UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Лига 1. ПСЖ сафарда очко йўқотди ва чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди  10 01:55Ла Лига. Азарнинг 90+4 дақиқадаги голи “Реал”ни чемпионлик учун курашга қайтарди  190 01:37А Серия. "Милан" "Юве"ни Туринга "кўмди"!  85 01:20Отабек Шукуров “Шаржа” билан хайрлашди  16 00:58АПЛ. “Арсенал” ишончли ғалабага эришди ва “Вест Бромвич”ни Чемпионшипга равона қилди  3 00:35Беларусь чемпионати. БАТЭ сафарда “Шахтёр”га ютқазди. Умаров захирадан тушди, Убайдуллаев эса …  7 00:02Olamsport: Серронеда техник нокаут, Сауль Альвареснинг режаси ва бошқа хабарлар  0 23:40АПЛ. Мавсум давомида белгиланган пенальтилар бўйича рекорд янгиланди  8 23:35"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?  7 23:25Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи  4 23:05Ла Лига. “Реал” – “Севилья”. Марсело, Модрич ва Ракитич асосий таркибда  23 22:55А Серия. “Рома” аутсайдер дарвозасига жавобсиз бешта гол урди  0 22:45А Серия. “Ювентус” – “Милан”. Таркиблар маълум  23 22:30АПЛ. “Эвертон” сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб этди  1 22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  1

Темурхўжа Абдухолиқов "чақалоқ" ким эканлигини айтди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов "чақалоқ" ким эканлигини айтди

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан кейинги ғалаба ҳақида гапирди.

- Аввало ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирсангиз.
- Табриклар учун раҳмат. Ўз навбатида клуб мухлислари, шу ерда ишлаётган барчани, шунингдек, шу клуб учун қайғурадиганларни ҳам ғалаба билан табриклаб қоламан. Икки жамоа ҳам ўйинни эхтиёткорлик билан бошлади. Дастлабки бўлимда ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Аммо иккинчи бўлимда тезкор гол уриб, ўйиннинг боришини ўзгартириб юбордик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳимояда бироз саросима бўлди. Лекин ҳимояда яхши ўйин намойиш қилдик. "Бунёдкор"ни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик. Асосийси - уч очко қўлга киритилди.

- Жамоа ғалабалар йўлига қайтаётганидан футболчилар Микаэль Секейранинг услубига мос тушмоқда, десак бўладими?
- Албатта. Клопп "Ливерпуль"да совринлар қўлга киритиши учун бир неча йиллар керак бўлди. Сульшер ҳам бир неча йиллар ўтиб, "Юнайтед"да яхши жамоа шакллантирди. Ҳар сабр қилиш, мослашув учун вақт бериш керак. Биз жамоа сифатида, Микаэль Секейра эса мураббий сифатида ўсишга эришяпмиз.

- Голингизни чақалоққа бағишладингиз. Бу кимга аталганди?
- Бу Улуғбек ака эдилар. Шу орқали уни туғилган куни билан табрикладик. Ўйин пайтида бу эсдан чиққан экан. Жамоадошларимиз билан голни шу тариқа нишонлашга қарор қилдик.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика