор ўйинга гувоҳ бўлишди" Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: "Мухлислар бугун жангавор ўйинга гувоҳ бўлишди"

Бугун Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи-1" - "Қўқон-1912" (0:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тоҳир Кападзе ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун жамоангиз олий лига вакили бўлмиш "Нефтчи-1" билан дурангга эришди. Буни қониқарли натижа деса бўладими?
- Ҳа, қайд этилган натижадан кўнглим тўлди. Лекин биласизми бугун ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди. Чунки шогирдларимда бир қатор голли имкониятлар юзага келди. Афсуски улардан унумли фойдаланишга келганда, аниқлик етишмади. Шунга қарамай бугун йигитларнинг харакатларидан тўлиқ қониқиш хосил қилдим.

- Умуман олганда учрашув хусусида нима деган бўлардингиз?
- Айтиб ўтганимдек, бугун ғалаба қозонишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бу ўйин биз учун ҳудди финалдек эди. Рақибимиз анча тажрибали жамоа эканлиги барчага маълум. Унинг таркибидаги ўйинчиларнинг деярли барчаси етакчилардир. Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Умумий олиб айтганда, стадионга келган мухлислар жангавор курашларга бой бўлган ўйинга гувоҳ бўлишди.

- Қорли майдонда ўйнаётган шогирдларингиз кўрсатмаларингизни неча фоизга амалга оширмоқда?
- Бундай қорли майдонда сифатли ва жамоавий ўйин кўрсатиш бирмунча қийин кечади. Чунки қорда ўйнаш осон эмас. Тўпни назорат қилиш ҳам мураккаб бўлади. Лекин шунга қарамай футболчиларимиз имкон қадар ўзларини кўрсатишга уринаётгани бизни қувонтирди. Шу боис бемалол айта оламанки йигитларга ортиқча эътироз йўқ. 

- А гуруҳи якунларига кўра "Қўқон-1912" ярим финалга йўл олди. Энди жамоани 9 февраль куни ҳам битта ўйин кутиб турибди. Аммо ПФЛ Кубогида 10 февраль куни "Динамо" билан ўйин ҳам бор. Бу борада қандай ечимни ўйлаб топдинглар?
- Тўғри айтдингиз, энди Фарғона Ҳоким Кубоги-2014 мусобақасининг ярим финалида яна "Нефтчи" жамоаси билан тўқнаш келамиз. Фақат бу сафар "Нефтчи-2" билан ўйнайдиган бўлдик. Шунингдек айтиб ўтганингиздек, бизни олдинда ПФЛ Кубогидаги ўйинлар ҳам кутиб турибди. Мазкур турнирда иштирок этиш учун барча ташкилий ишларни амалга ошириб бўлганмиз. Шу боис эндиликда асосий эътиборимизни пойтахтда ўтадиган кичик турнирга қаратамиз. Бунинг учун 8 февраль куни асосий таркиб аъзолари Тошкентга йўл олади. 9 февраль куни Фарғонада бўладиган ўйинга эса иккинчи таркибни ва йиғинда кўрикдан ўтаётган ёшларни жўнатамиз. Бу учрашув янги ўйинчиларнинг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб берса ажаб эмас.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика