UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  3 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  4 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Суперлига. 16-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 16-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Навбаҳор" клуби бу тур сафарда "Насаф"га қарши ўйнади ва муҳим ғалабага эришди. Наманган клуби ОФК кубогида юришини давом эттираётган клубни таслим эта олди. Шу боис Виктор Жалилов championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



"Навбаҳор" бу тур Қаршида "Насаф"ни кичик ҳисобда мағлуб этди - 1:0. Ушбу баҳсда меҳмонлар посбони Ўткир Юсупов жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 16-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди.  



Бу турда "Турон" клуби ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев "Локомотив" дарвозасига майдон марказидан гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Локомотив" бу тур ўз майдонида "Турон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "темирйўлчилар" сафида Темурхўжа Абдухолиқов жуда фаол ўйнади. Биринчи таймда пенальтидан гол урган ҳужумчи, иккинчи таймда ўйиндан ҳам гол урди. Шу тариқа, Темурхўжа Абдухолиқов championat.asia талқинига кўра 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика