UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Карикатура: Бартомеу Мессининг МСН'ни қайтариш режасини бузди  0 18:08"Атлетико" "Манчестер Сити"нинг 85 миллион евролик таклифини рад этди  0 17:50Про лига. "Зомин" ўз уйида "Оқ-тепа"ни мағлуб этди  7 17:46Артета Ўзилнинг нега ўйнамаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 17:23Пьяничдан Месси ва Роналдудан бирини танлаш сўралди  11 16:57Суарес "Атлетико" ҳақида: "Барса" ва "Реал"га рақобатлашадиган клубга ўтишга тайёрман деб ҳисобладим. Кўплаб таклифлар бўлганди"  12 16:54Абдуллоҳ Олимов: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз"  3 16:35Алькантара "Ливерпуль"да Клопп ярим ҳимоясининг идеал бўлаги бўла оладими?  4 16:23Юлиан Дракслерга РПЛ клублари қизиқмоқда  1 16:16Olamsport: Конор қайтди, Чимаев Адесаньяга жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  0 15:55Иньеста "Барселона"га қайтишни хоҳламоқда  9 15:32Карикатура: "Челси"нинг трансферлар ойнасидаги навбатдаги трансфери - Менди  4 15:10Аллегри "Рома"ни бошқариши мумкин  1 14:48"Интер" Эриксен учун 27 млн евро олмоқчи  3 14:47Бош мураббийсиз ўтган ўйин, ғалаба ва плей офф йўлланмаси. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  6

Сульшер Рэшфорднинг жароҳати ҳақида: "Менимча у "Ливерпуль" билан ўйингача тикланолмайди" Янгиликлар

Сульшер Рэшфорднинг жароҳати ҳақида: "Менимча у "Ливерпуль" билан ўйингача тикланолмайди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг жароҳати ҳақида гапирди.

22 ёшли футболчи Англия кубоги доирасида "Вулверхэмптон"га қарши беллашув (1:0)нинг 64-дақиқасида захирадан майдонга тушганди. Аммо, бир неча дақиқа ўтиб Мэтт Доэртининг қўполлигидан сўнг белини ушлаб чимга ўтириб олганди. Маркус баҳсни давом эттира олмаган ва 79-дақиқада алмаштирилганди.

"Нимадир дейиш қийин. Бу ерда бир неча ҳафта олдин Магуайр билан содир бўлган ҳолат такрорланмоқда. У кун давомида яна бир нечта тиббий текширувдан ўтади. Ўйлашимча, у тикланишга улгурмаса керак. Лекин, олдинда ҳали 48 соат бор", - дея Сульшернинг сўзларини келтирди МЮ матбуот хизмати.


Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" АПЛ 23-тури доирасида "Ливерпуль" меҳмони бўлади. "Энфилд" мезбонлик қиладиган учрашув 19 январь (якшанба) куни соат 21:30да старт олади.


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика