UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Жаримадан голлар урилган ўйинда "Қўқон-1912" ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 19:16ЛаЛига. "Сельта" - "Реал". Асосий таркиблар маълум  4 19:15Суперлига. 17-тур. Учта ўйиндан ОНЛАЙН натижа  81 18:55"Нагоя Оушенс" - клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби  0 18:26"Арсенал" АПЛнинг 2-турида ҳам ғалаба қозонди  8 18:12АПЛ. 2-тур доирасидаги 5та ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  2 17:58Неймар "Ренн"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 17:32Лукаку А Сериянинг 1-турини оғир вазни сабаб ўтказиб юбориши мумкин  11 17:05Омар Моманидан карикатура: Неймар Коутиньони хурсанд ҳолда "Бавария"га кузатиб қўймоқда  7 16:41"Реал" Кристиан Пулишичга қизиқмоқда  8 16:26Olamsport: UFC 241 иштирокчилари тарозидан ўтишди, Қудратилло Ўзбекистонда шуғулланмоқда ва бошқа хабарлар  0 16:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 16:16"Челси" тарихидаги энг қиммат трансферлар билан танишинг  5 15:51"Арсенал" - "Бёрнли". Таркиблар маълум  9 15:31"Арсенал" икки етакчиси билан янги шартнома имзолаши мумкин  1

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди Янгиликлар

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди

Суперлиганинг плей-офф босқичи доирасидаги “Сўғдиёна” - “Машъал” учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 14-дақиқасида Санжар Рашидов жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 16-дақиқада Раҳимжон Давронов "Машъал"ни голдан қутқариб қолди.

17-дақиқада Шоҳруз Норхонов бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. 18-дақиқада Элёр Орифов жиддийжароҳат олди ва уни тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди.

38-дақиқада Шоҳруз Норхонов супергол муаллифи бўлди, у тўпни акробатик тарзда дарвозага йўллади - 1:0.  

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

48-дақиқада Сернас Дарвидас дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

54-дақиқада Сардор Абдураимов рақибдан тўпни олиб қўйиб жарима майдони чизиғи устидан ноаниқ зарба йўллади. 

72-дақиқада Ойбек Нурматов катта тезликда жарима майдонига кириб бориб дарвозани ишғол қилди - 3:0.

78-дақиқада Сардор Қулматов Асил Бегимқуловни қўли билан тортиб қолгани учун "Сўғдиёна" дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрли жарима тўпини Сардор Раҳмонов аниқ амалга оширди - 3:1. 

Учрашувда "Сўғдиёна" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. 


ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” - “Машъал” 3:1
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Элдор Турсунов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Шоҳруз Норхонов 38, - 1:0. Сернас Дарвидас 48, - 2:0. Ойбек Нурматов 72, - 3:0. Сардор Раҳмонов 79 пенальти, - 3:1.

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 3.Сардор Раҳмонов, 4. Асил Бегимкулов, 6.Сардор Абдураимов, 9. Абдуллоҳ Олимов, 10. Ҳумоюн Муртазоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов (2. Зафар Акрамов, 55), 20. Ҳусниддин Алиқулов, 70. Акром Баҳриддинов (14. Воҳид Шодиев, 74), 80. Сирожиддин Қўзиев
Захира: 95.Шерзодбек Абдураимов, 8.Мирзакамол Камолов, 22. Бобур Қосимов, 28. Аҳрор Иноятов, 33. Шамсиддинов Муҳриддин, 60. Санжар Риҳсибоев, 99.Санжарбек Зокиров

"Сўғдиёна": 88.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов (28. Шаҳбоз Жўрабеков, 23), 10. Шохруз Норхонов, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Дарвидас (39.Ойбек Нурматов, 61), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов (77. Иззатилла Абдуллаев, 70), 94. Нуриддин Ҳасанов
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Сардорбек Азимов, 14.Сирож Мелиев, 27. Саҳоб Рашидов, 55. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 99. Нурилло Тўхтасинов

Огоҳлантиришлар: Акром Баҳриддинов 66, Воҳид Шодиев 75, Сардор Қулматов 78, Никола Милинкович 87.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг