UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди? Янгиликлар

⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичидаги биринчи рақиб КХДР ҳақида ҳам савол берилди.


- Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи саралаш босқичида КХДРга қарши дастлабки учрашувини ўтказади. КХДР "сирли жамоа" десак ҳам бўлади, улар ҳақида маълумот топиш осон вазифа эмас. Биринчи рақибимиз қандай ўрганилди?

- Бир нечта ўйинларини томоша қилдим, аммо сиз айтиб ўтганингиздек, КХДР "сирли жамоа". Рақибимизда йиғин ўтказиш учун етарлича вақт бор эди ва улар биринчи ўйинга яхши тайёргарлик кўриш учун барча имкониятларга эга, лекин биз рақибдан яхшироқ ҳолатда бўлишимиз керак. Бу биз учун жуда муҳим. Яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишимиз лозим. Гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак ва бу жуда муҳим роль ўйнайди.

Аслида нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Ҳозирги дамда айрим футболчиларимиз ўз клубларида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган бир пайтда, қолганлар кам ўйнамоқда ва ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Бу муаммо мени ўйлантиряпти. Катта ўзгариш қилиш ниятим йўқ. Сўнгги уч йилда сифатли селекция ишларини олиб бордик.

Мақсадимиз — Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Бу ҳақда уч йилдан бери гапириб келамиз. Уч йил муқаддам Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичида иштирок этмаганди. Терма жамоа таркибидаги кўпгина футболчилар ушбу саралашдаги иштирок улар учун сўнгги имконият эканлигини яхши билишади. Футболчилар билан ҳам Шимолий Корея жамоасини таҳлил қилиб чиқамиз, бироқ биз қайси жамоага қарши ўйнашимиз ҳақида кўп ҳам қайғуришимиз керак эмас. Биз ўзимиз нима қилишимиз кераклиги ҳақида кўпроқ бош қотирсак тўғри бўлади. Футболчилар ҳам сўнгги уч йил давомида нималарга қодир эканликларини билиб олишди. Жисмоний ва руҳий томонлама тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига. 



Сречко Катанец билан бўлган интервьюни тўлиғини тез орада championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика