UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Карикатура: Таремининг "Челси" дарвозасига киритган тўпи ЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг чиройли гол деб топилди  1 15:56Эшитдик-да! Ихтиёр Тошпўлатов "Турон" сафига қўшилди  1 15:35"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..."  40 15:34Баҳодир Аҳмедов: "Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"  4 15:28Ҳакам Куйперс августда фаолиятини якунлайди. У Евро-2020 финалида ишлаганди  0 15:02Расмий хабар. Боян Матич "Пахтакор" билан шартнома тузди  36 15:00"Челси"нинг янги мавсум учун сафар либоси билан танишинг  3 14:35Лаутаро Мартинес "Арсенал"га ўтмайди, унинг мақсади фақатгина Ла Лига клублари  2 14:11"Манчестер Сити" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  6 13:47"У бўрига айланмоқда". Hamid Sahari Шомуродовнинг "Рома"га ўтишига атаб карикатура чизди  30 13:28Йович: "Мен тасодифан "Реал"га тушиб қолмадим"  0 13:11Футзал. Ўзбекистон Эронга бешта гол уриб мағлубиятга учради  37 13:09"Насаф" Баҳром Абдураҳимов ва сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бозоров билан шартнома узайтирилди  26 13:00"Реал" Карвахаль билан шартномани 2024 йилга қадар узайтирди  2 12:37Де Пауль: "Бу ажойиб клуб тарихини ёзишни давом эттирмоқчиман"  0

Суперлига. "Қизилқум" ўз тарихида иккинчи бор Олмалиқда ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" ўз тарихида иккинчи бор Олмалиқда ғалабага эришди

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca-Cola Суперлига. 6-тур (қолдирилган ўйин)
22 июнь, сешанба
АГМК – ҚИЗИЛҚУМ - 1:2
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Элгужа Григалашвили 29, - 0:1 (Муҳсин Убайдуллаев). Бобурбек Йўлдошев 34, - 1:1. Эркин Байдуллаев 36, - 1:2.

АГМК: 32.Суҳробжон Султонов, 2.Акрамжон Комилов, 4.Миржамол Қосимов (9.Зафар Полвонов, 62), 8.Бобурбек Йўлдошев (7.Сардор Раҳмонов, 75), 11.Муроджон Тошматов (94.Элвин Фортес, 68), 15.Аббос Отахонов, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 62), 18.Александр Касьян, 23.Йован Жокич, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 68), 77.Дилшодбек Аҳмадалиев.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 29.Владимир Козак, .

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 14.Файзулло Қамбаров (23.Шерали Жўраев, 46), 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов (4.Миржалол Қосимов, 69), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили (9.Беҳруз Садиллоев, 84) (19.Жамшид Ҳасанов, 90+3), 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 11.Шамсиддин Сагдуллаев, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов.

Огоҳлантиришлар: Акром Комилов 42, Игнатий Нестеров 90.

Четлатиш: Акром Комилов 76.


ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! "Қизилқум" ўз тарихида иккинчи бор Олмалиқдан ғалаба билан қайтадиган бўлди. Биринчиси 2016 йилги мавсумда қайд этилганди. 

90+3. Ўзгариш. "Қизилқум". Беҳруз Садиллоев ўрнига Жамшид Ҳасанов тушди

90+3. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Беҳруз Садиллоев

90+1. ЗАРБА! Касьяннинг чамаси 16 метрлардан йўллаган айланма зарбаси ноаниқ чиқди.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Игнатий Нестеров

87. УХХХХ! Бурчак зарбаси хавфли амалга оширилди! Зафар Полвоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

86. ЗАРБА! Фортеснинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди

84. Ўзгариш. "Қизилқум". Элгужа Григалашвили ўрнига Беҳруз Садиллоев майдонга тушди.

76. ЧЕТЛАТИШ! Акром Комилов қанот ҳакамига эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди




75. Ўзгариш. АГМК. Йўлдошев ўрнига Раҳмонов тушди

69. Ўзгариш. "Қизилқум". Азимов ўрнига Миржалол Қосимов тушди

68. Ўзгаришлар. АГМК. Тошматов ва Гадоев ўрнига Фортес ва Ғофуров майдонга тушди.

66. ЗАРБААА! Элгужа Григалашвили икки ҳимоячи таъқибидан қочиб кетишга улгарди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ноаниқ зарба йўллади. 

64. ЗАРБАА! Дилшод Жўраев жарима майдони ташқарисидан анча ноаниқ зарба берди!

62. Ўзгаришлар. АГМК. Қосимов ўрнига Полвонов ва Турсунов ўрнига Жўраев тушди.

55. ЗАРБААА! Элгужа Григалашвили ЙЎлдошевдан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда зарба берди, Султонов тўпни қайтарди!

46. Ўзгариш. "Қизилқум". Қамбаров ўрнига Жўраев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:2

45+1. ЗАРБАААААААА! АГМКнинг ҳужуми, Гадоев жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди! 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди 



42. Огоҳлантириш. АГМК. Акром Комилов

36. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЭРКИН БАЙДУЛЛАЕВ 1:2. Байдуллаев жарима тўпини амалга оширди, Султонов тўпни ушлаб олишда қўпол хатога йўл қўйди - 1:2. 




34. ГОООООООООООООООООООООЛ! БОБУРБЕК ЙЎЛДОШЕВ 1:1. Миржамол Қосимов жаримадан узатган тўп Йован Жокичнинг бошига кейин Бобурбек Йўлдошевга тегиб дарвоза чизиғини кесиб ўтди! 




29. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЭЛГУЖА ГРИГАЛАШВИЛИ 0:1. Ўнг қанотдан Муҳсин Убайдуллаев узатган тўпни Григалашвили собиқ жамоаси дарвозасига жойлаб қўйди. 




23. Ташаббус бироз АГМК томонида, аммо яққол голга тортадиган вазиятлар деярли йўқ

15. ЗАРБАААА! Элгужа Григалашвилидан кучли ва аниқ зарба! Султонов тўпни қайтаришга эришди!

11. ЗАРБААА! Аҳмадалиев жарима майдони кириб борди ва чап оёқда зарба берди, Нестеров тўпни ушлаб олди! 

8. УХ! Тошматовнинг айланма узатмасини Нестеров қийинчилик билан бартараф этди!

5. Жамоалар ўйинни хавфли вазиятларсиз бошлашди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
22 июн 21:00:01
CHELSI VA ARSENAL
Mirjalol Q. ni erkatoylarini ko'ringlar ))
+4   
22 июн 20:55:13
JAFAR FC QIZILQUM
Suxrob Sultonov OCHL ga ham rasvo qigandi
+3   
22 июн 22:38:22
2503
Қосимовга термани беринг деб Қосимови мақтовотган уртоларга Қосимовдан саломлар,ҳомидвойни енголмаган одам осиё наҳангларини енга олишига ишонасилами?эрони озодийда ютган, 2 марта бунк бн полифиналга чиқан деб эски эртакни айтишларинг шартмас,у замонлар отам замони эди осиё футболи ҳозиргидек кучли эмас эди,осиё усди биз бир жойда депсиниб қолиб кетдек пастга шунғидек десак ҳам булади
+3   
22 июн 21:15:08
Djamoliddin
Kankretni tatalizator bob ketdi AGMK 1.89 Qizilqumga 4.43 oyin sotildi
+3   
22 июн 20:47:31
Абдугаффар Абдуллаев
Қизилқум зўр ўйнаяпти малатси бўшашмаларинг.
+2   
22 июн 23:26:52
Metallurg Bekobod
Bir gap yozaman gapimga ishonuringlar. Bu yil Sog'diona OChL saralashida oynash kere Superligada 2- orinni olish kere shuning uchun sog'dionaga xar qanaqasiga yordam bolyapdi agar manashu aytilgan gaplar bolmasa super muperligaga qoshib xammasini itaradi yashasin yurt boshimiz yashasin Jizzax ( P:s atag AGMK yutaman desa Qizilqumga indamiy 2 ta 3 ta gol urar edi ) aniq esimda yoq qaysidur yili Dostlik, Neftchi, Navbaxorlar, chempion bolib yurgan voqtlar raxmatli doda Paxtakor xam chempion bolsin degan yili Paxtakorni suniy kuchaytrib chempion qilvoruvdi ortaga olib. Qachon bizda manashu illat yoqoladi keyin biz JCH dan umid qilsek boladi ungacha xammasi sarobligicha qoluvradi.
+2   
22 июн 22:35:29
Radulbek.qizilqum
Djamoliddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uka nechi yildan beri futbol korasan kamandalar hech qachon oyini sotib olmaydi faqat bukmekerlarga oyini sotadi men qizilqumi oz uyida surxon bilan oyinini kordim AGMKANI MAGLUB ETADIGAN DARAJADA EMAS EDI uzbekiston APL emas oxirgi orindagi kamanda ozidan ikki barobor kuchli kamandani maglub etadigan
1чидан Ман сани укангмасман.2 чидан санга Нима фарки бор качондан бери футбол куришимни 3.дан кайси татолизатор кампанияга кк шу агмкни уйини Яна Бир марта Айтаман кизилкум хохлаган пайтда хохлаган жамоасидан керакли очкани олади
+2   
22 июн 22:32:10
NOROV ERKIN MURADALIYEVICH.
Galaba muborak bulsin qizilqum muhlislari, agmk jamosiga keyingi uyinlarga omad.
+2   
22 июн 22:23:25
Арсенал 14
Hurmatli AGMKni ayrim muxlislari: mard bb mağlubiyatni tan olish kk. Totalizator bb shubhali nima bõldi. Stavkaga nima ishlaring bor, futbol kõring tamom. Haliyam Qizilqumni xujum chiziği õziga yarasha.
Keyingi õyinga omad AGMKga
+2   
22 июн 21:56:37
Тата бўлдиёв. Ставка чаккимасди шекилли….
+2   
22 июн 21:39:40
Radulbek.qizilqum
Djamoliddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Toshkent jamoalari demadim sotilgani uchun oynashmayabdi bu narsla ularni qon qoniga singib ketgan
Бу уйинларни кизилкум сотиб олмайди агкм металлург лардан очка кк булса хохлаган пайтда олади Нима учун биласизми
+2   
22 июн 21:14:58
Djamoliddin
Kankretni tatalizator bob ketdi AGMK 1.89 Qizilqumga 4.43 oyin sotildi
+1   
22 июн 23:06:35
Азим Исмаилов
Молодец кизилкум,утган турда кукон булар экану...
Щу кетишда терма жамоада хам узгариш булса яхщи буларди...
+1   
22 июн 22:18:22
JAFAR FC QIZILQUM
"Чегарачи" фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СУРХОНИМНИ КИЗИЛКУМ юта олмаябди , демак СУРХОН АГМКдан кучсиз эмас. ОЛГА "СУРХОН" УГЛОНЛАРИ
Surxonga nima gap bor bu o'yinga
+1   
22 июн 21:39:47
"Чегарачи"
СУРХОНИМНИ КИЗИЛКУМ юта олмаябди , демак СУРХОН АГМКдан кучсиз эмас. ОЛГА "СУРХОН" УГЛОНЛАРИ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика