UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53"Манчестер Юнайтед" испаниялик форвард билан келишувга эришди  2 15:25Себастьян Жовинко А Серияга қайтиши мумкин  2 15:18Фаластин ўз уйидаги сунъий майдонларда қандай ўйнайди?   26 15:15ЖЧ-2022 саралаш. Арсланмират Аманов Туркманистон терма жамоасидан таклиф олди  2 15:00"Эвертон"нинг 2019/20 йилги мавсум учун учинчи либослари билан танишинг  4 14:46Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз"  5 14:40Эктор Купер чақирган легионерлар терма жамоага қачон келишади?  22 14:32Расман: "Наполи" 40 млн еврога ўйинчи сотиб олди  1 14:23"Атлетико" афсонаси Фернандо Торрес бугун фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказади  8 14:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:58ЖЧ-2022 саралаш. Умар Абдулраҳмон терма жамоага чақирилди  2 13:48Футболдаги гепардлар. Сайёрамизнинг энг тезкор 10 футболчиси  34 13:26"Шальке" "Барселона" ҳимоячисини ижарага олиши мумкин  0 13:01Унаи Эмери Мустафидан сўнг яна бир ўйинчи жамоадан кетишини маълум қилди  1 12:36"Атлетико" ҳужумчиси А Серия клубига ўтишга яқин  1

Суперлига. "Локомотив" 10 киши бўлиб Бекободда дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" 10 киши бўлиб Бекободда дуранг ўйнади

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 3-дақиқасида Музаффар Музаффаровнинг кучли зарбаси хавфли чиқди. 17-дақиқада Исломбек Исоқжоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

31-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров четлатилди. 

42-дақиқада Исоқжоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди. 44-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

Иккинчи тайм бошида футболда камдан-кам учрайдиган ҳолат юз берди, бош ҳакам Азиз Асимовнинг ўрнини Фарруҳ Янсупов эгаллади. Асимов жароҳат олгани айтилди. 

56-дақиқада Зоҳид Абдуллаевнинг зарбасини Илёсов қайтаришга эришди. 65-дақиқада Даврон Ҳошимовнинг кучли зарбасини Лобанов бартараф этди. 

69-дақиқада Арсланмурат Амановнинг йўллаган зарбаси голга айланмади, Лобанов ўз ўрнида.

83-дақиқада Аманов бурчак тўпини амалга оширди, Анзур Исмоиловнинг зарбаси жуда хавфли чиқди. 

85-дақиқада Нуруллоевнинг жаримадан узатган тўпини Пардаев дарвозага йўллади, аммо қанот ҳакамлари ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб голни инобатга олишмади.

88-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг зарбаси жудаям хавфли бўлди. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Кейинги дақиқада Баҳром Абдураҳимовнинг зарбасини Илёсов ушлаб олди.

Ўйинда ҳисоб очилмади. 




МЕТАЛЛУРГ — ЛОКОМОТИВ 0:0
12 май 2019 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 6532 томошабин
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Саид Шоҳрух.

“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 10. Исломбек Исоқжонов, 11. Баҳром Абдураҳимов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Музаффаржон Музаффаров (6. Иброҳим Йўлдошев, 46), 18. Шавкатжон Муллажонов, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев (85. Баҳодир Пардаев, 61), 55.Акбаржон Исматуллаев (с), 70. Сергей Тумасян (7. Суҳроб Нуруллоев, 57).
Захира: 1. Зафар Сафаев, 19. Дониёр Усмонов, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 33. Одилбек Абдумажидов, 77. Муҳаммад Исаев, .

“Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Азиз Ҳайдаров (77. Диёржон Туропов, 86), 8. Жамшид Искандаров (14. Азиз Амонов, 46), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (9. Филипп Райевац, 67), 17. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 71. Арсланмурат Аманов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 10. Сардор Мирзаев,19. Авазбек Ўлмасалиев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 72. Бобур Эргашев, 88. Игорь Йелич.

Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров 34, Иброҳим Йўлдошев 50.

Четлатиш: Ҳусниддин Ғофуров 31.


Металлург

Суперлига. 8-тур

12/05/2019, 19:40

0
:
0
Тугади

Локомотив

45'
90'
34'  Музаффар Музаффаров
46'  Музаффар Музаффаров (Иброҳим Йўлдошев)
50'  Иброҳим Йўлдошев
57'  Сергей Тумасян (Сухроб Нуруллоев)
61'  Станислав Андреев (Баҳодир Пардаев)
31'  Ҳусниддин Ғофуров
46'  Жамшид Искандеров (Азиз Омонов)
67'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
86'  Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов)


Рейтинг: -38   

Фикрлар

   
02 июн 11:12:37
Равшанбек-ота
Бахтиёр Хайдаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алекум Равшанбек ота булар хохлаганча игво фиску фасот килвураман деб уйлайди озгина узи ёзганига исбот далил ёки хужжат сурасангиз думини тугиб кочади . галамус купайиб урчилаб кетвотти . буларга аввало Аллох иймон бериб хидоятга бошласин ва тугри сузли тугри фикрли инсонлар тухтатишга харакат килиши керак эртага яратганни олдида нима деб жавоб берамиз нега билиб тугри йулга солмадинг деса . сог булинг отахон сизни фикрлариз хамиша биз учун кимматли
Ўйиндаги баҳсли вазиятлар бўйича муҳокамалар давом этади.

Испаниялик машҳур ҳакамлардан бири Хуан Андухар Оливер кеча “Тоттенхэм”га қарши ўйинда “Ливерпул”га пенальтини совға қилишганини ишонч билан гапирди.

Унинг фикрича “шпорлар” футболчиси Мусса Сиссоконинг қўлига тўп теккан вазиятни учрашув ҳаками Дамир Скомина нотўғри баҳолаган ва адолатсиз пенальти қўйган.

“Бу ҳакамнинг хатоси. Тўп дастлаб Сиссоконинг кўкрагига текканди ва кейин кутилмаганда қўлига тегди. Бундай вазиятларда пенальти белгиланмайди. У ерда футболчи онгли равишда тўпни қўли билан ўйнамаган эди”, - дейди Оливер.

Эслатиб ўтамиз, шу куни учрашувда VAR тизими ҳам ишлади.

SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг