UZ

Сўнгги янгиликлар

05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  0 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  73 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  14 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   466 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  14 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   1 00:42Месси жаримага тортилиши мумкин  7 00:18Хави "Ал Садд"да қолади (AS)  0 23:48Тухель ПСЖ ўйинчисини "Челси"да кўрмоқчи  4 23:25Капелло Неймарнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ҳаракатини баҳолади  4 23:03МЮ ва "Ливерпуль" ўртасидаги қолдирилган ўйин санаси эълон қилинди  11 22:49ЕЧЛ. "Челси" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум: Рамос қайтди!  131 22:40Нега "Реал"да жароҳатланганлар кўп? Лукас Васкес ойдинлик киритди  6 22:20Фати Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

Суперлига. 6-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 6-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

АГМК ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар ОЧЛ баҳслари сабаб июнь ойига қолдирилган. Championat.asia сайти қолган ўйинлар асосида тур лауреатларини аниқлади. 


Бекободнинг "Металлург" клуби бу турни Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси бу мағлубият "Қўқон-1912" учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Ушбу мағлубиятга Жасур Абдураимов бошчилигидаги бекободликлар сабабчи бўлишди. Тўғри шу куни ўйин дуранга мос бўлганди, аммо сўнгги дақиқаларда Саламат Қутибоев урган гол "Металлург"га муҳим 3 очкони тақдим этди ва championat.asia сайти талқинига кўра Жасур Абдураимов 6-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Навбаҳор" - "Турон" учрашувида кўпчилик мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолагани турган гап. Бироқ мухлисларсиз ўтказилган баҳсда "лочинлар" Суперлига дебютанти ҳисобланган "Турон"ни юта олишмади. Ўйин давомида ҳаттоки мағлуб бўлишлари ҳам мумкин эди. Яйпанликларнинг бир қатор ҳужумларини "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 6-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди. 




Марко Станоевич кетма-кет учинчи марта championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилмоқда. "Насаф"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси ўтган турларда "Турон" ва "Қизилқум" дарвозаларига чиройли гол урганди, унинг "Сурхон" дарвозасига урган голи олдинги иккита голидан ҳам чиройли чиқди. Қуйида турнинг энг чиройли голларини томоша қилинг:




"Насаф" бу турда "Сурхон"ни аяб ўтиргани йўқ ва 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни "аждарлар" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жуда ҳам фаол бўлди. Тўғри рақиб жуда кам ҳужум қилди ва ҳимояда унга деярли иш бўлгани йўқ. Бироқ Шерзод ўйин давомида битта гол урди ва икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Яъни гол+пас тизими бўйича 3 балл тўплади. Очиғини айтиш керак баъзи ҳимоячилар мавсум давомида ҳам бундай натижага эриша олмайди, шу боис championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси Шерзод Насруллаев бўлди.



Рейтинг: +15   

Фикрлар

+3   
17 апр 16:37:21
Майкл Антонио
Насруллаев как Эндрю Робертсондака уйинчи нечи марта айтганман сборнига олиш керак деб
+2   
17 апр 17:09:56
Холмирзаев Комил
Насафга пул беринг имкон беринг ОФК ни 2 марта олиб беради
+2   
17 апр 17:01:46
2503
Насурулаевни уйинида стабилик бор у кучлилар бн ҳам кучсиз бундайроқ жамоалар бн ҳам бир хил темпда уйнай оадиган кам сонли футболчиларимиздан бири,яна бир яхши тамони майдонга тушдими борини бериб уйнайди жамоаси ютиб турсаям ютқазиб турсаям бор кучи бн уйинга берилиб уйнайди дангасалик унга бегона,яхши футболчи омадини берсин
+1   
17 апр 22:37:13
Sodiqjon 7
Tur muhlislari chi jami std larga qancha muhlis kiribti
+1   
17 апр 17:10:52
Nematjon
шу уткир юсуповни термада синаб курса булмайдими?
   
17 апр 21:09:30
Futbol_muxlisi
Майкл Антонио фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насруллаев как Эндрю Робертсондака уйинчи нечи марта айтганман сборнига олиш керак деб
Albatta..,
Nasfni 6yini Liverpoolni 6yinidek, qanotlardan hujum tashkil qilishi..
Taktika esa ajoyib
   
17 апр 16:34:52
Elyor Anvarov
Oqtepa-aral oyini qaysi stadionda adminla bilsela ypzvoriylar iltimos
-1   
17 апр 16:44:31
Arsenal.luiz
Nimaga kermas narsalarni kop shiqaraverasliar hozir Pro liga boliyapti Oq tepa vs Aral samali nege malumot yoq tarkiblar yoq
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика