UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Европа лигаси. "Интер", МЮ ва бошқа жамоаларнинг бошланғич таркиби билан танишинг  2 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:03Европа лигаси. "Аякс" ва "Арсенал"нинг асосий тарикиби маълум бўлди   1 23:38"Арсенал"га "Хоффенхайм" футболчиси керак  1 23:18Росси "Реал Солт-Лейк" футболчисига айланди  0 22:55Италияда профессионал футболчи коронавирус билан касалланди  6 22:40Қатар-2022'да ишлаши мумкин бўлган европалик ҳакамларнинг рўйхати эълон қилинди  7 22:14"Тезкор студия". "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги ҳакамлик, мухлислар ва жавобсиз қолган қўнғироқ  16 22:09СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"  17 22:06Хакер Гвардиоланинг почтасини бузиб, олинган маълумотларни сотмоқчи бўлди  0 22:05"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзенинг фикрлари  6 22:01Европа лигаси. "Рома", "Байер", "Вульверхэмптон" ва бошқа клубларнинг асосий таркиби билан танишинг  1 22:01"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Андрей Канчельскис нималар деди?   12 21:45Европа Лигасининг 1/8 босқичига қуръа ташлаш маросими қачон ўтказилиши маълум  2 21:15Аббос Ғуломов: "Пахтакор"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин"  36

Темур Кападзе: Мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдаги футболчиларни ҳам кўриб олиш Янгиликлар

Темур Кападзе: Мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдаги футболчиларни ҳам кўриб олиш

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида юртимизда U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Бугундан навбатдаги йиғинлар бошланди. Йиғиннинг дастлабки 14 – 18 январь, иккинчиси эса 21 – 25 январь кунлари ўтказилиб, уларда икки хил таркиб жалб этилиши режалаштирилган. Шунда мураббийлар штаби томонидан 44 футболчи кўрикдан ўтказилади.

Йиғинлар доирасида Кападзе шогирдлари тўртта ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этишади. 16 январда “Бунёдкор” ёшлари, 18 январь АГМК U-19, 23 январда “Локомотив” ёшлар таркиби ва 25 январь куни “Пахтакор” жамоаси ёшлари билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ёшлар терма жамоамиз устози ЎФА расмий сайтига мазкур йиғинлар бўйича фикрларини билдириб ўтди:


– Бугундан янги йиғин бошладик. Декабрь ойида ҳам йиғин ташкил этиб, Саудияда ўтган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этган футболчиларнинг ҳаракатларини кузатиш, уларга баҳо бериш имконига эга бўлган эдик.

Жамоанинг ўзаги анча шаклланиб улгурган, дейиш мумкин. Бир қатор салоҳияти катта ўйинчиларни ҳозирданоқ айтиб ўтса бўлади. Ўтган йиғиндан кейин 5-6 нафар футболчини январь ойидаги ушбу ўқув-машғулот йиғинларига ҳам жалб этишга қарор қилдик. Қолган барча футболчилар терма жамоа сафига янги чақирилган ўйинчилар. Ушбу кенгайтирилган таркибда бор бўлган футболчиларни ҳам кузатиб, уларниг имкониятларини билиб оламиз.

Қайд этиб ўтишни истардимки, мазкур йиғинимиз 2 қисмдан иборат бўлади. Дастлабки қисм 14-18 январь оралиғида, кейингиси эса 21-25 январь кунлари ўтказилади. Иккала йиғиннинг ҳар бирида 22 нафардан футболчилар иштирок этишади. Йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказамиз ва барча футболчиларга ўйнаш имконини тақдим этамиз. Шундан кейингина менда ушбу футболчилар хусусида етарлича тасаввур бўлади.

Йиғиндан кўзланган асосий мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдан ўрин олган барча футболчиларни кўриб олиш.

Олдимизда турган асосий мусобақага қадар 9 ой вақт қолмоқда. Шу боисдан эндиликда ҳар ой йиғинлар ташкил этамиз ва халқаро ўртоқлик ўйинларида ҳам мунтазам майдонга тушиб борамиз.

Биласизми, биз футболчилар билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Телеграмда ҳам алоҳида гуруҳимиз бор, унда шогирдларим билан онлайн тартибда назарий машғулотлар ҳам ўтказиб турибмиз. Баъзан мен уларга жамоамиз иштирокидаги ўйинлардан видеокесмалар юбораман ва улар ушбу вазиятда аслида қандай ҳаракат қилиши лозим бўлгани ҳақидаги фикрларини билдиришади. Мен шогирдларим ўйинни ўқий олиш, яхши таҳлил қилишни ўзлаштиришларини жуда ҳам истайман. Зеро бу жиҳат ҳозирги кунда замонавий футболнинг ажралмас қисмидир, – деди маҳоратли мураббий.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+3   
14 янв 20:41:17
Qasamyod
Темур брат энди ака укачилик таниш билишчилик утмайди. ИКТИДОРЛИ БОЛЛАР УЙНАСИН.
+3   
14 янв 18:44:04
salmon
Temirjon uka talantlarni qidir faqat Toshkentdan emas qishloqlardan quy boqib yurgan , ketmoch chopib yurgan bechora ota -onasi futbolga ( trenerlarga) pul topaolmay yosh talantlarni qidir top otasini puliga uynayotganlar Cheran aytgandek katta musobaqararda uynay olmaydi gapni magizini top . Qani utgan yili qaysi kamanda respublika 1 urinni olgan adashmasam Namangan yoshlari edi Uzbekman vatan uchun usha bollar sinmasin yuqolib ketmasin Odil aytgandek pul berganni uynatma hozirgacha uynadi kurdik puli yuqlardan ham bitta kamanda tuzib uynat haqiqatni kurasan ukam . Olloh Omadinglarni bersin .
+2   
14 янв 19:17:54
lochin fanati
Temur aka, endi aka bu yoshlarni shunday tarbiyalanki sizlar taqolmagan oltin medallarni taqsin, kuboklarni ko'tarsin, jahon chepionatiga chiqsin, biz ko'raylik!
+1   
14 янв 20:32:22
rostgoy
Куп талантлар 1-лигада. Уйинларига юориб куришни билишса топишади.1-лигани уйинига хеч ким келмиди кургани
   
15 янв 11:55:01
aral2019
Аник куп уйиншиларни пахтакор бунёдкор ба насафдан олади колган клублар бир тийин бунга
   
14 янв 18:52:54
fc Surxon
salmon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Temirjon uka talantlarni qidir faqat Toshkentdan emas qishloqlardan quy boqib yurgan , ketmoch chopib yurgan bechora ota -onasi futbolga ( trenerlarga) pul topaolmay yosh talantlarni qidir top otasini puliga uynayotganlar Cheran aytgandek katta musobaqararda uynay olmaydi gapni magizini top . Qani utgan yili qaysi kamanda respublika 1 urinni olgan adashmasam Namangan yoshlari edi Uzbekman vatan uchun usha bollar sinmasin yuqolib ketmasin Odil aytgandek pul berganni uynatma hozirgacha uynadi kurdik puli yuqlardan ham bitta kamanda tuzib uynat haqiqatni kurasan ukam . Olloh Omadinglarni bersin .
++++
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг