UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Бундеслига. "Бавария" – "Арминия": Коман ва Сане бошланғич таркибда!  0 21:50"Ливерпуль" "Саутгемптон" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди  24 21:47"Сўғдиёна"га кумуш, АГМКга эса бронза медалларни келтирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  9 21:47Бундеслига. 9 та гол урилган ўйинда "Хоффенхайм" ғалаба қозонди, "Кьёлн" "Боруссия М"ни йирик ҳисобда таслим қилди, "Боруссия Д"да ишончли ғалаба  2 21:30А Серия. "Ювентус" – "Аталанта": Мората, Дибала, Демирал ва Малиновский асосий таркибда!  7 21:21Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"  3 21:13А Серия. "Эмполи" "Фиорентина" устидан иродали ғалабага эришди, "Сампдория" "Верона"ни енгди  1 21:06Дубль, қўпол хато, қизил карточка, пенальти... "Локомотив" "Насаф"ни 2-ўринга кўтарилиб кетишига йўл қўймаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 20:53"Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлубиятга учратган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ   0 20:37Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди — ЎФА баёноти  33 20:28Азар "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 20:09"Реал" Погбани харид қилмайди  3 19:47Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди"  11 19:37АПЛ. "Ливерпуль", "Астон Вилла" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум  4 19:30АПЛ. "Арсенал" Сака ва Мартинеллининг голлари эвазига "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди  12

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика