UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Италия. "Лацио" ғалабага эришди, "Ювентус"гача 1 очко бор  0 18:06АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  10 18:00Ўзбекистон - Беларусь 0:0. Матнли трансляция  42 17:43"Машъал" янги бош мураббий номини эълон қилди  11 17:43Обамеянг "Интер"га ўтишни танлади  0 17:40Ўзбекистон - Беларусь. Ўйинни ОНЛАЙН томоша қилинг  41 17:29"Аякс" 19 ёшли футболчини 15 миллионга сотиб олди  2 17:11Италияда коронавирусдан 2 киши вафот этди. А Сериянинг яна бир ўйини қолдирилди  6 16:56БУМ! Азар 2 ойга сафдан чиқди  37 16:52Ўзбекистон - Беларусь. Асосий таркибимиз эълон қилинди  49 16:51Назорат учрашуви. “Машъал” ва “Шўртан” муроса кўчасини танлашди  3 16:38Бартомеу ўтирадиган жойга "Реал" логосини ёпиштириб қўйишибди  4 16:26Назорат учрашуви. “Бунёдкор” “Нефтчи” устидан зафар қучди  0 16:16Бартомеу истеъфога чиқмоқчи эмас  6 16:00Olamsport: Уайлдер - Фьюри жангидан ажойиб суратлар, дзюдочи ва курашчиларимиз медаллар учун баҳс олиб боришмоқда  0

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани) Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов иштирок этди.

- Олдинги мураббий кетгач жамоа ўйинида нималар ўзгарди?
- Сингапур давлатига меҳмондўстлик учун раҳмат айтамиз. Ажойиб мамлакатда эканлигимиздан хурсандмиз. Саволга келадиган бўлсак футболчилар ҳужумкор ўйнашни исташганди, мураббий ўзгарганидан кейин анча ҳужумкор тактикада ўйнай бошладик. Биз айни пайтда ўзбекистонлик мухлислар ва мутахассислар хоҳлаган ўйинни намойиш этаяпмиз", - деди Тимур Кападзе.

- Сингапур терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Биз барча рақибни ҳурмат қиламиз. Сингапур ҳам шулар қаторида. Бўлажак рақибимиз сўнгги пайтларда яхши натижалар қайд этмоқда. Ўз ўйинимизни яъни ҳужумкор тарзда ўйнашга интиламиз. Сингапур сафида ҳужумда тезкор футболчилар бор, бундан ташқари ақлли мураббийга эга.

- Эртага бутун ўйин давомида ташаббусга эгалик қилиб, ҳужумда ўйнамоқчимисизлар?

- Замонавий футболда бутун ўйин давомида ҳужумда ўйнаб бўлмайди, аммо имкон қадар кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилишга интиламиз.

- Аввалги мураббий ва ҳозирги мураббий ўйин услубида қандай фарқ бор?
Абдумавлон Абдужалилов:
- Биз анча эркин ўйнашни бошладик. Купер вақтида мен терма жамоага чақирилмаганман. Абрамов билан "Бунёдкор" клубида ҳам бирга ишлайман. Уни яхши биламан ва кўпроқ урғуни ҳужумга қаратишни бошладик.



ЎФА матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди

фото: Сингапур ФА

Рейтинг: +82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг