UZ

Сўнгги янгиликлар

03:12А Серия. "Интер" тайёр ғалабани 90-дақиқада қўлдан чиқарди  0 02:51Куртуанинг ҳужумдаги фаоллиги "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  138 00:15Диёр Имомхўжаевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (3-соннинг давоми)  20 00:00Ла Лига. Зидан "Валенсия"га қарши Иско ва Начони асосий таркибда майдонга туширяпти  18 23:54А Серия. "Фиорентина" ва "Интер" клубларининг асосий таркиблари маълум  5 23:38Германия чемпионати. Мусобақа пешқадами ўзгарди  8 23:22АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Арсенал"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  76 23:21Дешам Жируга маслаҳат берди  5 23:07"Барселона" Тодибони сотишни режалаштирмоқда  3 22:55А Серия. "Ювентус" - "Удинезе" 3:1  0 22:50А Серия. "Милан" - "Сассуоло" 0:0  1 22:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 1:1  1 22:41Канте Испан грандига ўтишни хоҳламоқда  5 22:40АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Тоттенхэм" 1:2  1 22:27Де Хеа шахсий антирекордини ўрнатди  1

Суперлига. Бугун "Локо" Термизда ўйнайди, "Бухоро" "Пахтакор" меҳмони бўлади Янгиликлар

Суперлига. Бугун "Локо" Термизда ўйнайди, "Бухоро" "Пахтакор" меҳмони бўлади

Бугун Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган дастлабки 4та ўйин бўлиб ўтади.


“Сурхон” – “Локомотив”
10 август 2019 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов, Расулжон Фозилов, Шоҳруҳ Аъзамов, Наим Қосимов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали доирасида тўқнаш келган икки клуб бу сафар Суперлига доирасида куч синашишади.

Термизликлар чемпионат доирасидаги охирги 3та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлишди. "Локомотив" эса сафардаги сўнгги икки учрашувнинг ҳар иккисида (Самарқанд ва Жиззахда) имкониятни бой берди.

Биринчи даврада Тошкентда кечга баҳсда "Локомотив" бу рақиб устидан йирик ҳисобда зафар қучган эди - 5:1.

"Сурхон" бу мавсум ўз уйидаги 8та ўйиннинг фақат биттасида ютқазиб қўйди холос. "Темирйўлчилар" эса сафарда олтита учрашувда майдонга тушишди ва атиги икки бор ғалаба қозонишди.

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида уч марта ўзаро ўйин ўтказишган. Битта учрашувда "Локомотив" 5:1 ҳисобида ғолиб бўлган, қолган икки учрашувда эса 0:0 ҳисоби қайд этилган.

Сурхон

Абдулазиз Юсупов - 74'

Суперлига. 16-тур

10/08/2019, 18:00

1
:
1
Тугади

Локомотив

Шерзод Каримов - 90'

45'
90'
74'  Абдулазиз Юсупов
90'  Шерзод Каримов




“Динамо” – “Қўқон-1912”
10 август 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Равиль Шояхмитов, Олим Абдувосилов, Илья Ильин
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Иккинчи давранинг дастлабки икки учрашувини Тошкентда ўтказган "Динамо" икки марта мағлубият аламини тотиб кўрди. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа Суперлигада кетма-кет учта ўйиндан буён фақат мағлуб бўлмоқда. Самарқанд клуби ўз майдонидаги 8та учрашувдан фақат биттасида имкониятни бой берди холос.

"Қўқон-1912" эса 10та учрашувдан буён ҳеч кимни юта олгани йўқ (3 дуранг ва 7 мағлубият). Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги қўқонликлар бу мавсумдаги биргина ғалабасини сафардаги баҳсда қўлга киритишгани эътиборга молик. "Қўқон-1912" бу йил Суперлигада энг кўп мағлуб бўлган клуб бўлиб турибди - 9та.

Биринчи даврада бу жамоалар ўртасидаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Қизиғи ўшанда барча 4та голни ҳам "Динамо" аъзолари уришганди - 2та рақиб дарвозасига, 2та ўз дарвозасига.

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида жами 19 марта тўқнаш келишган. Натижалар водий клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Қўқонликлар 8 марта ғалаба қозонишган. Беш марта Самарқанд клуби зафар қучган ва олти учрашувда дуранг қайд этилган.

"Қўқон-1912" Самарқанддаги 9та учрашувнинг 2тасида ғолиб бўла олган (2000 ва 2015 йилларда). "Динамо" бу жамоани ўз майдонида беш бор таслим қилган ва 2 бор дуранг ўйнаган.

Динамо

Суперлига. 16-тур

10/08/2019, 18:00

1
:
0
Тугади

Қўқон-1912

Шаҳбоз Эркинов - 1'

45'
90'
1'  Шаҳбоз Эркинов
64'  Собит Синдаров




“Навбаҳор” – АГМК
10 август 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Руслан Серазетдтинов, Александр Сидоров, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Иккинчи даврани омадсиз тарзда бошлаган икки клуб ўртасидаги баҳс. "Навбаҳор" дастлаб ўз майдонида "Қизилқум"га ютқазиб қўйди (0:1), сўнгра Бухорода 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Кўриб турганингиздек "лочинлар" кетма-кет икки учрашувда рақиб дарвозасига гол ура олишмади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК эса иккинчи даврани Бекободдаги мағлубият билан бошлади (1:2), кейин ўз майдонида "Андижон" билан дуранг қайд этилди (2:2).

Биринчи даврада Олмалиқда кечган учрашувда дуранг қайд этилган - 1:1.

Бу жамоалар ўртасидаги ўзаро 23та ўйиннинг 10тасида олмалиқликлар зафар қучишган. Еттита учрашувда "лочинлар" ғолиб бўлишган. Яна 6та баҳсда баҳс дуранг билан тугаган. АГМК Наманганда ўтган 11та ўйиннинг 3тасида зафар қучган. Сўнгги бор 2013 йилги мавсумда Олмалиқ клуби сафарда бу жамоани таслим қилган эди.

Навбаҳор

Суперлига. 16-тур

10/08/2019, 20:00

1
:
0
Тугади

АГМК

Зафар Полвонов - 42'

45'
90'
42'  Зафар Полвонов




“Пахтакор” – “Бухоро”
10 август 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Жасур Муҳторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Равшан Абдивоҳидов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Рамиль Илясов

Иккинчи даврада гол ура олмаган "Бухоро" бу мавсумда умуман мағлуб бўлмаган ягона клуб "Пахтакор"га қарши.

"Бухоро" охирги 11та турда фақат бир марта ғалаба қозонди холос. "Пахтакор" эса кетма-кет 7та ўйиндан буё рақибларни мағлуб этиб келмоқда.

Биринчи даврада бу клублар ўртасидаги Бухорода ўтган учрашувда "шерлар" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

"Пахтакор" 15та турда энг кўп гол урди - 45та. "Бухоро" эса аксинча энг кам тўп киритди - 8та.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида жами 55та ўйин ўтказишган. 39та учрашувда "шерлар" 3 очкони қўлга киритишган бўлса, 7та баҳсда "Бухоро"нинг қўли баланд келган. Яна 9та ўйинда дуранг қайд этилган.

"Бухоро" клуб Тошкентда "Пахтакор"ни фақат бир марта мағлуб эта олган. Бу воқеа 1996 йилда содир бўлган.

Пахтакор

Игорь Сергеев - 6', Марат Бикмаев - 12', Драган Черан - 23', Марат Бикмаев - 64', Драган Черан - 67'

Суперлига. 16-тур

10/08/2019, 20:00

0
:
5
Тугади

Бухоро

45'
90'
6'  Игорь Сергеев
6'  Драган Черан
12'  Марат Бикмаев
23'  Драган Черан
23'  Фаррух Сайфиев
64'  Марат Бикмаев
64'  Игорь Сергеев
67'  Драган Черан


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг