UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Сульшер: “Биз майдонда кўп нарсаларни ўргандик”   0 08:33“Манчестер Сити” 10 кунга ҳимоячисидан айрилди   0 08:16Обамеянг: “Арсенал” чемпионлик учун курашишга қодир”   4 08:00Антони Марсьяль “Манчестер Юнайтед”даги юбилей голини урди   1 07:29"Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" 1:1  6 01:51АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1. Погба пенальтидан гол ура олмади  56 01:35Дембеле жароҳат олди  11 00:45Сарри зотилжам билан касаллангани аниқланди  10 00:30РПЛ. Москва дербиси 6-турга якун ясаб берди  0 00:12Расман: "Арсенал" ҳимоячиси фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  2 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 23:27Футболчилар харидига энг кўп маблағ сарфланишига сабабчи мураббийларнинг кучли бешлиги тузилди  19 23:05АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди   20 22:55Балотелли: "Отамнинг орзуси ушалди, онам кўз ёшларини яшира олмади"  6 22:35Коутиньо: "Барселона"даги фаолиятим мен ўйлаганчалик чиқмади. "Бавария"да эса узоқ қолишга умид қиламан”  14

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Андижон" мезбон сифатида "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:30да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Андижон"

- "Андижон" турнир жадвалида 7 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа битта ўйинда зафар қучиб, 4 марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 7-11. 

- "Андижон" Суперлигада фақат битта ўйинни ютган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Яна иккита клуб - "Бухоро" билан "Қўқон-1912". 

- "Андижон" охирги 3 турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди.   

- Бу жамоанинг ягона ғалабаси уйдаги ўйинда қўлга киритилган бўлиб, 5-турда "Андижон" "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- "Андижон" шу пайтгача "Пахтакор"га қарши жами 46та ўйин ўтказиб, шундан фақат тўрттасида ғалабага эришган. 

"Пахтакор"

- "Пахтакор" ҳали мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди. Жамоа 8та ўйиннинг олтитасини ғалаба билан тугатди ва икки бор дуранг қайд этди. Тўплар нисбати 15-7. 

- "Пахтакор" жуда ғалати натижа кўрсатяпти: мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган "шерлар" кейин дуранг қайд этишди. Ундан кейин яна қаторасига учта ғалаба рўй берди ва шундан сўнг яна дуранг. 

- "Пахтакор" бугун сафарда тўртинчи учрашувини ўтказади. Шу пайтгача бўлиб 3та ўйиннинг иккитасида Шота Арвеладзе шогирдлари зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнашди. 

- "Пахтакор" сафар ўйинларида 4та гол уриб ўз дарвозасидан икки бор тўп олиб чиққан. 

- "Пахтакор" бунгача "Андиждон"га қарши жами 46та учрашув ўтказиб, шундан 34тасини ўз фойдасига ҳал этган. 

Охирги 5 ўйин 

2016 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 1:0 

2015 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1 

2014 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1

2012 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:4 

2011 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:1 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйинига назар ташласак, уч марта "Пахтакор" ғалаба қозониб кетган. Икки бор "Андижон" зафар қучган. "Пахтакор" икки марта 1:0 ва бир сафар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. "Андижон" эса 1:0, 2:1 ҳисобларида ўз рақибини мағлуб этган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг