

"Натижа бизни ҳафа қилмоқда. Агар керакликча ўйнай олмасанг, ғалаба қозона олмайсан. "Пэлас" билан ўйнаш доим қийин. Улар рақибни ўзларига мослаштириб ўйнашга мажбур қила оладиган яхши жамоа.
Иккинчи таймда ўйинимиз ўхшамади. Биз кўп маротаба тўпни йўқотдик. Танаффусгача баъзида босим қилдик, озгина вазиятлар бўлганди, аммо тўп билан ишлай олмдик.
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони эътиборини доим битта жойга жамлаши лозим. Хендерсон ўсмоқда. Дуранг учун унга раҳмат", - деди Сульшер.



