UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Пеп Гвардиола "Барса" президентига кимни бош мураббий этиб тайинлаш бўйича маслаҳат берди  0 10:12Роналдунинг қиз ўртоғи Жоржина Париж мода ҳафталигида ноодатий кўйлакда подуимга чиқди  3 09:47Зидан “Манчестер Юнайтед”га жавобини айтди  6 09:27"Нефтчи" қишки паузада қандай ўзгарди: Тўраев мураббий, Жалолиддиновнинг келиши, Норчаев ва РПЛ собиқ ўйинчиси  10 08:52Луис Энрике нима учун Мбаппе иккинчи ўйинда ҳам захирага олинганини тушунтирди  2 08:28Де Дзерби илк бор “Ливерпуль” ва “Барселона” қизиқишлари ҳақида фикр билдирди  1 08:00«Реал»га Альфонсо Дэвиснинг нархи ёқмаяпти  3 07:30Суперлига. Бугун Тошкент ва Жиззахда ўйинлар бор  6 07:25Лига 1. "Монако" - ПСЖ 0:0  0 07:20Серия А. "Лацио" - "Милан" 0:1  0 07:15Бундеслига. "Фрайбург" - "Бавария" 2:2  0 07:10Туркия чемпионати. "Касимпаса" - "Сивасспор" 0:0  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Иттиҳод" 3:1  0 02:50А Серия. "Милан" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Лацио"дан устун келди. Римликлар ўйинни 8 киши бўлиб якунлашди  13 02:25"Бавария"нинг омадсизлиги давом этади. Тухель жамоаси бу сафар "Фрайбург"ни енга олмади!  9

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади Янгиликлар

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.18-бандига кўра Суперлига клуби расмий учрашувлар давомида футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу бўйича ҳисоботни ЎФА учун тақдим этиб бориши белгиланган.

Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай мураббий учун бу каби мосламадан фойдаланиш одатий ҳолга айланган. Бироқ ўзбекистонлик мутахассислар мазкур масалага юзаки қараб келаётганидан келиб чиқиб, Лига ассоциация билан ҳамкорликда уни регламентга киритишга мажбур бўлган. ЎФА терма жамоаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар футболчилар ҳолатини таҳлил қилиб бориши учун ҳам ҳисобот муҳим ҳисобланади. Бироқ 2023 йилги мавсум давомида терма мураббийлари бу борада қийинчиликка дуч келди. 

Сабаби Суперлиганинг 8 клуби мазкур масалага нисбатан юзаки муносабатда бўлган. Жумладан, ОКМК ва "Насаф" клублари бу каби мосламага эга эмас. "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Металлург", "Бухоро", "Нефтчи" клубларида фаолият олиб борувчи таҳлилчилар ЎФА мутахассисларига ҳисобот тақдим этмаган. "Андижон" масаласида фақатгина биринчи давра ўйинлари ҳисоботи мавжуд, иккинчи даврадан бошлаб регламент талабларини бажариш тўхтаган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармонида профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларда инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчилар жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА 2021 ҳамда 2022 йилги мавсумларда Суперлиганинг ҳар бир клубига фойдаланиши учун Кореянинг Fitogether компаниясига тегишли 36 донадан мосламани бепул берганди. Аммо шундан кейин ҳам айрим клублар замонавий талаблар асосида фаолият кўрсатмаётгани, футболчилар ҳолати, улардаги ойлик, йиллик ўзгаришлар, ўсишлар ёки пасайишларни таҳлил қилишнинг тўлақонли имкониятини бермаяпти. 

Футбол клублари бутун мавсум давомида регламент талабига беписанд муносабатда бўлгани, шунингдек, ЎФАнинг ҳақли расмий эътирозидан келиб чиқиб, иш тегишли қўмитага оширилади. Қўмита йиғилишига қадар бирор футбол клуби мавжуд ҳисоботни ЎФА учун расман тақдим этса, жазо чораси нисбатан енгиллаштирилади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

+4   
05 дек 17:36:29
А.Т.У
Nasaf .fasan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келгуси йил февралда Очл плей офф найти хам насафни кайфиятини тушурадиган жаримани уйлаб куйинглар.
Сизга ўҳшаган оддий нарсаларниям тушунмайдиганлар кўплиги учунам хеч бир соҳада ривожланмаймиз.
Сизлар на қонун-қоидага, на бошқасига риоя қиласизлар.
Сизларга 50 марта огоҳлантириш беришсаям фойдаси йўқ, лекин жарима қўлланса осмонни узиб ерга тушурасизлар.
+4   
05 дек 17:12:44
Олег Шацких 11
taqvo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Федерацияга ходимларига рахмат, зўр коллектив йиғилгансизлар, Р.Эрматов, О.Ахмедов, Д.Имомхўжаевлар... Оллоҳга шукур шунақа ҳалол, виждонан ишлайдиганларни юборди бизга, зўр ишлаяпсизлар.
пахта мавсуми тугадику далаларда))
+1   
05 дек 19:23:18
Шухрат Эргашев
ПФЛни эсига нега мавсум охирида келиб колди коида бузилиши нега мавсум уртасида клубларга талаб эслатилмади ёки жазо кулланмади.
+1   
05 дек 17:58:14
BXZ BXZ
Замонавий футболда майда чуйда ахамиятсиз нарса йу́к демак хаммасини рисоладек килиш шарт . Бу мосламалар футболчини жисмоний холати соглиги хакида тахлил бераркан демак жуда зарур ва хамма амал килиши шарт .Керак бу́лса каттий чоралар ку́риб бу́лса хам роя килишга мажбурлаш керак .
+1   
05 дек 17:14:43
Nasaf .fasan
Жаримага тортавер.пахтакоринг бугун тошкентда 2та еб .пишади.санла бошка клублани айникса насафни купрог жарима килинглар.
+1   
05 дек 17:11:34
TOMJIQ_OLOT
"Пахтакор" кейинги босқичга йўл олиши учун бугун Тошкентда албатта ғалаба қозониши шарт ҳамда "Персеполис" ўз майдонида Қатарнинг "Ал-Духаил" клубига ютқазиши ёки дуранг ўйнаши керак. Хуллас, назарий жиҳатдан ҳали имконият бор экан...
+1   
05 дек 17:05:11
ZAZ
Насафга керакмас, шу мосламасиз ҳам Насафнинг натижалари аъло
   
07 дек 14:29:01
А.Т.У
Abdulloh Bahodirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Juda aqlli ekansiz bu yerda nima qilayapsiz. UFAga ishga kirishingiz kerak sizdaqa aqlini jon deb oladi
Демак сиз ўйлайсизки бу ерда фақат аҳмоқлар ва ишсизлар бор деб шундайми))
Адашасиз бу сайтда сиз ўлаганданда билимлилар бор, иш масаласидаям қаттиқ адашасиз.
   
07 дек 14:02:56
Abdulloh Bahodirov
А.Т.У фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳар бир чемпионатни ўз регламенти бўлади ва бунга ҳар бир жамоа қатий риоя қилишга мажбур. Сиз бундай нарсаларни хеч қачон тушунмасангиз керак.
Juda aqlli ekansiz bu yerda nima qilayapsiz. UFAga ishga kirishingiz kerak sizdaqa aqlini jon deb oladi
   
07 дек 13:05:48
А.Т.У
Abdulloh Bahodirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Unda nega Osiyo chempionlar ligasida shunaqa jarima solmayapti bu kabi mayda narsalar faqat borjumi ligamizda bor faqat
Ҳар бир чемпионатни ўз регламенти бўлади ва бунга ҳар бир жамоа қатий риоя қилишга мажбур.
Сиз бундай нарсаларни хеч қачон тушунмасангиз керак.
   
07 дек 12:21:20
Abdulloh Bahodirov
А.Т.У фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизга ўҳшаган оддий нарсаларниям тушунмайдиганлар кўплиги учунам хеч бир соҳада ривожланмаймиз. Сизлар на қонун-қоидага, на бошқасига риоя қиласизлар. Сизларга 50 марта огоҳлантириш беришсаям фойдаси йўқ, лекин жарима қўлланса осмонни узиб ерга тушурасизлар.
Unda nega Osiyo chempionlar ligasida shunaqa jarima solmayapti bu kabi mayda narsalar faqat borjumi ligamizda bor faqat
   
05 дек 21:44:04
Nasaf OCHL 2022
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Пахтакор" кейинги босқичга йўл олиши учун бугун Тошкентда албатта ғалаба қозониши шарт ҳамда "Персеполис" ўз майдонида Қатарнинг "Ал-Духаил" клубига ютқазиши ёки дуранг ўйнаши керак. Хуллас, назарий жиҳатдан ҳали имконият бор экан...
Lekin imkoniyatni ko'.....ga tiqdi qo'pollik uchun uzur
   
05 дек 19:29:32
Азим Исмаилов
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Замонавий футболда майда чуйда ахамиятсиз нарса йу́к демак хаммасини рисоладек килиш шарт . Бу мосламалар футболчини жисмоний холати соглиги хакида тахлил бераркан демак жуда зарур ва хамма амал килиши шарт .Керак бу́лса каттий чоралар ку́риб бу́лса хам роя килишга мажбурлаш керак .
Фикрингизга 100 фоиз кушиламан
   
05 дек 18:31:14
Мирзохон
У ҳаммас бу ҳаммас янги йил тугаяпти, мукофот пуллари олиш керак, 13 чини олиш керак, хуллас пул керак. тушунган тушунди.
   
05 дек 17:46:51
Nasaf .fasan
А.Т.У фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизга ўҳшаган оддий нарсаларниям тушунмайдиганлар кўплиги учунам хеч бир соҳада ривожланмаймиз. Сизлар на қонун-қоидага, на бошқасига риоя қиласизлар. Сизларга 50 марта огоҳлантириш беришсаям фойдаси йўқ, лекин жарима қўлланса осмонни узиб ерга тушурасизлар.
Бу коидаларга пахтакор хам буй суниш керак.пахтакор шундай арзимаган нарсала учун Бир бор жарима килинганми
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика