Солари Рамоснинг карточкаси ҳақида: "Қоидаларни мен ўрнатмайман"
16 фев 2019 18:14
Янгиликлар
Солари Рамоснинг карточкаси ҳақида: "Қоидаларни мен ўрнатмайман"
"Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари "Жирона"га қарши баҳсдан олдин ҳимоячи Серхио Рамос атрофидаги воқеалар борасида фикр билдирди.
Рамос "Аякс"га қарши сариқ карточка олгани учун УЕФА унга қарши иш очган эди. Маълум бўлишича, футболчи атайин карточка ишлаб олган.
"Ҳозир ҳаммаси жойида. "Реал" "Жирона"га қарши баҳсда ғалаба қозонмоқчи. Бундай тақвимда кучни тўғри тақсимлаш осон эмас.
Рамоснинг Чемпионлар лигасидаги карточкаси? Қоидаларни мен ўрнатмайман. Жамоавий йиғинда бу мавзуни кўп муҳокама қилмадик. Серхио билиб туриб қоида бузганини айтди. Вазият оғир эди" - дейди Солари.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар