UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29ЛаЛига. "Атлетико" муҳим ўйинда ишончли ғалабага эришди  0 23:04ЛаЛига. "Мальорка" — "Барселона" (матнли трансляция)  5 22:57А Серия. "Рома" "Интер" майдонида иродали ғалабага эришди  6 22:45А Серия. "Эмполи" - "Милан". Асосий таркиблар маълум!  2 22:35Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди"  4 22:29Olamsport: Баҳодир Жалоловнинг рақиби маълум, Ҳасанбой кейинги босқичда ва бошқа хабарлар  0 22:05Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади"  43 21:45Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1. Highlights  12 21:31Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман"  35 21:13А Серия. "Интер" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилмоқда  31 20:51"Навбаҳор"нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси якунланди  63 20:35Coca Cola Суперлигаси. Тошкентдаги анъана давом этади. "Бунёдкор" чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди  342 20:04ҚПЛ. Одилбек Абдумажитов гол урган ўйинда "Ордабаси" уйда "Атирау"ни мағлуб этди  2 19:40АПЛ. Харри Кейн сафарда 100та гол урган биринчи футболчига айланди   1 19:17"Арсенал" "Ювентус" хавбеки билан шартнома тузмоқчи  0

Суперлига. "Сўғдиёна" 90+14-дақиқада пенальтидан гол уриб, бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" 90+14-дақиқада пенальтидан гол уриб, бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Пахтакор" учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" — "Пахтакор" 2:2

Ҳакамлар: В.Агишев, Ҳ.Шодмонов, Ш.Раҳматов, Т.Суюнов. 

ВАР: Р.Каримов. 

АВАР: С.Шоюсупов. 

Назоратчи: Т.Абдуллаев. 

Комиссар: Ш.Ражабов.

Голлар: Сардор Собирхўжаев, 8 (0:1), Драган Черан, 19 (0:2), Марко Колакович, 45+1 (1:2), Шоҳрўз Норхонов, 90+14 (2:2).

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Нўъмонов (21. Абдужалил Маназаров, 25), 6. Искандар Шойқулов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 11. Жасур Ҳасанов, 17.Ҳусниддин Ғофуров (10. Шоҳрўз Норхонов, 55), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (28. Самандар Мавлонқулов, 79), 31. Лука Чермель (26. Виталий Денисов, 25), 77. Даниэль Насриддинов (9. Шавкат Саломов, 25), 93.Марко Колакович. 

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Диан Талхатов, 20. Баҳодир Насимов, 44. Юрий Обшивац.

"Пахтакор": 33. Элдор Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Александр Насонов, 13. Илья Мартинович, 34. Фарруҳ Сайфиев, 6. Икром Алибоев, 7. Одил Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев, 17. Достон Ҳамдамов (88. Шаҳзод Азмиддинов, 53), 10. Драган Черан (28. Диёр Холматов, 90+7), 19. Пишемислав Банашак (8. Азиз Турғунбоев, 65). 

Захира: 35. Санжар Қувватов,15. Диёр Ортиқбоев, 63. Муҳаммадали Ўринбоев.

Огоҳлантиришлар: Мартинович (90+2), Собирхўжаев (90+5)

Четлатиш: Ҳамробеков (51). 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Драматик ва баҳсларга бой бўлган учрашув якунланди.

90+14. Тўп ёнида Норхонов... ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тенлашди! 

90+12. Пенальти! Мана сизга драма!

90+10. Ҳакам "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгилаши мумкин, ВАРга мурожаат қилди.

90+7. Черан ўрнига Холматов майдонга туширилди. 

90+4. Сардорхўжаев аламини рақибидан олди ва огоҳлантирилди.

90+2. Майдонда дод-вой қилиб ётган ҳам, огоҳлантириш олган ҳам "Пахтакор" футболчиси. Азмиддинов ёрдамга муҳтож, Мартинович огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

90. Денисовнинг кучли узатмасидан сўнг "Пахтакор" футболчиси энгашиб қолмаганида, тўп унинг бошини ҳам олиб кетиши мумкин эди.

88. Суюнов сўнгги беш дақиқа ичида иккинчи марта тиббий ёрдамга муҳтож бўлмоқда.

86. "Сўғдиёна" футболчиларининг зарбаларига "Пахтакор" дарвозаси калталик қилмоқда.

79. Қаҳрамонов қаҳрамонга айланиши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси трибунанинг юқорисида ўтирган томошабинга совға бўлиб борган бўлса, ажабмас.

78. ЗАРБА! Норхонов қанотдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, бироқ Суюновнинг рухсатисиз пашша ҳам нарига ўтмаслиги маълум бўлди.

76. Мбаппе ҳам ўзидан 16 ёш катта бўлган Ҳасановдек меҳнат қилмаса керак. 

73. Черан йўқ вазиятдан ҳам имкон топиб, гол уради, аммо ҳакамлар буни ҳисобга олишмайди. Офсайд деб топилди.

69. Денисов Алибоевдан ўзбек футболининг оғриқли зарбаларидан бирини қабул қилиб олди. 

67. "Сўғдиёна" футболчисининг зарбаси регби спортида бўлганида, яхши очко жамғарарди.

65. Банашак учун бугунги баҳс якунланди, Турғунбонев майдонга туширилди.

61. Черан рақибига нисбатан арзимас қўполлик ишлатди. Кейин ҳакам менга ҳам қизил карточка кўрсатмасин деган мақсадда рақибидан узр сураб, уни туришига ёрдам берди. 

58. ЗАРБА! Чераннинг зарбаси дарвоза тўсинига бориб урилди.

54. Ҳамдамов ўрнига Азмиддинов майдонга туширилди.

53. Жўрабеков ўз вақтида тормоз беролмасдан дастлаб майдон ортида баннерни курагини ерга текказди, сўнгра ўзи ҳам умбалоқ ошиб қўйди.

52. Ҳамробеков бугунги ўйиндаги муносиб хизматлари учун ҳакам томонидан қизил қоғозли эсдалик совғасини қабул қилиб олмоқда. Менича, бу даражада ҳимматга арзирли қўполлик эмасди. Қайта кўриб чиқиш керак.

49. Ҳамробеков Саломовни ўтказиб юборгиси келмади. ВАР эса ҳакамни чорлади. Ҳамробековга буёғига дам олиш учун шароит яратилиши мумкин.

46. Бугун кўпгина вазиятларда "Пахтакор" жарима майдонига оширилган тўп бошқалардан бегонасираб, фақатгина Суяновнинг қўлларига боришни афзал кўрмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар чиройли комбинациялар, аниқ зарбалар кутиб қоламиз, фақатгина абитуриентларга мўлжалланган парта ва стулларга жароҳат етказиб, имтиҳондан бенасиб қолдирмаса бўлгани.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Денисовнинг ён чизиқдан отган тўпига шериклари жон-жаҳди билан ташланишди, бирови оёғини чўзди, бирови қуш сингари қанот чиқаришга уриниб кўрди, бироқ қайсар копток барибир "шерлар"га бориб тушди ҳада вазият бартараф этилди.

45+1. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марко Колакович бурчакдан узатилган тўпни пешонасидаги лазери билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.


45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Жасур Ҳасанов офсайд қоидаси яратилганидан хафа бўлган бўлса, ажабмас ушбу дақиқада.

39. Ҳакам пенальти борасида ВАРга мурожаат қилмоқда. Бироқ видеоёрдамчилар жиззахликларни хурсанд қиладиган хабар айтмади.

37. Денисов ким олади-ё, шугинани-ё, дея ён чизиқдан тўпни ичгарига йўналтирди. Суюнов эса мен оламан-о, шугинани-ё дея тўпни эгаллаб олди.

34. Рус тилида айтганда, қисқа "разбор" бўлиб ўтди футболчилар ўртасида. Ҳакам эса бу ер футбол ўйнайдиган майдон эканлигини иккала жамоа аъзоларига эслатиб қўйди.

32. Алибоев тўп билан кетаётган бир паллада нимадирдан чўчиб кетди шекилли, ўз-ўзидан оёқлари тойиб кетди.

27. Чераннинг гол урган оёғини рақиб футболчиси ўзиники билан солиштириб кўрмоқчи эди, бироқ билмасдан жароҳат етказиб қўйди.

25. "Сўғдиёна"да хет-трик ўзгариш: Нўъмонов ўрнига Маназаров, Чермель ўрнига Денисов, Насриддинов ўрнига Саломов туширилди

23. Тайм-аут, футболчилар нафас ростлаб олишмоқда.

19. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Биз телеэкранда мириқиб реклама кўраётган бир паллада "Пахтакор" иккинчи голни урибди. Бурчакдан узатилган тўпни Мартинович боши билан Драганга узатди ва Черан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.


18. Ҳасанов шеригининг узатган тўпини тўхтатмасдан "Пахтакор" дарвозасига зарба йўллади, тўп эса бензин ёқилғиси тугаётган автомобиль сингари тезлик олди.

16. Чермель Ҳасановнинг бурчакдан узатмасига бош билан зарба йўллади, унинг уринишига бор-йўғи 2-3 метр етмади, холос.

13. "Сўғдиёна" футболчисининг қанотдан узатган тўпини Суюнов қучоқ очиб қарши олди.

12. "Сўғдиёна" ҳимоячиси қаршисига ёпирилиб келган рақиб футболчилари орасида нима қилишни билмасдан, тўпни уларга ҳадя қилиб юборди.

8. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сардор Собирхўжаев зарбалар кетма-кетлигини муваффақиятли якунлади. Унгача бўлган вазиятда ҳам дарвоза устунининг титраганини кўрдик. Ҳимоячилар эса шундай чиройли голни яқин масофадан томоша қилиш бахтига муяссар бўлди.

4. "Пахтакор" ҳимоячиси майдон ортида тўп узатиб турадиган болакайни узатма амалга оширди.

"Сўғдиёна" кўк, "Пахтакор" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+24   
06 авг 21:07:51
Abubakr 92
Bu oʻyinda Navbahor yutdi
+24   
06 авг 21:04:34
koson_united nasaf
Suyunov qastdan yotib olganlari uchun ajoyib jazolandi
+23   
06 авг 21:14:18
YUPITER
Tugrisi ikkala jamoa ham yaxshi uynadi paxtakor 2 golni uziga uzi olib keldi varatar kup vaqt chuzib yubordi
+22   
06 авг 21:05:28
FIFA2021
максим не даволен кайфиятда боқоевга нималардир деди
+21   
06 авг 21:32:30
Umid 86
Пеналти бор гап йук кизил бор гап йук лекин Черани голи хаконига ухшиди чунки такрорий лавха умуман курсатилмади шархлавчиям индамади тушунарсиз карорлар
+20   
06 авг 20:44:06
Holis bo'ling...
Suyunov eng koʻp yugurgan futbolchidek yotib oldi, vaqt choʻzish uchun eng yaxshi variant darvozabon
+20   
06 авг 19:31:19
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Jizzahliklar xafa bo'lmanglaruu So'g'diyona kuchli 3 likka noloyiq!!!
+17   
06 авг 21:02:13
MVsaid
Сугдийона Пахтакор уйинида Навбахор ютди
+17   
06 авг 20:50:00
Izzatillo89!
Суюнов чичворди, охирида.
+16   
06 авг 21:22:03
Ботир
Бу ерда бир биримиз бн уришиб сукишиб утиришимиздан фойда йук хаммаси сценарий буйича кетяпти, унутманглар Узбекистон чемпионатида чемпион йилни бошида парда ортида хал килиб куйилади, шу йил чемпион Навбахор булади ва тепадагилар бечора мухлисларни мана футболимиз ривожланяпти чемпионлик вилоятга чикди деб алдаб куйишади
+16   
06 авг 20:58:04
Holis bo'ling...
Penalti 100%%%%%
+16   
06 авг 19:21:38
rashidhon
Бу спирт та у́зимизни чемпионатни хам эплаб Обера олмайди тфу.
+16   
06 авг 19:20:05
Burxon
Sport tv yana parotligini boshladi JCh niyam chala kormase boldi hali
+15   
06 авг 21:07:01
Пахтакор / 2017
ПАХТАКОР респект!!!!!! Хамма ку́рди у́йинни
+15   
06 авг 21:06:46
Paxtakor........uz
Qolgan jamoalarga Sug'diona bilan o'yinda sabr tilayman!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика