UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20ЛаЛига президенти Неймарнинг «Барселона»га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 00:50"Манчестер Юнайтед" Хамес борасида "Реал"га таклиф билан чиқди  3 00:20Энди "Дижон"да ҳам Месси бор  11 23:50Спорт оламининг энг бузғунчи вакиллари рейтингидаги пешқадамлик "Барселона" форвардига берилди  13 23:25Уругвайлик футболчи Копа Америка-2019да бошқа майдонга тушмайди  3 23:10Тотти: "Ҳали эсимни йўқотганимча йўқ"  5 22:46"Манчестер Сити" трансфер борасида "Ювентус" билан келишиб олди  11 22:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 22:20"Челси" испан грандларининг таклифига рад жавобини берди  2 21:56"Дерби": "Лэмпард бизни тушунишини истаймиз"  8 21:40"Ювентус" Сарри учун "Челси"га қанча тўлагани маълум бўлди  9 21:32Olamsport: Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида янги раҳбар, Истомин кучли юзликни тарк этди  0 21:27Ҳелайфи: "Неймарга ҳеч ким босим ўтказмаган"  8 21:24Омар Моманидан янги карикатура: Сарри Роналдунинг олдига бормоқда  5 21:18Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди  146

Суперлига: Ҳакамлар хатосисиз ўтган тур шарҳи ва лауреатлар Янгиликлар

Суперлига: Ҳакамлар хатосисиз ўтган тур шарҳи ва лауреатлар

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 9-тур якунлари ва лауреатлари билан таништириб чиқамиз.

Суперлиганинг 9-турида мухлислар кутилган самарадорликнинг гувоҳига айланишмади. Ўтказилган 7 учрашувда жами 11та гол киритилди. Яъни ўтказилган 9 тур ичида энг кам гол жорий ҳафтада урилди. Қизиғи, 7 учрашувнинг фақатгина биттасида мезбонлар ғалаба қозонишди. "Насаф" Қаршида "Қўқон-1912" устидан зафар қучди. Уч тўқнашувда эса сафарда ўйнаган жамоалар ("Пахтакор", "Сурхон", "Сўғдиёна") ғалаба нашидасини суришди ва қолган 3 ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

Андижон

Суперлига. 9-тур

16/05/2019, 18:30

3
:
0
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 45', Марат Бикмаев - 81', Марат Бикмаев - 85'

45'
90'
42'  Шаҳзод Убайдуллаев
45'  Элдор Маматказин
59'  Абдуллоҳ Олимов (Аббос Отахонов)
64'  Радосав Алексич
74'  Абдурахмон Абдулхақов (Рўзимбой Аҳмедов)
79'  Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев)
45'  Драган Черан
67'  Марко Симич
76'  Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак)
78'  Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев)
81'  Марат Бикмаев
85'  Марат Бикмаев
90'  Одилжон Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев)

Локомотив

Суперлига. 9-тур

17/05/2019, 18:45

0
:
0
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
33'  Даврон Ҳошимов
46'  Арсланмират Аманов (Азиз Омонов)
61'  Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов)
80'  Жамшид Искандеров (Филип Райевац)
90'  Диёр Туропов
55'  Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов)
59'  Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев)
79'  Хуршид Ғиёсов (Абдулла Абдуллаев)
90'  Суҳроб Иззатов

Қизилқум

Алишер Санаев - 78'

Суперлига. 9-тур

18/05/2019, 20:00

3
:
1
Тугади

Сурхон

Дарко Станоевич - 19', Абдулазиз Юсупов - 38', Абдулазиз Юсупов - 65'

45'
90'
30'  Элгужа Григалашвили
31'  Салим Мустафоев
58'  Хуршид Олимов (Алишер Санаев)
63'  Муҳсин Убайдуллаев (Файзулло Қамбаров)
75'  Шерали Жўраев (Азизбек Усмонов)
78'  Алишер Санаев
19'  Дарко Станоевич
38'  Абдулазиз Юсупов
38'  Шавкат Саломов
65'  Абдулазиз Юсупов
65'  Шавкат Саломов
71'  Аъзам Алиев (Мирзакамол Камолов)
79'  Абдулазиз Юсупов (Равшан Хурсанов)
80'  Равшан Хурсанов
90'  Шавкат Саломов (Нажмиддин Нормуродов)

Насаф

Ҳумоюн Муртазоев - 54', Ҳумоюн Муртазоев - 56'

Суперлига. 9-тур

18/05/2019, 20:00

0
:
2
Тугади

Қўқон-1912

45'
90'
17'  Ғолиб Ғайбуллаев
54'  Ҳумоюн Муртазоев
56'  Ҳумоюн Муртазоев
76'  Дониёр Нарзуллаев (Ойбек Бозоров)
77'  Шароф Муҳитдинов (Акмал Мозговой)
82'  Ҳумоюн Муртазоев (Бобур Абдухолиқов)
64'  Ойбек Рустамов
67'  Жамшид Ҳасанов (Темур Усмонов)
86'  Шаҳбоз Эркинов (Темур Ҳакимов)

АГМК

Суперлига. 9-тур

19/05/2019, 17:45

2
:
0
Тугади

Сўғдиёна

Шаҳбоз Жўрабеков - 4', Кахи Махарадзе - 89'

45'
90'
65'  Санат Шихов (Жасур Ҳакимов)
72'  Мирғиёс Сулаймонов (Муроджон Тошматов)
84'  Камрон Саидазимов (Шаҳзодбек Нурматов)
88'  Жасур Ҳакимов
4'  Шаҳбоз Жўрабеков
41'  Ойбек Нурматов
51'  Ойбек Нурматов (Сирож Мелиев)
71'  Санжар Рашидов (Жамшид Болтабоев)
79'  Даниэл Насриддинов (Саҳоб Рашидов)
87'  Никола Милинкович
89'  Кахи Махарадзе
89'  Сирож Мелиев

Навбаҳор

Суперлига. 9-тур

19/05/2019, 18:40

0
:
0
Тугади

Металлург

45'
90'
69'  Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов)
69'  Мирзоҳид Ғофуров
81'  Иван Соловьёв (Баҳодир Насимов)
85'  Александр Касьян
27'  Баҳром Абдураҳимов
40'  Муҳаммад Исаев
70'  Муҳаммад Исаев (Сергей Тумасян)
74'  Иброҳим Йўлдошев
80'  Иброҳим Йўлдошев (Шавкат Муллажонов)
89'  Исломбек Исоқжонов (Дониёр Усмонов)
90'  Акбар Исматуллаев
90'  Александр Лобанов

Бухоро

Суперлига. 9-тур

19/05/2019, 20:00

0
:
0
Тугади

Динамо

45'
90'

Эътиборга молик жиҳати, "Сўғдиёна" жорий мавсумда меҳмондаги илк ғалабасини қўлга киритди. Улуғбек Бақоев бошқарувига ўтган "Сўғдиёна" Олмалиқда АГМКни доғда қолдиришни уддалади. Шунингдек, мазкур турни меҳмонда ўтказган ва сафарда ҳали ғалаба қозонмаган "Динамо" ва "Металлург" муҳим 1 очкодан қўлга киритишди.

"Бухоро" эса мазкур турда ўз уйида ўйнаб яна ғалаба қозона олмади. Қайд этиш жоизки, бухороликлар ҳали жорий мавсумда Бухородаги бирорта ўйинни ютишгани йўқ. Қўлга киритилган ягона ғалаба эса сафарда "Қўқон-1912" устидан қайд этилганди.

Турнир пешқадами "Пахтакор" эса сафардаги ўйинда Фарғонада "Андижон" устидан йирик ва ишончли ғалабани расмийлаштириб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади. "Локомотив" эса ўз уйидаги баҳсда "Бунёдкор" қаршилигини енга олмади ва чемпионатдаги кетма-кет учинчи баҳсда дуранг ўйнади. "Навбаҳор" эса ўз уйида "Металлург"ни доғда қолдиришни уддасидан чиқмади. Бекободликларнинг метин ҳимояси олдида "Навбаҳор" ҳужуми ожиз қолди. "Қизилқум" эса ўз уйида "Сурхон" қаршисида чорасиз қолди. Бухородаги ўзига хос кичик дербида "Динамо" қўшнилари билан муросага келди. Олмалиқда АГМК яна беқарорлик кўрсатиб, ўз уйидаги навбатдаги мағлубиятини "Сўғдиёна"дан қабул қилди. Қаршида эса "Насаф" мазкур турдаги ягона уй ғалабасини қайд этди.


Суперлига. 9-турдан кейинги ҳолат

Турнир жадвалига эътиборга қаратадиган бўлсак, "Пахтакор" ва "Локомотив" ўз ўрниларида қолишди. Фақат чемпионлик курашида иштирок этаётган мазкур жамоаларнинг ўртасидаги тафовут "Пахтакор" фойдасига 5 очкога ортди. Шунингдек, АГМК ҳам гарчи мағлубиятга учраган бўлсада турнир жадвалидаги эски мавқеини сақлаб қолди ва табиийки "Қўқон-1912" ҳам навбатдаги мағлубиятдан кейин охирги поғонадаги ўрнидан силжигани йўқ.

Турнир жадвалида пастга шўнғиган жамоаларга келадиган бўлсак, дастлаб "Бунёдкор" ўзининг учинчи ўрнини бўшатди. "Навбаҳор" эса ўз уйидаги дурангдан кейин тўртинчи поғонадан 6-ўринга тушиб кетди. "Динамо" эса Бухорода қўлга киритилган 1 очкодан сўнг бешинчи поғонадан еттига тушиб кетди. "Металлург" эса аввалги ўрнидан бир поғона қулади. Шунингдек, "Қизилқум" ва "Андижон" ҳам мағлубиятдан кейин ўз мавқеиларини янада ёмонлаб олишди.

Турнир жадвалида юқорига кўтарилган жамоалар сони тўрттани ташкил қилди. Мазкур турда ғалаба қозонган "Насаф", "Сурхон" ва "Сўғдиёна" ҳамда дуранг ўйнаган "Бухоро" бу борада ўсишга эришишди. "Сурхон" учинчи ўринга, "Насаф" бешинчи поғонага, "Сўғдиёна" 10 қаторга кўтарилиб олди. Бахтиёр Ашурматов истеъфосидан сўнг ўз уйида яна ғалаба қозона олмаган ва дуранг қайд этган "Бухоро" ҳам турнир жадвалида бир поғона бўлсада кўтарилишга эришди.


Тўпурарлар:


Ассистентлар:

1.Шавкат Саломов ("Сурхон") - 4

1.Иван Соловьёв ("Навбаҳор") - 4

1.Ҳусниддин Ғофуров ("Локомотив") - 4

1.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 4

2.Элдор Бойматов ("Қизилқум") - 3

2.Сардор Эминов ("Динамо") - 3

2.Мурод Тошматов (АГМК) - 3

2.Азиз Ғаниев ("Насаф") - 3


ТУР ФАКТЛАРИ:

- "Бухоро"нинг ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди

- Амалдаги чемпион "Локомотив" қаторасига 3 ўйиндан буён дуранг ўйнамоқда

- Энг кўп ғалаба қозонган жамоалар: "Пахтакор" (7)

- Энг кўп мағлубиятга учраган жамоа: АГМК (6)

- Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа: "Андижон" (4)

- Энг кўп гол урган жамоа: "Пахтакор" (18)

- Энг кўп гол ўтказган жамоа: "Қўқон-1912" (20)

- Энг кам гол урган жамоа: "Бухоро" (6)

- Энг кам гол ўтказган жамоалар: "Локомотив", "Сурхон", "Пахтакор" (7)

- Умуман дуранг ўйнамаган жамоа: "Сўғдиёна"

- АГМК иштирокидаги ўйинларда энг кўп гол кузатилган - 25

- Энг кам гол "Сурхон" ва "Бухоро" иштирокидаги ўйинларда кузатилган - 16

- Ягона мағлуб бўлмаган жамоа - "Пахтакор"

- Драган Черан тўпурарлик пойгасида якка пешқадамлик қилмоқда - 9

- Энг кўп пенальти "Қўқон-1912" дарвозасига томон белгиланган - 4

- Энг кўп пенальти тепган жамоа: "Пахтакор" - 6


Ҳакамлар хатосисиз ўтган тур

Қайд этиш керакки, охирги пайтларда ҳакамлар мавзуси чемпионатимиздаги энг актуаль мавзуга айланиб, кўплаб баҳсли ҳолатлар юзага келганди. Яқинда эса ЎФАда ҳакамлар билан ОАВ ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда баъзи вазиятлар, хусусан қоида бузилиши қайд этилганида биринчи навбатда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш ва ҳакамлар қарорларига хулоса беришдан олдин уни кўпроқ таҳлил қилиб, кейинчалик тўғри хулоса бериш таъкидланганди. Бундан кўзланган мақсад эса табиийки мухлисларга тўғри маълумот етказиш ва вазиятни холисона баҳолаш эди.

Ўтган ҳафтада эса Равшан Эрматов бошчилигидаги тажрибали ҳакамлар Суперлигада ишлаётган ва ўсиб келаётган ёш ҳакамларга семинар дарслари ўтиб, уларни малакаларини оширишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Мазкур семинар жараёнларида бевосита иштирок этган холис инсон сифатида шуни айтишим мумкинки, мазкур дарслар ва машғулотларда иштирок этган ҳакамлар, ён чизиқда ишлайдиган ёш ҳакамлар мазкур турда учрашувнинг сўнгги дақиқаларидаги қийин вазиятларда одилона қарор чиқаришди. Яъни, мазкур семинар, амалий ва назарий машғулотлар ўз мевасини берди, десак ҳам бўлади.

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидаги ҳолатга эътибор берадиган бўлсак, барча ўша вазиятда дастлаб гол урган ва тўпга ташланган Нуриев ва Абдуллаевнинг ўйиндан ташқари ҳолатда турмаганига қараб, гол ҳаққоний урилганини таъкидлади. Аслида эса қанот ҳаками ўша вазиятда дарвоза томон келаётган тўпга биринчи бўлиб ҳаракат қилган ва бунинг оқибати дарвозабон реакциясига таъсир ўтказиб, Илёсовни чалғитиб қолган Қобиловни ўйиндан ташқари ҳолатини қайд этган. Кўпчиликка саволлар ва эътирозлар уйғотган мазкур ҳолатда қанот ҳаками қоида бўйича тўғри қарор чиқарганини таъкидлаш лозим. Шунчаки "Бунёдкор" ҳақиқатдан ҳам зўр ва ғалабага лойиқ ўйнагани натижасида кўпчиликка ўйиннинг сўнгги палласида киритган голнинг инобатга олинмагани ҳам мухлисларга вазиятга холисона баҳо беришида халал берди.

Шунингдек, турнинг марказий баҳси, қийин, кескин курашлар остида ўтган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашувини бошқарган Равшан Эрматов бошчилигидаги бригада ҳам баҳсни одилона ва хатоларсиз ўтказишди. Бухородаги баҳсда ишлаган Жасур Мухторов бошчилигидаги ёш ҳакамлар гуруҳи ҳам ўйинни қўпол хатоларсиз ўтказишди. Айниқса беллашувнинг охирги сонияларида юзага келган вазият, Иван Нагаевнинг инобатга олинмаган голида қайд этилган оффсайд ҳам адолатли тарзда қайд этилди. Бу вазиятда иккинчи қанот ҳаками сифатида ишлаган Бахтиёрхўжа Шавкатов ҳолатни тўғри баҳолагани таҳсинга сазовор. Умуман мазкур турда ишлаган ҳакамлар гуруҳига ортиқча саволлар ёки эътирозли ҳолатлар кузатилмади. Кичик хатолар вужудга келган бўлиши мумкин. Аммо баҳс тақдирига бевосита таъсир кўрсатган қўпол хатолар учрамади.

Шуни қўшимча қилиш лозимки, "Ўйин куни"/"MatchDay" лойиҳасининг бу галги сонида Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳининг бир ўйинга бўлган тараддуд жараёни, учрашувдан олдинги машғулотлари, ўйин куни баҳсга қандай ёндошувда бўлиши, беллашувни қай тариқа ўтказиши ва ҳеч қаерда кўрмаган ички "ошхона"даги лавҳалар тасвирга олинди. Яъни нафақат жамоаларнинг ўйин кунидаги ҳаёти кўрсатиб берилади, балки бу галги лойиҳада ҳакамларнинг ҳаёти очиб берилади. Тез орада камина ва Жаҳонгир Файзуллаев ишлаган лойиҳанинг иккинчи сони эътиборингизга тақдим этилади.


Тур дарвозабони - Милан Митрович 

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович АГМК билан бўлган баҳсда ўз дарвозасини жуда ишончли тарзда қўриқлади.

Жиззахликларнинг жорий мавсумдаги сафарда қўлга киритган илк ғалабасида айнан Митровичнинг хизмати катта бўлди. Дастлаб учрашув стартида белгиланган пенальтини бартараф этган Митрович, кейинчалик баҳс давомида ҳам қатор вазиятлар қаҳрамонига айланди ҳамда мазкур учрашувда дарвозаси даҳлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлди. Шу тариқа турнинг энг яхши кипери сифатида айнан "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович танланди.


Тур мураббийи - Улуғбек Бақоев 

"Сўғдиёна" жорий мавсумда илк бор меҳмонда ғалабани тантана қилди.

Улуғбек Бақоев жамоага келгач ўйини ва натижалари тобора яхшиланиб бораётган "Сўғдиёна" ўтган ҳафта Олмалиқда АГМК устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди. Миржалол Қосимов жамоасига қарши саф тортган "Сўғдиёна" меҳмондаги муҳим ғалабани қўлга киритишида албатта Улуғбек Бақоевнинг ўйинга пухта тайёрлаган режаси ва тўғри танланган тактикасини инкор этиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши мураббийи номига Улуғбек Бақоев варианти лойиқ кўрилди.


Тур футболчиси - Абдул Азиз Юсупов

"Сурхон" ҳужумчиси Абдул Азиз Юсупов мазкур турда майдонда ҳаракат қилган энг фаол ва самарадор футболчига айланди.

"Сурхон"нинг "Қизилқум" устидан қозонган ғалабасида айнан жамоа ҳужумчиси Абдул Азиз Юсуповнинг хизматлари беқиёс бўлди. Юсуповнинг "Қизилқум" дарвозасига киритган иккита тўпи ва расмийлаштирилган дубль якунда жамоага қимматли 3 очкони тақдим этди. Абдул Азиз Юсупов эса турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):

Дарвозабон: Милан Митрович ("Сўғдиёна")

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор"), Камолиддин Тожиев ("Металлург"), Аббос Отахонов ("Металлург"), Шаҳбоз Жўрабеков ("Сўғдиёна")

Ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Акбар Исматуллаев ("Металлург"),  Шавкат Саломов ("Сурхон").

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Пахтакор"), Ҳумоюн Муртазоев ("Насаф"), Абдул Азиз Юсупов ("Сурхон").


НАВБАТДАГИ ТУР

Суперлига, 10-тур.

25 май, шанба

17:45 ДИНАМО — ҚИЗИЛҚУМ

17:45 СУРХОН — ҚЎҚОН-1912

18:50 НАВБАҲОР — АНДИЖОН

19:00 МЕТАЛЛУРГ — БУНЁДКОР

26 май, якшанба

19:00 ПАХТАКОР — АГМК

19:00 СЎҒДИЁНА — БУХОРО 

19:00 НАСАФ — ЛОКОМОТИВ

Рейтинг: -9   

Фикрлар

+10   
20 май 16:24:21
Mustaqil_fikr
Бир нарсани 10 йилдан бери ёзаман: Ўзбек мухлисини стадионларга қайтармоқчи бўлса: Стадиондаги шароиту Кофе Пепси Кола ва бепул билети керак эмас!
Шунчаки Хаккамлар Халол судить қилишса булди !!!
Насаф Андижон Сугдиёна Пахтакорни полясида бориб халол хакамлик билан ютса ёки ютказса, ёки Тескариси булса, Мухлислар уз узидан стадионларга тулиб тошади !!!
Факат халоллик булса бас !!!
Бу нафакат Пахтакорга Тегишли, Барча жамоаларга тегишли !!!
+7   
20 май 16:50:16
GhostAngel
Ура хатосиз бир тур бу бутун бир мавсумга ётади)
+6   
20 май 16:30:04
AGMK fc
Bunyodkorning goli hisoblanmadi yon hakam xatosi
+5   
20 май 18:16:54
Маруф Абдуллаев
Mustaqil_fikr фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир нарсани 10 йилдан бери ёзаман: Ўзбек мухлисини стадионларга қайтармоқчи бўлса: Стадиондаги шароиту Кофе Пепси Кола ва бепул билети керак эмас! Шунчаки Хаккамлар Халол судить қилишса булди !!! Насаф Андижон Сугдиёна Пахтакорни полясида бориб халол хакамлик билан ютса ёки ютказса, ёки Тескариси булса, Мухлислар уз узидан стадионларга тулиб тошади !!! Факат халоллик булса бас !!! Бу нафакат Пахтакорга Тегишли, Барча жамоаларга тегишли !!!
Жуда тугри фикр хеч канака нарса керак мас халол хакамлик булса булди хозиргача пахтакор 6 пеналти тепипти пахтакорни уйинчиси йикилса нимагадур хакамларимиз дарров пеналти беришади ман пахтакони айбламокчи эмасман негадир хакамларимиз пахтакор рахбарларига яхши куринишни хохлашади шекил
+4   
20 май 18:16:32
Qudrat.nemat
Бакайев ни табриклайман жонкуйар мурабий Кадрингиз ути Кайтинг Бухорога!
+4   
20 май 18:04:23
КАРШИ НАСАФ
Аслида турни Пахтакор 3-0 ютиб ҳакамларни тинчлантирди акс ҳолда ҳакамлар кааатта саҳнага чиқишарди,ҳатто Ровшанжон ҳаи.Ўзларини билдириб қўйдила Пахтакор ўйинини бошқаришга қўрқаман дегандай гапириб.Ҳакамларни пастки поғонада юрган жамоаларга иши йўқ Пахтакорни таъқибчилари аа патенсиали юқори жамоаларни овлаш билан овора улар.Хуллас ҳар турда пахтакор биринчи ўйнаб ютаверсин кейин турнинг қолган ўйини муаммосиз тинч ўтаверсин,Эрматов Пахтакорни ўйинини бошқаришдан қўрқиб юруврсин.....
+4   
20 май 17:41:44
ФАН
.....кескин курашлар остида утган "Навбахор" - "Металлург" учрашувини бошкарган Р. Эрматов бошчилигидаги бригада хам бахсни одилона ва хатоларсиз утказишди)))- шу жойига 100% кушиламан ва "Уз майдонида 2 очко йукатган Навбахор мухлислари олкишларига сазовор булишди" деган жумлани хам кушиб куйишни лозим деб биламан.

Лекин тунов кунги очик(аслида ёпик) мулокатдан берилган видеороликда журналистни(ПАХ-НАВ) " Касянни жарима майдонида йикитилганлиги " тугрисидаги соволига Эрматов жавоб бера олмай бошка мавзуга утиб кетиши тушунарсизлигича колиб кетди.

СА сайти биргина одилона утказилган(хакамларимиз томонидан) 9 - турни алохида такидлаб ёритишлари ажабланарли, аслида мухлислар хамма тур хам шундай утказилишига ва онда-сонда учрайдиган (инсонийлик фактори)хакам хатоларини мухакама килишларига лойик мухлислардир. Бизда эса тескариси доим турлар хакам хатолари бн тулиб тошиб утказилади, онда-сонда хатоларсиз утган турни алохида мак,таб утирамиз. Бунга урганиб хам колдик чамамда.

9 - тур хаками сузсиз Р. Эрматов деб уйлайман.
+4   
20 май 17:10:19
ASA.Futboll
Турнирнинг мутлақ тупурари насафдаги Хумоюн Муртазоев эканда. сабаби, Черандаги 9 та голнинг ярмидан ортиғи буюртма пенальти ёрдамида ўрилган экан.
+4   
20 май 16:19:42
Old city boyS
0-0 bulsa xam Buxoro - Dinamo zur uyin buldi
+3   
20 май 19:07:08
NURAFSHON BUXORO
Бухоро Динамо учрашувини бошкарган харомхур хакамлар четлатилмадими канот хаками уйиндан кейин роса калтак еди хеч каейрга арз килмаганига хайронман манимча гунохи очилишидан куркан
+3   
20 май 19:06:35
жураев 6566
Кейинги турда Сугдиёна хаттоки учунчи урин кийинкуя, туртинчи уринга кутарилиб олиши мумкун экан. ОМАД.
+3   
20 май 19:04:27
"Чегарачи"
Воха футболчилари Тошкентдан сунг, 3-4 уринда! Олга СурКаш!
+3   
20 май 19:03:51
жураев 6566
Сугдиёнани урнини тугри ёзила, таблитсада 9 урин, сила 10 урин деб ёзибсилар.
+3   
20 май 19:01:57
жураев 6566
Сугдиёна маладиец, мураббий билан хисобласак учта тур рамзийга киритилибди, койил. Сугдиёнага омад.
+3   
20 май 18:47:48
Muxammadbobur Karimov
Eng kop penalti tepgan jamoa bu shak shubxasiz paxtakor albatta xammasini puli tolangan xalol Anjan wu kuni yorvordi malades nimaxam derdik VOYDOOOOOOOOOOD SUUUUDDDDYYAAAAAAAA
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг