UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди  0 14:39Меньян 2026 йилда эркин агент бўлиши мумкин. Аллегри бу борада нималар деди?  0 14:14Алишер Одилов: "4 йил ичида ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим"  0 13:48Вальверде: "Реал" мураббийлар штаби ва футболчилари аввалгидан ҳам кўпроқ иноқ"  1 13:20Манба: "Бунёдкор" легионери "Андижон"га ўтмоқда  3 12:57Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди  1 12:29Суперлига. "Гол+пас" тизимида ким олдинда?  6 12:02"Барселона" футболчиси 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди  2 11:30"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади  3 11:01Алишер Одилов Россиядаги фаолияти нима учун ўхшамагани сабабини айтди  9 10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  5 10:12Биринчи лига. Бугун финал  16 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6 09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  5 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ

5 май санасида бошланган Сурхондарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Вилоятга етиб келган делегация Термиз халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятининг футбол фахрийлари, вилоят спорти, хусусан, футболига улкан ҳисса қўшган инсонлар Баҳром Ҳамроев ва Ботир Кашкенбаев хонадонларига ташриф буюрди. Собиқ шарҳловчи, мураббий, кўп йиллар давомида вилоят спорт қўмитаси раҳбари сифатида фаолият олиб борган Баҳром Ҳамроев билан суҳбатда Сурхон диёри футболининг ёрқин тарихи эслаб ўтилди.

Бевақт оламдан ўтган фахрий футболчи ва мураббий Ботир Кашкенбаев хонадонига ташриф давомида унинг ҳақига дуо қилинди ва кўп йиллик меҳнат фаолияти хотирланди.

Футбол фахрийлари ва уларнинг қариндошларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Кейинчалик делегация Термиз туманида жойлашган Сурхондарё вилояти футбол академиясига ташриф буюрди.

Учрашув давомида меҳмонлар академия фаолияти билан батафсил танишдилар. Қайд этилишича, академияда ҳозирда 156 нафар тарбияналувчи истиқомат қилмоқда. Шунингдек, академия ҳудудида иккита катта ҳажмдаги стандарт майдон мавжуд. 

Мутасаддилар академия фаолиятига оид бир қанча масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. 

Тадбир якунида ўзбек футболининг 3 авлод вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди ва фахрийларимиз академиянинг ёш тарбияланувчиларига ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Вилоятдаги футбол шодиёнаси давом этмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика