UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  2 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  7 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  1 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  9 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  11 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  2 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож! Янгиликлар

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож!

"Сурхон" клубининг ашаддий мухлиси Олим Назаров яхшилар ёрдамига мухтож.

Икки қиз ва бир ўғилнинг отаси бўлган Олим ака қийинчиликлар гирдобига тушиб қолди.

Иккинчи қизининг соғлигини ўнглаш учун 10 йил курашиб, уни соғайишига эришган ота энди ўғли учун борини бермоқда. 2007 йилда дунёга келган Гажкули Одинаев оёғида икки томонлама маймоқлик касали аниқланди. Олим ака бу синовни ҳам енгиб ўтиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Кўп марта операция қилинишига қарамасдан, болакайни маймоқлик аломатлари тарк этмади. Гажкули 3 ёшга тўлганда унда яна бир касаллик - ичак потологик касаллиги борлиги маълум бўлди. Боланинг 1 метр 8 см ичагини олиб ташлашди, аммо касаллик уни тарк этмади. 12 ёшга бўлган Гажкули ҳозиргача ўнлаб операцияларни бошидан ўтказди.

Олим ака тиббий муолажалар харажатларини қоплаш учун уйини сотди, айни дамда улар ижарада яшашмоқда. Болакайни Россияда бир қатор жарроҳлик амалиётлари кутиб турибди. Албатта, даволаниш учун яхшигина пул керак. Гожкулининг аҳволи эса ёмонлашишда давом этяпти. Шифокорларнинг айтишича, болакай соғайиб кетиши мумкин. Олим акага 10 минг АҚШ доллари керак. Ўзбек халқи ўзининг меҳмондўст, меҳрибон ва яхшилик қилиш каби ҳислатлари билан машҳур. Келинг, Олим акага ёрдам бериб, унинг фарзанди ёққа туриб кетишига кўмаклашайлик.


"Қадрли мураббий, футболчи ва футбол ишқибозлари. Ўғлим 11 ёшда ва у ҳозиргача 11та операцияни бошидан ўтказди. Сўнгги пайтларда аҳволи оғирлашди ва сўнгги 10 ой ичида 6 марта фарзандимни Россияда операция қилдирдим. Бахтиёр Ашурматов, Шавкат Саломов, Абдулазиз Юсупов, Одил Аҳмедов, Элдор Суюнов, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов ва "Пахтакор" ҳамда "Сурхон"нинг бошқа футболчилари ёрдами билан ўғлимни Россияга олиб бориб, ўғлимни оёққа турғизишга ҳаракат қилдим. Яна Россияга кетишимиз керак, бироз маблағ етмаяпти. Championat.asia сайти орқали сизлардан ёрдам сўрамоқчиман. Илтимос, ўғлимни Россияда даволатишга ёрдам беринг" - деди Олим ака Назаров.



Олим Назаров

Тел: +998 94 515 00 71

Uzcard ("Агро Банк"): 8600 0417 8158 9628

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика