UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02АПЛ бомбардирлари  3 00:55Агарда "Барселона" ЕЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, Куман истеъфога чиқарилади  5 00:38"Манчестер Юнайтед"дагилар Контени энг яхши вариант сифатида кўрмоқда  4 00:15Холанд 2021 йилда бошқа ўйнамайди  4 23:58Туркия. 81-дақиқада пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Бешиктош" "Галатасарой"ни мағлуб этди  0 23:34"Зенит" 7:1 рақамли футболкаларни сотувга чиқарди  7 23:13"Барселона" Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи  5 22:50Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви сабабли касалхонага тушиб қолди  12 22:37Педрининг сафга қайтиш муддати кўпайди  2 22:23Зидан МЮни бошқармайди  17 22:02Муҳаммадали Ўринбоев — Суперлига жорий мавсумида майдонга тушган энг ёш футболчи  4 21:44Салоҳ: "Ўз футболимизни кўрсатмасак, бизга осон бўлмаслигини билардик"  4 21:25"Барселона" "Эль Класико"да чипталар сотувидан қанча ишлаб топгани маълум  14 21:07Усмон Дембеле жароҳатдан тикланди  6 20:47Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик”  25

"Сурхон"га битта "зарб" етади Янгиликлар

"Сурхон"га битта "зарб" етади

"Зарб" деганда жамоанинг калтакланган футболчилари эмас, ўтказган голлари назарда тутилди.

Термиз клуби кеча АГМК меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол Дилшод Аҳмадалиевнинг номига ёзилди.

Мазкур баҳс жамоалар ўртасидаги олтинчиси бўлди. Устунлик тўлиқ АГМК томонда. Олмалиқликлар "Сурхон"га фақат 1 марта имкониятни бой бериб, 5 бор зафар қучишган. Бу клублар ҳеч қачон муроса кўчасини танлашмаган.

Эътиборли жиҳати, Термиз ва Олмалиқ жамоалари ўртасидаги ўйинларда ҳеч қачон иккала томон ҳам гол урмаган.

05.05.2019 АГМК 2:0 "Сурхон"

20.09.2019 "Сурхон" 1:0 АГМК

20.06.2020 АГМК 1:0 "Сурхон"

01.10.2020 "Сурхон" 0:1 АГМК

06.05.2021 "Сурхон" 0:1 АГМК

26.09.2021 АГМК 1:0 "Сурхон"

Гувоҳи бўлганингиздек, "Сурхон"нинг Миржалол Қосимов шогирдлари устида қозонган ягона ғалабаси 2019 йилнинг сентябрь ойига тўғри келади. Ўша ўйин тақдирини айни пайтда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Исмоиловнинг голи ҳал қилганди.

"Сурхон" – АГМК 1:0

Гол: А.Исмоилов 70

"Сурхон" — 1.Асилбек Амонов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Дуглас Насименто (9.Шоҳназар Норбеков, 58), 5.Азамат Исроилов, 6.Раҳматилло Бердимуродов, 10.Шавкат Саломов (99.Лукас Куня, 90+3), 13.Абдулазиз Юсупов, 14.Аброрбек Исмоилов, 17.Элдор Бойматов, 44.Дарко Станоевич, 77.Асрор Ғофуров.

Захира: 12.Азамат Аҳмедов, 22.Сардор Қобулжонов, 7.Равшанбек Хурсанов, 15.Азамат Алланиязов, 66.Беҳруз Шайдулов, 70.Суҳроб Неъматов, 81.Санжарбек Аҳмедов.

АГМК (4-2-3-1) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов (сардор), 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 8.Санъат Шихов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев - 97.Жасур Яхшибоев (31.Сайдулло Раҳматов, 58), 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 65), 7.Элгужа Григалашвили - 99.Шаҳзод Нурматов.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 15.Жасур Ҳакимов, 17.Мурод Тошматов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 21.ҒуломҲайдар Гулямов, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Владислав Касминин.

Огоҳлантиришлар: А.Амонов 89 - Д.Жўраев 37

Сўнгги 2 мавсумда ўтказилган 4 ўйинда "Сурхон" Олмалиқ клубига 12 очко улашди. Қизиғи шундаки, бу баҳсларнинг барчасида Термиз клубини АГМКнинг 1 та голи "нокаут"га учратиб келмоқда.

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди!

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
27 сен 11:52:31
ЗУБАЙР
Кому как_
   
27 сен 13:10:07
Abdushukurov
"Surxon" klubida noprofessionallarcha yuritiladi shekilli, kaltaklanishlarga qaraganda.
-1   
27 сен 11:54:30
Зохирбек
Хозирча нокдаун!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика