UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  0 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  2 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  4 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  3 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2

Темурхўжа Абдухолиқовга эҳтиром кўрсатилди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқовга эҳтиром кўрсатилди

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухорлиқов ўтган мавсум ўз голларини сонини 100тага етказиб олганди.

Ўтган йил Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" "Қўқон-1912" жамоасига қарши майдонга тушиб, бу ўйинда  Абдухолиқов рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлганди. 

Айнан шу гол туфайли Темурхўжанинг Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги голлари сони 100тага етиб, у ҳам Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланганди.

Темурхўжа Aбдухолиқовнинг 100та голи:

Ўзбекистон чемпионати - 71 гол (“Пахтакор” - 22, “Локомотив” - 49)

Ўзбекистон Кубоги - 14 гол (“Пахтакор” - 6, “Локомотив” - 8)

Осиё чемпионлар лигаси - 13 гол (“Пахтакор” - 4, “Локомотив” - 9)

Ўзбекистон МТЖ - 2 гол (Таиланд, КХДР)  

Ўтган йил вазият шундай бўлдики, пандемия сабаб Темурхўжа Абдухолиқовни ЎФА томонидан тақдирлаш имкони бўлмади. Шу боис орадан вақт ўтиб кечаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов стадионимизга ташриф буюриб, ўйиндан олдин Темурхўжани Абдухолиқовни Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоларига бериладиган махсус соврин билан тақдирлади. Шунингдек, клубимиз томонидан футболчига зарбоф тўн ва жамоамиз вакиллари имзоси туширилган футбол тўпи эсдалик учун топширилди.

Эътибор ва эҳтиромдан руҳланган моҳир ҳужумчи кеча ажойиб намойиш этиб, рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди ва унинг голи "темирйўлчилар"га 3 очко келтирди. Биз Темурхўжа Абдухолиқовга фаолияти давомида янада кўпроқ голлар уриб, жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика