UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Бенфика" Фелишни 100 млн. еврога ҳам сотмаслигини маълум қилиб, унинг трансфер нархини белгилади  3 23:55Роналду янги автомобилини намойиш қилди  12 23:30Энди ПСЖнинг захира жамоаси бўлмайди  2 23:05"Интер" сайти Мауро Икардининг расмларини ўчириб ташлади  12 22:35Пике фаолиятидаги энг ёмон воқеани эслади ва жамоасининг трансфер сиёсати ҳақида гапирди  5 22:17Серхио Рамосга Европа грандлари ҳамда Осиё жамоаси қизиқмоқда  16 21:40Месси: "Ливерпуль"дан учралган мағлубият оғриқли бўлди"  24 21:20Карл-Хайнц Румменигге: "Ковачнинг шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади"  3 21:00Аллегри "Ювентус"га қайси шаҳардан мураббий тайинланишини айтиб ўтди  13 20:40Гризманн учун курашга "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилди  7 20:20Косьельнига А Серия вакилидан қизиқиш бор  1 20:00"Наполи" клуби "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 19:40Фалькао "Монако"дан кетиши мумкин, унга иккита Испания клуби қизиқмоқда  6 19:38"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси финалига Испаниядаги курорт шаҳарда тайёрланмоқда  16 19:22Olamsport: Ўзбек бокси юлдузи учун 2 хонали уй, Мэйвезер Пакьяо билан реваншдан қўрқмоқда  0

Суперлига ўйинида Фарғонада мезбонга айланаётган учинчи жамоа — "Андижон" "Пахтакор"ни меҳмон қилади (превью) Янгиликлар

Суперлига ўйинида Фарғонада мезбонга айланаётган учинчи жамоа — "Андижон" "Пахтакор"ни меҳмон қилади (превью)

Суперлиганинг 9-тур доирасида "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви ўтказилади.

Турнир жадвали пешқадами "Пахтакор"ни меҳмон қиладиган "Андижон" Фарғонада мезбонга айланади.

Андижон

Суперлига. 9-тур

16/05/2019, 18:30

3
:
0
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 45', Марат Бикмаев - 81', Марат Бикмаев - 85'

45'
90'
42'  Шаҳзод Убайдуллаев
45'  Элдор Маматказин
59'  Абдуллоҳ Олимов (Аббос Отахонов)
64'  Радосав Алексич
74'  Абдурахмон Абдулхақов (Рўзимбой Аҳмедов)
79'  Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев)
45'  Драган Черан
67'  Марко Симич
76'  Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак)
78'  Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев)
81'  Марат Бикмаев
85'  Марат Бикмаев
90'  Одилжон Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев)


Айни пайтда Ильдар Сакаев бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида 7 очко тўплаган ҳолда 12-ўринда бормоқда. "Андижон" ҳозиргача ўтказилган 8 учрашувдан 1тасида ғалаба қозонган, 4 дуранг қайд этиб, 3 баҳсда мағлубиятга учраган.

Жамоа ўтказилган 8 учрашувда жами 7 гол уриб, ўз дарвозасидан 11 маротаба тўп олиб чиққан. Жорий мавсум "Андижон"  ўтказилган 8 учрашувларнинг фақатгина тўрттасида майдонни голсиз тарк этмаган. Қолган тўртала учрашувда эса "Андижон" рақиблар дарвозасини ишғол этишни уддалаган. Шунингдек, жамоа ўтказилган саккизта учрашувнинг фақатгина иккитасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

"Андижон" жамоасининг жорий мавсумдаги голларига Шаҳзод Убайдуллаев (3), Рўзимбой Аҳмедов (2), Ойбек Қиличев (1) ва Аброр Ҳусинов (1) муаллифлик қилишган.


"Пахтакор" эса ўтказилган 8 учрашувда 6 ғалаба ва 2 дуранг қайд этиб, турнир жадвалида 20 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа ўтган 8 турда рақиблари дарвозаси томон 15 маротаба йўл топиб, дарвозаларидан 7 бор тўп олиб чиққан. 

Қайд этиш керакки, айни пайтда чемпионатда "Пахтакор" ҳозирча ягона мағлуб бўлмаган жамоа ҳисобланади. Жамоа сафардаги ўйинларда ҳам 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган.

"Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги голларига Драган Черан (8), Жалолиддин Машарипов (2), Игорь Сергеев (1), Достон Ҳамдамов (1), Марат Бикмаев (1), Егор Кримец (1) ва Жавоҳир Сидиқов (1) муаллифлик қилишган.


Йўқотишлар: "Пахтакор" ярим ҳимоячилари Садриддин Абдуллаев ҳамда Жавоҳир Сидиқов жароҳатлари боис сафдан чиқишган ва бугунги баҳсда улар майдонга туша олишмайди. "Андижон" таркибида ҳам йўқотиш мавжуд. Жорий мавсумдан эътиборан "Пахтакор"дан ўтган тажрибали ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ҳам жароҳати туфайли мазкур ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.


Ўзаро ўйинлардаги факт: 

Ўйинлар: 46

"Андижон" ғалабаси: 4

"Пахтакор" ғалабаси: 34

Дуранг: 8

Тўплар нисбати: 34-112

Қизиқ факт: Жорий мавсумда Суперлигада гарчи Фарғона шаҳри жамоаси иштирок этмаётган бўлсада, айнан мазкур шаҳардаги "Истиқлол" стадиони бешинчи маротаба чемпионат ўйинига мезбонлик қилади. Энг қизиғи, водийнинг учала жамоаси: "Навбаҳор" (2), "Қўқон-1912" (2) ва эндиликда "Андижон" бу ўйингоҳда мезбонлик қилади. Бунга қадар "Андижон" жорий мавсумда мазкур стадионда меҳмон сифатида ўйнашга улгурган ва "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этилганди.

"Истиқлол" ўйингоҳидаги "Пахтакор" ўтказган сўнгги беллашувда жамоа Ўзбекистон Кубоги финалида АГМКга мағлуб бўлганди. "Андижон" эса жорий мавсумда "Қўқон-1912" билан мазкур ўйингоҳда дуранг ўйнади.


Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги ўйин бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида соат 18:30да старт олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+12   
16 май 16:04:02
Пепси Супер лига
Пазоркордан маглубият кутамза!
+11   
16 май 14:43:00
драган
Андижонга омад. Андижон хозир ютса булади, чунки Пахтакор ТУШУКУН кайфиятда кечадан буён. ТУШУНГАНДИРСИЛА. (окажони бир погона паслаганла) Фойдаланиб колиш керак
+10   
16 май 14:48:52
$ навбахор лочинлари $
Олга водий бугун ютишимиз шарт (навбахор мухлиси)
+6   
16 май 14:46:42
Bekzodbek5758
Qiziq bir fakt bor: Andijon Istiqlol stadionida hali biror marta ham yutkazmagan, neftchini 2 marta yutgan istiqlol va qoqon bn durang òynagan
+4   
16 май 15:25:47
Ихти
Пахтакор хар жабхада Андижондан устун. Пахтакор олгаааааа
+4   
16 май 14:46:21
Real Madrid vs Navbahor
Namanganlik muxlislar Andijon jamoasi muxlislariga yelkadosh bo'lish uchun Farg'onaga yo'l olishmoqda...
+3   
16 май 15:27:59
Ravshan Ashurmatov
Farg'onada yana Superliga havosi. Neftchini qaytaringlar
+3   
16 май 15:08:13
GAME.OVER.147 KIBORG7720
Пахтакор учун Наманган кулайрок эди манимча,кейин интрига хам бошкача булар эди хар холда якинда булиб утган Пахтакор-Навбахор уйинидан кейин эхтирослар хозиргача совигани йук.Иккала жамоага хам омад тилайман,хакамларга хам мухлислар томонидан хеч кандай эьтирозлар булмаслигига умид килиб коламан,кайси жамоа зур булса уша ютсин,хакамларимиз холис булсин.Кейин мухлисларимизга хам илтимос мана шу мукаддас ойда бир биримизга хурматли булайлик,бу футбол кимдир ютади ва ютказади,мана шу жазирама кунларда рузадорларимизга сабр тилаб коламан
+3   
16 май 14:56:03
shakh(myu)
oddiy muhlis sifatida,yoqtirgan jamoam Paxtakorga omad tilayman va g'alaba kutaman.Eng muhimi tomosha bop,chiroyli va HALOL o'yin bo'lishini tilan qolaman.Ikkala jamoaga han omad
+3   
16 май 14:45:04
LAR373
Шахзод 2 гол урди, Насафга биринчи голни Шахзод эмас, Ильдар Маматказин урганди..
+2   
16 май 15:07:21
Great prince
LAR373 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кийналса хам, "ширин" дерби булатда, анжанам бор кучи билан ташейди, ну мухлислага екади дейманда. Начбахор эса хозир кучли. Лекин у уйинда хам дурранг кип колишар деймиз
Пахтакорни ютинглар!!! Навбахорга факат 3 очко керак!!! Бугунги уйинда омад сизларга!!!
+2   
16 май 15:00:14
Sardorbek Gafurbekov
Бўшашма, Пахтакор, бўшашма, воҳа.Иккинчи позицияни синаб кўриш керак, узун пасслар билан ўйнашни машқ қилиш керак, Араблар билан бўладиган ўйиндан олдин.Шунда рақибни ўйинини бузган бўласиз.Майда ўйин травмани кўпайтиради, бу керакмас, хозир.
+1   
16 май 18:04:47
Аслиддин
Max Axe фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугун Пахтакорга карши бутун водий ишкибозлари бирлашиб карши туради
Пахтакорга карши уйинларда водий бирлашади лекин Андижон Навбахор.Навбахор Нефтчи.Андижон Нефтчи уйинларида хакийий ракибга айланиб вакти келса бир бирини гуштини еган пайтлари хам булган тугрими?
+1   
16 май 16:15:57
Pahtakor_N1
Pahtakor bu yil chempion
+1   
16 май 15:48:29
Аслиддин
LAR373 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
96 йилги Анжон Нефтчида хам Нефтчи Анжонни бир варата кип ташаганди, но голни Анжан урган тожикистонли Шахоб Ражабов, бугунам бир нимала бцсинда ишкилиб..
Эсимда 95йилда Нефтчини 46уйиндан иборат маглубиятсиз сериясига Андижон чек куйиб 2:0хисобида галаба козонганди у пайтда командани номи Навруз эди адашмасам.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг