UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Карикатура: Давид Луиз жуда ҳам тез ўрганмоқда...  2 14:33Киберспорт. Ўзбекистонлик йигит жамоаси билан яна финалга чиқди ва бу сафар чемпионга айланди  4 14:22Суперлига-2019. Майдонга тушган энг ёш футболчилар  5 13:42ЕЧЛ. "C" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  6 13:15Суперлига-2019. Энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабонлар билан танишинг  15 12:54Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 12:46"Қўқон-1912" йирик ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:31ЕЧЛ. "B" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  2 12:292027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин  60 12:23"Навбаҳор" - "Пахтакор" 0:1. Гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  9 12:10Бабаян ва Шипилов тўқнаш келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 12:05"Реал" ҳужумчилар сотиб олиш учун 441 миллион евро ажратади  4 11:56Даҳшатли тўқнашувларга бой бўлган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  22 11:46Coca Cola Суперлигаси. 19-тур рамзий терма жамоаси   19 11:40Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов жамоасидан навбатдаги ғалаба  1

Суперлига. Бугун 10-турнинг дастлабки 4та ўйини бўлади Янгиликлар

Суперлига. Бугун 10-турнинг дастлабки 4та ўйини бўлади

Бугун Суперлигада 10-тур ўйинлари старт олади.


ДИНАМО — ҚИЗИЛҚУМ
Бу мавсумда ўз уйида ютқазмаган "Динамо" (3 ғалаба ва 2 дуранг), сафарда ҳали ғалаба қозона олмаган "Қизилқум"ни (2 дуранг ва 3 мағлубият) қабул қилади.

Самарқанд клуби Суперлигадаги охирги 4та ўйинда мағлуб бўлгани йўқ (1 ғалаба ва 3 дуранг). Икки турдан буён рақиблар "Динамо" дарвозасини ишғол қила олишмаяпти.

"Қизилқум" эса сўнгги икки турда ғалаба нималигини билмади. Навоий шаҳри клуби тўрт турдан буён рақиблари дарвозасига биттадан гол уриб келмоқда.

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатларида 34 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Шундан 15тасида "Қизилқум"нинг қўли баланд келган, 10та учрашувда Самарқанд клуби зафар қучган. Қолган 9та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

"Қизилқум" ўз тарихида 3 марта бу клубни сафарда мағлуб эта олган экан. Ўзаро ўйинларнинг охирги 4тасида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин "Динамо" умуман ғалабага эриша олмаган (1 дуранг ва 3 мағлубият).

Динамо

Қадамбой Нурметов - 13', Амиржон Сафаров - 74'

Суперлига. 10-тур

25/05/2019, 17:45

2
:
2
Тугади

Қизилқум

Алишер Санаев - 7', Алишер Санаев - 52'

45'
90'
13'  Қадамбой Нурметов
13'  Сардор Эминов
74'  Амиржон Сафаров
7'  Алишер Санаев
7'  Элгужа Григалашвили
52'  Алишер Санаев
52'  Хуршид Олимов



СУРХОН — ҚЎҚОН-1912
Бу мавсумда ҳозирча энг кам (7та) гол ўтказган "Сурхон" энг кўп (20та) гол ўтказган "Қўқон-1912" билан тўқнаш келади.

"Сурхон"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 5та ўйинни ташкил этмоқда (2 ғалаба ва 3 дуранг).

"Қўқон-1912" сўнгги бешта турни фақат сафарда ўтказди ва бу ўйинларда бир марта ғалаба қозонди холос. Жамоа тўртта ўйиндан буён юта олмаяпти.

Бу икки клуб чемпионат доирасида 16 марта тўқнаш келишган. Саккиз бор Термиз клуби, етти бор Қўқон клуби ғолиб бўлган. Фақат бир марта дуранг қайд этилган.

Сўнгги марта "Қўқон-1912" Термиздан 1999 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган экан.

Сурхон

Абдулазиз Юсупов - 10', Дарко Станоевич - 87'

Суперлига. 10-тур

25/05/2019, 17:45

1
:
2
Тугади

Қўқон-1912

Суҳроб Бердиев - 23'

45'
90'
10'  Абдулазиз Юсупов
10'  Аюбхон Номанов
87'  Дарко Станоевич
23'  Суҳроб Бердиев
23'  Қувондик Рўзиев



НАВБАҲОР — АНДИЖОН
Бу турдаги водий дербиси. "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз серияси олтита ўйинга етди. "Андижон" эса аксинча тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Ушбу клублар Ўзбекистон чемпионатида бунга қадар 46 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Каттагина устунлик Наманган клуби томонида. "Навбаҳор" 24 бор зафар қучган. 10 марта "Андижон" 3 очкони қўлга киритган. Қолган 12та учрашувда эса дуранг кузатилган.

"Навбаҳор" ўз тарихида Наманганда бу жамоага ҳеч қачон мағлуб бўлмаган экан (18 ғалаба ва 5 дуранг).

Навбаҳор

Азиз Ибрагимов - 77'

Суперлига. 10-тур

25/05/2019, 18:50

1
:
1
Тугади

Андижон

Рўзимбой Аҳмедов - 18'

45'
90'
77'  Азиз Ибрагимов
18'  Рўзимбой Аҳмедов
18'  Ойбек Қиличев



МЕТАЛЛУРГ — БУНЁДКОР
Ўтган турда бир хил 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган икки клубнинг ўзаро тўқнашуви.

"Металлург" бу мавсум ҳозиргача ўз майдонида умуман мағлуб бўлмади (3 ғалаба ва 1 дуранг). "Бунёдкор" эса чемпионатдаги сўнгги икки турда мағлуб бўлгани йўқ.

Бекобод клуби кетма-кет икки тур рақиблар билан 0:0 ҳисобларида дуранг ўйнади.

Бу икки клуб шу кунгача ўзаро 26 марта ўйин ўтказишган. Шундан 19тасида "қалдирғочлар" зафар қучишган. Уч марта "Металлург" ғолиб бўлган ва 4 марта дуранг қайд этилган.

Охирги марта "Бунёдкор" Бекободдан 2015 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган экан. Шундан кейин сафардаги 4та ўйинда "қалдирғочлар" бу рақибни юта олишмади.

Металлург

Суперлига. 10-тур

25/05/2019, 19:00

2
:
0
Тугади

Бунёдкор

Нурилло Тўхтасинов - 36', Миржаҳон Мираҳмадов - 65'

45'
90'
36'  Нурилло Тўхтасинов
65'  Миржаҳон Мираҳмадов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг