UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Лига 1. "Ренн" ПСЖдан Суперкубокдаги мағлубият учун реванш олди   6 01:00ЛаЛига. "Ванда Метрополитано"да 1-турнинг сўнгги ўйини бошланди (онлайн натижа)  0 00:50Бразилияда арилар туфайли чемпионат ўйини кеч бошланди  0 00:25ЛаЛига. Лопетегининг "Севилья" бошқарувидаги расмий дебюти омадли чиқди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда: диққат марказда яна қиличбоз Паола  8 00:03ЛаЛига. "Атлетико" – "Хетафе" ўйинининг асосий таркиблари маълум бўлди  10 23:30Расман: Балотелли А Серияга қайтди  5 23:15Лига 1. "Ренн" – ПСЖ баҳсининг бошланғич таркиблари эълон қилинди  6 22:50Балотелли “Фламенго" мухлисларига мурожаат этди  0 22:43"Челси" - "Лестер" 1:1  1 22:20АПЛ. "Челси" 2-турда ҳам ғалаба қозона олмади  24 22:15Санчес "Интер" сафида қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум бўлди   4 22:04"Бунёдкор" - "Металлург" ёхуд "Жар"га катта футбол қайтган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 21:54ПСЖ Неймар учун "Реал"нинг икки асосий футболчисини сўрамоқда  25 21:45Александр Хомяков: “Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик”  16

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Андижон" мезбон сифатида "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:30да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Андижон"

- "Андижон" турнир жадвалида 7 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа битта ўйинда зафар қучиб, 4 марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 7-11. 

- "Андижон" Суперлигада фақат битта ўйинни ютган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Яна иккита клуб - "Бухоро" билан "Қўқон-1912". 

- "Андижон" охирги 3 турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди.   

- Бу жамоанинг ягона ғалабаси уйдаги ўйинда қўлга киритилган бўлиб, 5-турда "Андижон" "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- "Андижон" шу пайтгача "Пахтакор"га қарши жами 46та ўйин ўтказиб, шундан фақат тўрттасида ғалабага эришган. 

"Пахтакор"

- "Пахтакор" ҳали мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди. Жамоа 8та ўйиннинг олтитасини ғалаба билан тугатди ва икки бор дуранг қайд этди. Тўплар нисбати 15-7. 

- "Пахтакор" жуда ғалати натижа кўрсатяпти: мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган "шерлар" кейин дуранг қайд этишди. Ундан кейин яна қаторасига учта ғалаба рўй берди ва шундан сўнг яна дуранг. 

- "Пахтакор" бугун сафарда тўртинчи учрашувини ўтказади. Шу пайтгача бўлиб 3та ўйиннинг иккитасида Шота Арвеладзе шогирдлари зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнашди. 

- "Пахтакор" сафар ўйинларида 4та гол уриб ўз дарвозасидан икки бор тўп олиб чиққан. 

- "Пахтакор" бунгача "Андиждон"га қарши жами 46та учрашув ўтказиб, шундан 34тасини ўз фойдасига ҳал этган. 

Охирги 5 ўйин 

2016 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 1:0 

2015 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1 

2014 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1

2012 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:4 

2011 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:1 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйинига назар ташласак, уч марта "Пахтакор" ғалаба қозониб кетган. Икки бор "Андижон" зафар қучган. "Пахтакор" икки марта 1:0 ва бир сафар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. "Андижон" эса 1:0, 2:1 ҳисобларида ўз рақибини мағлуб этган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг