UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди  0 21:30АПЛ. “Ман Сити” – “Челси” (матнли трансляция)  24 21:25Мюллер ва Алаба Бундеслига рекордини ўрнатишди  0 21:08Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади   148 21:05Бундеслига. “Бавария” чемпион сифатида майдонга тушадиган ўйин учун асосий таркибини эълон қилди  0 20:59АПЛ. “Кристал Пэлас” сафарда аутсайдерни мағлуб этди  0 20:58"Насаф" машғулотларни бошлади. Р.Бердиевнинг ОФК кубоги, Туркманистон клуби қатнашмаслиги ва таркиб ҳақидаги фикрлари  8 20:48Бундеслига. “Боруссия Д” муросасиз баҳсда “Лейпциг”ни енгди, “Вольфсбург”да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 20:35“Бавария” қаторасига 9-маротаба Германия чемпиони!  12 20:26"Насаф" Тожикистонга кетиш олдидан Тошкентда машғулотларни бошлади ГАЛЕРЕЯ  12 20:20Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)  3 19:50А Серия. “Наполи” сафарда йирик ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди  3 18:45Дембелега "Арсенал" ва МЮ қизиқиш билдирмоқда  5 18:35Ла Лигада қайси жамоа чемпион бўлади?  12 18:21АПЛ. "Лидс" ўз уйида "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (0:6) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

"Бухоро" билан ўйиндан сўнг бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. "Шўртан"ни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Улар ҳам "Бухоро" клубига мағлуб бўлишганди. Асрор Алиқуловни яхши биламан, у истеъдодли мураббий. Ўйинни қандай тузишни, жамоани тайёрлашни яхши билади. Бугун қизил карточкалар ҳам бўлди, ўйин натижасига бу ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўйинда тезкор голлар киритишга муваффақ бўлдик. Бугунги ғалаба билан барча жамоамиз аъзоларини табриклайман.

- "Шўртан" бош мураббийи бугун жамоангиз ҳар томонлама маҳорат бобида устун ўйин кўрсатганини айтиб ўтди. Буни қандай уддаладингиз?


- Бунинг алоҳида сири йўқ. Тайёргарлик жараёнида футболчиларга тушунтираяпмиз, назарий ва амалий машғулотлар олиб бораяпмиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз ва жамоани рақибдан келиб чиқиб тайёрлаймиз. "Шўртан" ҳозир ФИФА таъқиқи туфайли қийин вазиятда. Ўйлайман-ки, бу жамоа билан ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Тимур ака, кўп йиллар футболчи сифатида ўйнагансиз. Тезкор гол жамоани руҳан тушкунликка тушишига сабаб бўладими?


- Ўйин 90 дақиқа давом этади. Гол урган жамоада ғалабага бўлган ишонч ортади.Тўп ўтказиб юборган жамоага руҳан таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Балки бугунги ғалабамизга тезкор гол ҳам сабаб бўлгандир. Бугун "Шўртан"да хатолар кўпайиб кетди. Учинчи голдан сўнг ўйин тақдири деярли ҳал бўлди.

- Пандемия даврида бир жамоага 5 нафар футболчини алмаштириш имкони берилди. Кейинчалик яна 3 нафарлик кўринишга қайтилди. Сизнингча, бунинг қайси бири яхшироқ?


- Албатта 5 нафар футболчини алмаштириш имконияти қолгани яхши эди. Мен ўзим ЎзПФЛ раҳбариятига ҳам бу борада фикримни билдирдим. Жамоада ўйнайман деб турган футболчилар кўп, 5 талик имконият кўпроқ футболчига ўйин амалиёти беришга замин яратади. Ҳозир 3 та деймизу, аслида 2 та деса ҳам бўлади. 2 нафар футболчини ўйинни кучайтириш мақсадида захирадан туширасиз, лекин 1 нафар захира имкониятини охиригача сақлаб туришингиз керак. Кимдир жароҳат ёки карточка олса мажбурий ўзгариш учун имкониятни ўйин охирига қадар сақлаб туриш лозим бўлади. 18 талик рўйхатга киритиш ҳам озгина ўйлантиради. Чунки 23 нафар футболчи билан келасиз, улардан 5 нафари қайдномага киритилмасдан қолишга мажбур. Расмий ўйинлардан ташқари қайдномага кирмай қолган футболчилар билан бўш жамоа топиб назорат ўйинларини ўтказаяпмиз. Муҳими барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туришни мақсад қилганмиз.



Рейтинг: +13   

Фикрлар

+1   
12 апр 22:52:39
Ilhomjon
Hozircha Kapadzeni omadikeldi diyman 2,3 ta õyinda hechnimani bilibbõmaydi.Agar olimpik super ligaga chiqsa kapadzeni MTJ bosh murabbi qilish kerak
+1   
12 апр 22:12:16
Juve_KING
Timur Kapadze yosh , tajribasiz o'yinchilar bilan pro ligani yondiryapti. Superligaga Olimpik chiqsa nima bo'larkan e?!))
   
13 апр 04:23:09
Азим Исмаилов
Juve_KING фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Timur Kapadze yosh , tajribasiz o'yinchilar bilan pro ligani yondiryapti. Superligaga Olimpik chiqsa nima bo'larkan e?!))
Регламент буйича Олимпик факат пролигада уйнайди уйинлари уртоклик уйини характерига эга холос
-1   
12 апр 22:22:59
Akmal777
Temur kapazani mtjdan olmaslik keragedi axir bu inson kim zoʻr boʻlsa oʻshalarni tushuryatkandi
-4   
12 апр 22:07:19
★REAL MADRID CF★
Navbahor futbol klubi muxlislariga gap yo'q har kimni isqirtcha gaplariga quloq solmila Navbahor va Nasaf muxlislari butun dunyoda nomer 1 sila silaga gap yo'q (Jizzaxlik muxlis)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика