UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  1 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  27 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  5 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  21 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум Янгиликлар

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум

Россия ва ўзбек футболи байроқдорлари ўртасидаги қизиқарли тўқнашувнинг бошланиш вақти аниқ бўлди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ва Россиянинг 10 карра чемпиони "Спартак" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилади. Тедеско бошқарувидаги "Спартак" Россия премьер лигасининг иккинчи давраси олдидан ўз майдонида охирги тайёргарлик ўйинини "шерлар"га қарши ўтказса, "Пахтакор" Суперлигадаги янги мавсум олдидан Москвада жиддий имтиҳон топширади. 

Мазкур учрашувни трансляция қилиш ҳуқуқини Россиянинг "Матч ТВ" телеканали қўлга киритди. 22 февраль куни бўлиб ўтадиган "Спартак" — "Пахтакор" учрашувини "Матч ТВ" тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйин Москва вақти билан соат 13:55да, Тошкент вақти билан эса 15:55да бошланади. 

Ажойиб қарама-қаршилик Москвадаги "Спартак"нинг уй стадиони ҳисобланган "Откритие Арена"да бўлиб ўтади.

Шу ўринда Москвада истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик футбол ишқибозларини мазкур ўйинга таклиф қиламиз ва "Пахтакор"ни ушбу ажойиб тўқнашувда ёлғизлатиб қўймасликларини сўраймиз.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидаги "Шахр Ходро"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор"нинг 5 нафар футболчилари: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетади ва "Спартак" билан бўладиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика