UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23XXI асрда бош билан 50 дан ортиқ гол урган футболчилар рейтинги  0 19:06"Барселона" ва "Челси" Лига 1 тўпурари билан шартнома имзоламоқчи  0 18:56Олий Лига. "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди, "Локомотив" ва "Пахтакор ўзаро дуранг ўйнади  1 18:47Диего Коста "Коринтианс"га ўтишга яқин  1 18:24"Бёрнли" "Зенит"га Азмун учун 10 млн фунт таклиф қилмоқда  3 18:0135 ёшли Льорис "Тоттенхэм" билан шартномани 2024 йилга қадар узайтирди  0 18:00"Нефтчи" Туркиядаги йиғинни бошлади. Жамоа 4та ўртоқлик учрашуви ўтказади  16 17:52Саҳоб Рашидов - «Динамо» футболчиси  21 17:38Трансферларига энг кўп пул сарфланган футболчилар (топ-10)  10 17:20Олий Лига. АГМК "Динамо"ни йирик ҳисобда таслим этди  3 17:16МЮ Холанд учун пойгадан чиқди, "Реал" — курашда фаворит  30 17:06ЎФА Ҳамдамовнинг Қатар клубига ўтаётганини эълон қилди  19 16:53"Ювентус" Влахович учун "Фиорентина"га 35 млн евро ва Кулусевскини таклиф қилмоқда  4 16:52Икром Алибоев: “Янги жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман"  1 16:36"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади  32

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими? Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими?

Бугун "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимиз меҳмони бўлганидан хабарингиз бор.

"Қалдирғочлар" раҳбари суҳбат давомида жамоа етакчиларига бошқа клублардан катта таклифлар тушаётгани тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Суперлигага қайтган "Нефтчи" ўз таркибини кучайтириш йўлида жиддий ҳаракат қилаётгани, Илҳом Мўминжонов келаси йил яхши жамоа шакллантириши кутилаётгани айтилди. 

Эшитишимизга қараганда, жамоа раҳбарияти Суперлига клубларида тўп тепаётган тажрибали футболчиларга яхшигина пул таклиф қилишмоқда. Биз эса "Нефтчи" ичидаги муҳитни билиш мақсадида Фарғона клуби вакиллари билан боғландик.

Минг афсуски, ўйинчиларнинг айни пайтдаги кайфияти жуда ёмон. Улар ойлик маошлари тўланмаётганидан норози. Шунингдек, чемпионлик учун мавсум аввалида ваъда қилинган бонуслардан ҳам дарак йўқ экан. "Нефтчи" вакилларининг ҳисоб рақамларига август ойида ютилган ўйинлар учун мукофот пуллари ҳанузгача ўтказиб берилмаган. 

Таркибдаги баъзи ўйинчилар кетказиб юборилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, ўз ҳаққини ололмаётган бир неча нафар футболчининг молиявий ҳолати ёмонлашиб, жамоадошларидан қарз кўтаришга мажбур бўлмоқда. Баъзилар эса ўз ҳаққи ундириб берилишини сўраб, ФИФАга арз қилиш ҳақида ўйламоқда.

Умид қиламизки, мавжуд муаммолар зудлик билан ҳал қилинади ва фарғоналиклар матбуот хизмати тез орада бу ҳақда маълумот беради. Агар ушбу ҳолат бўйича интервью беришни истаганлар бўлса, Championat.asia'нинг эшиклари ҳар доим ҳамма учун очиқлигини эслатиб ўтамиз.

P.s. Ривожланишнинг "Нефтчи" танлаган йўли хатолиги тўғрисида йил аввалида ёзгандик. Ўша мақолага эътироз қилиб, муаллифни ҳақоратлашгача борган барча мухлисларга "Ассалому алайкум!" деган ҳолда такрор ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:  "Футболдаги сўқирлик" (10 январь).

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: -25   

Фикрлар

+11   
06 дек 19:31:17
Kambaraliev
Олдин аниклаб факт корсатиб кегин ассалому алекум дсада. Хотинлардан эштиган гапини йозиб чикорме
+9   
06 дек 20:32:50
Kamronbek Botirov
Chempionat asia bunaqa jurnalislar bilan uzoqqa bormaydi
+9   
06 дек 20:22:08
Umid Karimov
Санга нима кувлагани бошка ишинг йогми
+9   
06 дек 19:40:42
Neftchi_Armani
Salomlashishga ozgina shoship qoldita traqi
+9   
06 дек 19:37:04
ÒZBEKISTON 77777
Hayrulla bozorov bor ekan fargonada futbol boladi.
+9   
06 дек 19:35:14
Nasaf 77777
Nefitchi super legaga qaytganidan xursantman bunaqa gap suzlar xama kulibdaxam bup kegan xozirgacha allox xoxlasa Nefitchi super legada uz urnini topadi
+8   
06 дек 21:27:16
Козимбек Исмоилов
Бу сайт қачондан бери кўчадаги хотинларни гапини ёзадиган бўлиб қолди. Фаҳриддин, сизга олдин ҳам айтганман, яна айтаман, муҳлисларни нафратига қолманг. Агар аниқ фактиз бўлмаса латтачайнарлик қилманг, фолбинлигиз етади, энди ғийбатчи деган ном олманг. Ўша сиз боғланган футболчилар ким экан, ёзинг очиғини, ёки жамоа раҳбарлари билан боғланинг. Рейтинг учун фисқи фасод қилиб гуноҳга ботманг.
+8   
06 дек 19:38:15
Neftchi_Armani
Faxridin Ro'ziyev Farg'onaga bir kel korasan sharoyiti chotinga qatap fol ocuma
+7   
06 дек 20:35:37
Лочин Зиядуллаев
Фахриддин! хакоратлаган мухлислар деб кесатиб гапирма тушундингми мухлислар яхши булсин дейди узингча уруш очдингми ёки узингни акллилигингни курсатиб бериш учун шу маколани чикардингми ёки олдиндан билиб фолбинлик килдим демокчимисан профессионал булгин бу нимаси енди ёш болаларча иш тутибсан
+7   
06 дек 19:53:37
Привет
Шу Фахриддин Рузиев деганлари махаллани аёлларидан хам утади гийбатчилик ва вахима килишда
+7   
06 дек 19:44:58
Зинур
Фахридин укам журналист сал камтар бировларга урнак буладигон инсон булади Ассалому Алейкум деб барча Фаргоналикларни хакорат кимен Хайрула Бозоров бу хабарни эшитиб кулватти укам игвогар ичи НЕГР инсон экансан мандан хаффа бума Пахтакор мухлиси
+6   
06 дек 21:57:16
Dostonsher Yuldashov
Namuncha shu viloyat jamoalarini ko'ra olmaysiz Faxriddinjon ? Ich ichingizdan quvonib ketibsizku a ? Ammo sizni xursandchiligiz uzoqqa cho'zilmaydi.
+5   
06 дек 19:50:40
Neftchi_Armani
Besagon Ro'ziyev unitna Bozorov bor joyda puldan muamo bomedi unitma
+5   
06 дек 19:37:29
sirojiddin.
Vodiy jamoalariga xujummi bu
+5   
06 дек 19:32:43
Davlat FERGANA
Chempionat asia judda kech eshitibsilar. Ancha oldin boshlangan problemalar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика