UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Терри: "Неймар Месси ва Роналду даражасида эмас"  0 12:43Агар Начо кетишни хоҳласа, "Реал" фақат марказий ҳимоячи излаши мумкин  0 12:22Ўзимизнинг карикатура. "Турон" Суперлигага чиқди  4 12:05Бобур Акбаров "Сурхон"ни тарк этди  5 11:44АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади  10 11:26Про лиганинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод Маматказин ҳақида билишингиз керак бўлган фактлар  6 11:04"Лацио" Таремининг ҳолатини ўрганиб чиқмоқда  0 10:41Премьер-лига клублари Сенегал футболчисига қизиқиб қолди  0 10:20Хави Бускетс билан янги шартномани истайди  0 09:57Нидерландия 17 та ўйиндан бери ютқазмаяпти  1 09:42ЖЧ-2022. Бугун Саудия плей-офф масаласини ҳал қилиши мумкин ва куннинг бошқа ўйинлари  14 09:30Кейн: "Натижа ёмон эмас"  3 09:10ЖЧ-2022да 5 та ўйин 0:0 ҳисобида якунланди  3 08:45АҚШ мураббийи: "Ҳали иш бажарилмади. Эронни ютишимиз керак"  6 08:24Иван Бошкович: "Тартибли ва интизомли футбол мундиалдаги кўп ўйинларни ҳал қилмоқда"  0

Суперлига яна тўхтайдими? Янгиликлар

Суперлига яна тўхтайдими?

Бугун Championat.asia Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Арманистон билан ўйнашини эълон қилди.

Яхши, аммо кишини мушоҳада қилишга мажбурлайдиган хабар. Суперлигада медаллар учун курашаётган жамоалар ўртоқлик учрашуви чемпионат тақвимига таъсир қилиш-қилмаслиги билан қизиқмоқда. Шу масалани атрофилича таҳлил қилиб кўрдик.

Хабар тўғрими?

Бу борада маълумот олиш учун терма жамоалар маркази раҳбари билан боғландик. 

"Бу сизларга қаердан сизиб чиққанини билмайман. Лекин ҳали ҳеч ким билан ўртоқлик учрашуви масаласида шартнома қилганимиз йўқ. Вариантлар орасида Арманистон ҳам, Конго ҳам бор. Музокаралар давом этяпти", — дейди Усмон Тошев.

Тақвим бўйича

Бу масалада клубларнинг хавотирланишига асос бор. Ўртоқлик ўйинлари 14-20 ноябрь оралиғида ўтказилар экан. Чемпионатнинг охирги тури ҳам 19 ноябрь кунига белгиланган. Агар терма жамоа йиғилса, Суперлигада ноқулай танаффус юзага келиши мумкин.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛ раҳбари (Диёр Имомхўжаев) билан боғландик:

— Арманистон билан ўйин тўғрисида хабар чиққанидан кейин маҳаллий клублар норозилигини яширмаяпти. ПФЛ халқаро ўртоқлик учрашуви бўйича огоҳлантириш олдими?

— Йўқ, ҳеч ким расман айтмади. Тўғриси, бу ҳақда Championat.asia'дан билдим.

— Тақвим тузишдан олдин терма жамоалар бўлимининг фикри инобатга олинганми?

— Биз май ойида чемпионат қачон тугашини эълон қилганмиз. Ўшанда барча клублар, терма жамоалар бўлимининг режалари сўралган ва шу асосда ишланган.

— Кўпчилик норози. Суперлиганинг охирги тури олдидан танаффус бўладими?

— Мен клубларнинг фикрига қўшиламан. Ўйлайманки, чемпионатни ҳамма ҳурмат қилади. Охирги тур ўтганидан кейин исталганча ўртоқлик ўйини ташкил қилса бўлади. Бунинг устига Арманистон танланган бўлса, рақиб мундиалга чиқолмаганини унутмаслик керак. 20 ноябрдан кейин ўйналса ҳам, ҳеч нарса ютқазилмайди.

Юқорида ЎФА терма жамоалар бўлими ҳалиям вариантлар ўрганилаётгани, ўртоқлик учрашуви санаси ва қайси жамоа рақиб бўлиши аниқ эмаслигини билдиргани ҳақида айтдик. Аммо Хуго Брос ЎФА билан айнан 14-20 ноябрь оралиғида ўйнаш бўйича музокара ўтказилаётганини айтди. Бельгиялик мутахассиснинг гаплари рост бўлса, клубларимиз охирги тур олдидан мажбурий танаффусга чиқади. Бунинг қандай салбий жиҳатлари бор?

Мазкур саволга Суперлиганинг энг тажрибали футболчиларидан бири, АГМК сардори Санжар Турсуновдан жавоб олдик:

"Адашмасам, бу ҳақда расмий гап айтилгани йўқ. Мабодо кимдир шунақа ўйлаётган бўлса, нотўғри эканини тушунтириш керак. 

Чемпионатдаги интригани кўриб турибсиз. Охирги турда биз "Навбаҳор" билан ўйнаймиз, Тошкентда дерби бор, "Насаф" "Олимпик" меҳмони бўлади. Лигада қолиш учун курашаётганлар ҳам ўзаро тўқнашади. Бу ҳолатда эълон қилинадиган танаффус кимнидир ритмдан чиқариб юбориши аниқ.

Бундан ташқари, ташкилий жиҳатдан ҳам янги муаммолар пайдо бўлади. Барча клублар олдиндан тузилган режа бўйича тайёрланади. Сиз айтгандек бўлса, 14 та клуб ва уларда ишловчи минглаб инсонлар учун янги муаммо пайдо бўлади... 

Қачондир бизда ҳам ҳамма ҳурмат қиладиган йиллик тақвимлар чиқарилишини кутамиз. Бу кичик нарсадек кўриниши мумкин. Лекин профессионализм ана шу майда деталларда кўринади".

Хуллас, бугунги хабар жамоаларимиз томонидан илиқ кутиб олинмади. Умид қиламизки, ЎФА ҳам клубларимизни ҳурмат қилиб, чемпионатнинг юқори темпда тугашига тўсқинлик қилмайди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: -21   

Фикрлар

+6   
29 сен 23:35:17
FaceFootball
Mahalliy murabbiylar mtjni boshqarganda (Qosimov,Babayan,Abramov) hohlagancha tanaffus bo'lardi hamma jim turardi. Xorijlik murabbiy (Kuper, Katanets) tanaffus olsa hamma itdek akillashni boshlaydi
+3   
29 сен 21:58:31
Abdulaziz 5
Бабаян танладими рақибни - одам бумайди бу безбет
+2   
29 сен 22:32:53
Фахритдин
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега энди айнан Арманистон?! Рақибни ким тавсия қилди?
Далбаян гаплашиб берган бўлса керакде, шунинг учун ҳеч кимдан сўраб ҳам ўтирмаган!!!
+2   
29 сен 22:19:08
Davronbek Beshariq
ФИФА куни булса, бу учрашув утказилиши керак. Биринчи уринда МТЖ ни уйлаш хам керак. СУПЕР ЛИГА сал кечикиб давом этса осмон узилиб ерга тушмайди...
+1   
29 сен 21:44:45
BXZ BXZ
Регламент ва таквим агар амал килинмаса , у́збек футболини ва мухлисларини бехурмат килиш бу́лади .
   
30 сен 16:13:47
Xscreen
"Подадан олдин чанг чикарманг" ! Макола эмас магзава!
   
30 сен 11:04:18
Мирзаев А.
Mashxurbek9494 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Брат ким 1ни ким 2ни олади айтворинг шахсан ман учун кизик жавоб кутаман
Аниғини соҳадаги коттаконлар билишади, 1.2.3 ўринларни Пахтакор, Навбахор ва Насаф бўлиб олишади.
   
30 сен 07:10:44
Mirzohid Shoyimov
Кааатта балик тутдим дегандингиз нима булди келишилган уйин атрофи хам келишилдими?
   
29 сен 23:33:23
Мирзаев А.
Бир тийинга қиммат Супер лига, ким нечанчи ўрин олиши цио бошида аниқ бўлганку ёки биз тушунмайдиган лақмамизми
   
29 сен 22:31:32
Бахтийор Ашуров
Агар ФИФА кунлари бўлса ўтказилиш керак. Чунки миллий биринчиликлар тақвими мавсум бошида ФИФА ва ОФК тақвими чиқарилгандан кийин шунга қараб тузилади.
   
29 сен 21:57:22
Nima Gapla
14 ta klubbi hammasi qarshi chiqib, futbolchi bermasin.
   
29 сен 21:48:42
Man United
Хакикатгуй фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арманистон хам командами
Мхитарян хам футболчими демабсизда оркасидан.
   
29 сен 21:37:31
Хакикатгуй
Арманистон хам командами
-1   
30 сен 06:04:07
Зинуp
Баба гаплашиб берган
-1   
30 сен 01:23:48
Дилмурод Сидиков
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир тийинга қиммат Супер лига, ким нечанчи ўрин олиши цио бошида аниқ бўлганку ёки биз тушунмайдиган лақмамизми
Kim oladi men rostan bilmayman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика