UZ

Сўнгги янгиликлар

16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги мартта қайси жамоада ишлади?  0 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  8 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7

Суперлига. Тур футболчиси - Сардор Собирхўжаев Янгиликлар

Суперлига. Тур футболчиси - Сардор Собирхўжаев

Coca Cola Суперлигада 1-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ 9-11 март кунлари бўлиб ўтган дастлабки тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб боряпмиз.

Суперлига. Тур мураббийи - Питер Хюистра

Ортда қолган 1-турнинг энг яхши футболчиси деб "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев топилди. Амалдаги чемпионлар Қаршида "Насаф" меҳмони бўлишди. "Шерлар" 0:2 ҳисобида ютқаза туриб камбэк амалга оширишди. Ушбу иродали ғалабада Сардор Собирхўжаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Айнан у ҳужумларда фаол бўлди, шерикларини доимо олдинга чорлади ва асосан ҳужумни кескинлаштирувчи паслар берди. Сардор аввалига жамоасини ўйинга қайтарган пенальтини ишлади. Кейин эса ИброҳимҲалил Йўлдошевнинг голига ўз вақтида ва ақлли пас берди. Айнан у камбэкка энг катта ҳисса қўшган ўйинчи бўлди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев биринчи турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика