Стив Купер "Ноттингем Форест" билан кутилмаган битим имзолади
07 окт 2022 16:50
Янгиликлар
Стив Купер "Ноттингем Форест" билан кутилмаган битим имзолади
АПЛ дебютанти "Ноттингем Форест" ёздаги фаол трансфер кампаниясига қарамасдан, турнир жадвали охирида бормоқда.
Шу туфайли клуб атрофида жамоа мураббийи Стив Купернинг истеъфоси борасида гаплар айланаётган эди. Бироқ "Форест" бошқрувидагилар мутлақо кутилмаган йўл тутди.
Жамоанинг мамлакатдаги энг юқори лигага йўл олишида муносиб ҳисса қўшган мураббий билан шартнома 2025 йилга қадар узайтирилди. Жамоа лига стартидаги 8 ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлиб, энг охирги поғонани эгаллаб турганига қарамай, бошқарувдагилар унга катта ишонч билдираётганликларини намойиш қилишди.
"Ноттигем Форест" душанба оқшомида "Кинг Пауэр" ўйингоҳида "Лестер Сити" томонидан йирик 4:0 ҳисобида янчиб ташланди. Бу Купернинг янада катта босим остида қолишини англатар эди. Бироқ бундай бўлиб чиқмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар