UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Ювентус" Ҳалқаро чемпионлар кубогидан қанча даромад кўриши маълум бўлди  0 20:10Винисиус 1 йил аввал "Реал" футболчисига айланганди  0 19:45"Сиэттл" ва "Боруссия Д" учрашувида 8 ёшли дарвозабон майдонга тушди  4 19:25"Ювентус" - "Тоттенхэм" 2:3  5 19:20Месси ва Роналду туркиялик ошпазнинг тарвузли суратида намоён бўлишди  14 19:04Olamsport: Пакьяо ва Турман ўртасидаги 12 раундлик жанг, Шарапова мухлислардан маслаҳат сўради  0 18:58"Монако" "Милан" ҳужумчисини сотиб олишга яқин  1 18:42Кейннинг 93-дақиқадаги голи "Ювентус"ни мағлуб этди  14 18:27Де Йонг: "Барселона"нинг асосий футболчиси бўлиш учун курашаман"  8 18:10"Манчестер Юнайтед"га Пепе керак  4 18:09Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади  24 17:49Вела: "Мен Златандан яхшироқман, аммо"  8 17:29Гризманн: "Месси ва "Барселона" учун барчасига тайёрман"  12 17:14"Атлетико"нинг яна бир асосий ҳимоячиси жамоадан кетаётганлигини маълум қилди  0 16:57Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди  10

Стадиондан чиққан "булоқ", трактор, "швабра" ва шедевр голлар. "Пахтакор"нинг ғалабаси "Championat.asia" ФОТОМАҚОЛАсида Янгиликлар

Стадиондан чиққан "булоқ", трактор, "швабра" ва шедевр голлар. "Пахтакор"нинг ғалабаси "Championat.asia" ФОТОМАҚОЛАсида

Ўзбек клублари ОЧЛ 2-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олишди.

Олмалиқда АГМК Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасини 4:2 ҳисобида таслим қилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубини 2:1 ҳисобида енгди ва кейинги босқичга йўл олди.

ОЧЛ-2019. Чиройли голлар урилган кечада "Пахтакор" кейинги босқичга чиқди

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар"нинг чиройли ғалабасидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қорбобода нима гап? :)


Бўлар экан-ку чиройли дизайндаги, сифатли либосда ўйнаса.


Одатда, Яхшибоевни йиқитишарди. Бу сафар эса Жасур рақибни "ўрди"))


"Пахтакор" стадионидан "булоқ" чиқди) Жиддий айтганда эса майдонни суғорувчи махсус ускуналардан бири охиригача ўчмаган бўлиб чиқди. Шу сабаб ўйин бир муддат тўхтаб қолди.


Техний носозлик бартараф этилганидан сўнг стадион ходимлари ўша жойга тўпланиб қолган сувни "ёйиб чиқишди".


Булар эътироз билдиришда кўпроқ жамоавийроқ экан))


Биринчи бўлимга 24 дақиқа қўшиб берилганини олдин кўрганмисиз? Шахсан мен кўрмаганман. Вазият шуни тақозо қилди.


Шота Арвеладзе ўйчан...


Бугун майдонда нима бўлса бўлди, мана махсус трактор ҳам юрибди))


"Эйр Форс"нинг шу футболчиси (Иброҳим Байеш) бутун ўйин давомида гоҳ Черан билан, гоҳ Ҳамробеков билан, гоҳ Садриддин Абдуллаев билан кескинликка борди.


Бу суратни изоҳсиз қолдирдим.


Фарруҳ Сайфиевни ўзбекча Фил Жонс деса ҳам бўлади) Доим ноодатий кадрга тушиб қолади.


Стадион ларзага келишидан бир неча дақиқа олдин...


Стадионга келган мухлислар кимдир сиздан "Ўйинга бориб нимага эришдинг" деб сўраб қолса, иккиланмай "Машариповнинг голини жонли кўрдим" деяверинг.



Одатда, Юрген Клоппнинг шогирдларини мана шундай бағрига босишига кўникканмиз. Клопп ва Салаҳ ўрнида Шота ва Жалол.


Бояги Жалолни голини жонли кўрдим деган мухлислар кетидан Бикмаевнинг устунни "ўпиб" кирган зарбасини ҳам деб қўшиб қўйинг.


Happy End!


ОЧЛ 2-саралаш босқичи доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Толибжон Қосимов, instagram.com/tolibjon_90

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг