UZ

Суннатилло Абдуллажонов: "Бунёдкор-2"нинг мақсади - Суперлигага ёш иқтидорларни тайёрлаб бериш" Янгиликлар

Суннатилло Абдуллажонов: "Бунёдкор-2"нинг мақсади - Суперлигага ёш иқтидорларни тайёрлаб бериш"

В ПРО-Лига тўпурарларидан бири, "Бунёдкор-2" жамоаси сардори Суннатилло Абдуллажонов сайтимизга интервью берди.

Футболдаги илк мураббийим - Ашуров Султон ака бўлганлар, бу мураббий қўл остида 2006-2008 йилларда ўйнаганман. 2009-йилда "Бунёдкор" футбол клуби академиясига ўтиб, таниқли мураббийлар Сергей Лушан, Ҳикмат Эргашев, Мурод Отажоновлар қўл остида ўз тажрибаларимни оширдим.

Кейинчалик "Бунёдкор" академиясини тарк этиб, "Олмалиқ", "NBU-Осиё", "Андижон" жамоаларида маълум муддат ўйнадим. Ҳозирги кунда мураббийим Мурод Отажонов таклифига кўра "Бунёдкор-2" жамоаси сафидаман.

Жамоамиз В ПРО-Лигада ўз олдига ёш футболчиларни кўпроқ ўйин амалиёти билан таъминлаш ҳамда кашф этиш, Суперлигага ёш иқтидор эгаларини тайёрлаб бериш каби мақсадларни қўйган.

Келажакдаги мақсадим "Бунёдкор" жамоасининг асосий таркибида ўйнаш, мураббийларим ишончини оқлаб насиб қилса миллий терма жамоа сафида майдонга тушишдан иборат - дейди Суннатила Абдуллажонов.

Бекзод Толибов ёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг