UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02"Барса" Ольмо борасидаги музокараларни тўхтатди. Ферран Торрес - каталонияликларнинг мақсади  0 14:46Топ-10. Энг қиммат туркиялик футболчини биласизми?  5 14:34"Барселона" спорт департаменти Холанднинг трансферини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда  1 14:16Ўтиш ўйинини Раҳимбек Каримов бошқаради  5 13:48Бензема: "Барчага қўллаб-қувватлов учун раҳмат. Шоу давом этиши керак"  10 13:27Бугун Араб Кубогига старт берилади  7 12:04"Олтин тўп"-2021. Энг қиммат ўйинчилар  21 11:40Рангник "Манчестер Юнайтед"ни "Арсенал"га қарши ўйинда бошқара олмайди  13 11:29Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади  24 11:07Омар Моманидан карикатура: МЮда Рангник даври бошланди  11 10:44Coca-Cola Суперлига ўтиш ўйинида VAR тизимидан фойдаланилади  18 10:38"Вест Хэм" Филлипсни "Ливерпуль"дан харид қилиши мумкин  2 10:16Жонатан дос Сантос "Лос-Анжелес Гэлакси"дан кетганини эълон қилди  0 09:50“Олтин тўп”. Роналду 2010 йилдан бери илк бор кучли учликка кира олмади  28 09:40Суперлига-2021. Агар пенальтилар бўлмаганида ким тўпурар бўларди?  8

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика