UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04Olamsport: UFC расман 2023 йил учун илк жангни тасдиқлади, “Ўзбек шахматининг олтин авлоди” ва бошқа хабарлар  0 20:27Польшага қарши ўйинда Франциянинг 4 нафар футболчиси четлатилгани учун ўйин тўхтатилди  1 20:08TikTok юлдузи Роналдиньога ҳазил қилди, бу эса бразилиялик юлдузга ёқмади  4 19:54Лотин Америкаси рекордлари: тарихдаги энг қиммат бразилияликлар  2 19:50Киверга "Милан" ҳам қизиқиб қолди  0 19:32"Арсенал" "иккинчи Лука Модрич"ни жиддий кузатяпти  1 19:15Эртага футзал бўйича Осиё Кубогидаги юришини бошлайдиган Ўзбекистон термаси расмий машғулот ўтказди  5 19:04Ўзбекистон U-14 иккинчи ўртоқлик ўйинида Россия U-14 дан устун келди  7 18:54Муросасиз кечган баҳсда Ўзбекистон U-16 Эстония U-16 га мағлуб бўлди  4 18:31Матич "Рома"да автоматик тарзда яна бир йил қолиши мумкин  0 18:10"Ювентус" ҳолатини яхшилаш учун январда жиддий ишга киришади  0 17:53Жанубий Корея ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ ўртасидаги иккинчи учрашув ҳам дуранг билан якунланди  52 17:40Модрич: "Ҳақли ғалабага эришдик"  0 17:22Про лига. "Турон" - "Бухоро" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:15Эриксен: "Ўткир футбол кўрсатдик ва тўпни яхши назорат қилдик"  2

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1 учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Пахтакор"га қарши биринчи бор ўйнаётганимиз йўқ. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳар доим қизиқарли ўтади. Кўрдингиз, бугунги учрашув ҳам ҳар томонлама қизиқарли руҳда ўтди.

Камчиликларимиз бор, йигитлар қаердадир ёшлик қилишаяпти, баъзида эса шошилиб қолишаяпти. Имкониятларимиз бўлди, бугун ютиб кетсак ҳам бўларди. Йигитларга умумий ўйин учун раҳмат айтаман, улар бугун охиригача курашишди.

- Биринчи бўлимда жамоангиз қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга гол уриш учун нима халақит қилди деб ўйлайсиз?

- Ҳозир шу ҳақида айтдим, бизда йигитлар барчаси ёш. Шу сабабдан ҳам вазиятлардан фойдаланишда уларга тажриба етишмаяпти. Бундан ташқари рақиб "Пахтакор" ва бу жиҳат уларни ҳаяжонга солган бўлиши мумкин. Лекин, йигитлар бугун охиригача курашишди, уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Назаров бугун кўплаб вазиятларда жамоани голдан сақлаб қолди. Уни бугун энг яхши бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Натижа бор бўлса, биз жамоадаги ҳар бир футболчи энг яхши. Ҳар ким ўз вазифасини бажараяпти. Назаров бугун ҳам, олдинги ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилиб келаяпти. 

- Ўзбек футболини кучли бешлик чемпионатлари билан солиштириш қийин. Бироқ, шундай бўлса ҳам, айтиш жоиз, ҳакамлар учрашувлар давомида кўп ҳуштак чалиши, карточка бериладиган вазиятда бермасдан, аксинча холатда кўрсатиши ўйинларни бузиб қўймаяптими?

- Инсон хато қилиши мумкин. Масалан, кўраяпсиз, футболчилар ҳам ўйин давомида хато қилишаяпти. Ҳакамларни ҳам раҳбарияти бор, уларнинг ишини назорат қилувчи экспертлар фаолияти йўлга қўйилган. Биз футболчи хато қилса, албатта бу борада ҳисоб сўраймиз. Худди шу каби ҳакамлардан ҳисоб сўрайдиган марказ бор. Улар ҳам ўсишаяпти. Ўзбек футболини кўтармоқчи бўлсак, барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Биринчи бўлимда юзага келган баҳсли вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни кўрсатаяпти. Ўйинда ВАР бор, шу сабаб ўйнашга қўйиб бериши керак эди. Хатолар атайин қилинаяптими, ёки тасодифми, буни мен билмайман.

- Таркибни кейинги ўйинга, яъни "Навбаҳор" билан учрашувга қараб танлагандек туюлдингиз...

- "Пахтакор" билан шу учинчи бор тўқнаш келишимиз. "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаганмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйин ҳар доим биз учун фойдали бўлади.

- Осиё чемпионатидан сўнг жамоангиз футболчиларида ўсиш кўзга ташланди. Уларда ўзларига бўлган ишонч янада шакллангандек кўринмоқда. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Тўғри, халқаро тажриба футболчига кўп нарса беради. Ўша жойда бориб ўйнамагунча бунақа тажрибани олиш қийин. Осиё чемпионати бизнинг йигитлар учун анча фойдали бўлди. Ҳар куни назарий ва амалий машғулотларда ишлаярмиз, бу барибир ўз натижасини бериши керак.

- Тимур ака, охирги вақтлар билан солиштирса, ўтган йилдагидан кўра асабийроқ кўринаяпсиз...

- Тўғри, асабийлашиш бу хавотирли холат. Аммо, буларнинг барчаси ўйиннинг эмоциясидан келиб чиқади. Мен ҳам футболчилар билан майдондаман, кимдир хато қилса, асабийлашишим табиий.

- Муҳаммадали Ғиёсов таркибда энг техникаси кучли футболчилардан саналади. Аммо, унда вазиятларни якунлашда муаммо бордек...

- Тўғри, футболнинг асосини фақат техника ташкил этмайди. Муҳаммадали ёмон ўйнаётгани йўқ, у ҳам бошқа футболчилар каби ўйиндан-ўйинга ўсиб боради. Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор, бир ота-она ўғлини у кишининг олдига олиб келиб, "бир кўринг, кетма-кет 4-5 та футболчини алдаб ўтаяпти" дейишганида, Вазгенович "унда ўғлингиз узатма беришни билмас экан-да" деб жавоб берган экан. Жамоамиз футболчилари ҳали ёш ва ўйинлар давомида янада кучли бўлишади.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

+10   
17 авг 22:37:00
Мухаммади
Темуржон ! Сиз Узбек минталитети билан тарбия топдингиз , Сиз Биз каби хаммамиз бир миллатданмиз , рахмат сизга ёш йигитларимизни шу даражада тарбиялаб уститирганингиз учун , !, ,,Пахтакор" каби гранд клубларга карши тайёрлаган тактикангиз , йигитларимизни хамма жанга худди шундай тайёрланг ! Рахмат , Темур Тохирович ! !
+6   
17 авг 23:01:39
Don de la POLO
Gap yõq Temur aka! Bu kishining otasi zõr insonlarda aslida!
+4   
17 авг 22:32:26
Хакикатгуй
Битта таклиф муррабийларимизни про лицензияга укитвомиз шу лицензия укитвотган укитувчиларини урнига Копадзени куйиш керак. Бизни Бир хил тактикалик котиб колган айрим муррабийларимизга дарс утсин.
+3   
17 авг 22:34:35
Даврон Қўшмақов
Бир вақтлар Копадзе дублёрда ўйнарди, кейин Университет минифутбол мусобақасида Коваленко иккови биз билан финалда жуда қаттиқ ўйнашган. Якунда бизи 2-1 га ютишган. Тасаввур қилинг, профессионал футболчилар ва физика ўқитувчилари. Ҳозир шу одам ёшлар ТЖ бош мураббийи.
+3   
17 авг 22:28:05
W. W. W Uz
Узбек футболида хакикат йуклигини бугун яна бутун халк курди. Чириган тизим барибир йуколмас экан.
+2   
18 авг 01:21:23
Otabek live
Gap yo'q. Maladets. Shunchaki respect (faqat o'yin emas, intervyu uchun ham, allakimlarga o'xshab yig'lab bermadi) Gazini bosing, Timur Kopadze
+2   
17 авг 22:40:42
Футбол мухлислар учун
Тима сан зур тренерсан
+2   
17 авг 22:38:02
NAVBAHOOOR
"Хакамлар атайлаб хато килятими ё билмасдан буни билмайман" шу жойини зур гапирибди. Конечно атайлаб. Хакам бугун майдондаги енг ёмони булди. Бундайларни ПФЛ ЖАЗОЛАШИ ШАРТ!!!!!!!!!!!!!
+2   
17 авг 22:30:54
Neytral...
Uzb fudbolini boshqa mamlakatlar biladi axvolini shuning uchug bu isqirt uzb fudboliga yaqinlashkisi kelmaydi
+2   
17 авг 22:29:53
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР”
Молодец Темур ака ишлашдан тохтамен! Олимпикда ойин шаклланган! Насб киса Шацких кейнги мавсумга Пахтакор ни хам шунака таййорлиди! Томошабоп ойин учун рахмат
+2   
17 авг 22:28:00
Gooooooooooooooooool
Paxtakor Babayan bilgan bo'qini yeydigan federatsiya hammasi jonga tegdi. Tinchgina Yevrofutbolni ko'raman endi
+1   
17 авг 23:04:20
Muhiddin Husanov
Эркакча гап бўлибди
+1   
17 авг 22:50:18
Mussoxon Kotibov
Олимпик зур команда экан
+1   
17 авг 22:36:06
Хакикатгуй
Яна Бир таклиф телевизора шархловатган шархловчилар Сал эркак булиб эпизодларни мухокама килишсин туп унда аут угол хакам хуштак чалди. Зерикарли. Россия да уйиндан кейин студияда 3-4та футбол экспертлари уйинларни мухокама килишади. Биздаги хайр сог саломат булинглар булди.
+1   
17 авг 22:29:44
Pippogol
Exxxx, ARA seni xali kup eslawadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика