UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11“Бавария”нинг икки асосий футболчиси “Вердер”га қарши майдонга тушмайди   0 09:06“Наполи” ва МЮга “Тоттенхэм” ҳимоячиси керак   0 09:01А Серия клубларининг 2018 йил агентлар учун учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди   0 08:13Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  6 08:12Суперлига. Бугун Олмалиқда Қосимов - Абрамов тўқнашуви   13 07:17Бугун Осиё чемпионатида рингга чиқадиган боксчиларимиз рўйхати  1 03:00Olamsport: Хабибнинг спаринг рақиби икки карра олимпиада чемпиони, теннис маликасининг туғилган куни ва бошқа хабарлар  0 02:18"Лион" - "Анже" 2:1  0 02:10"Насионал" - "Спортинг" 0:1  4 00:55Ана холос! "Ювентус" Икарди учун Дибаладан воз кечишга тайёр  6 00:30"Манчестер Юнайтед" икки асосий футболчисининг маошини кўтаришга тайёр  3 00:16"Интер" ва "Сити" деярли келишувга эришди  1 00:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 23:57Эмери Рэмзининг жароҳати борасида маълумот берди  2 23:33"Монако" ПСЖга қарши ўйинда ёниб кетган ибодатхонанинг расми туширилган либосларда ўйнайди  5

“Соғлом авлод”нинг янги қиёфаси 18 апрель куни “Насаф”га қарши ўйинда намоён бўлади Янгиликлар

“Соғлом авлод”нинг янги қиёфаси 18 апрель куни “Насаф”га қарши ўйинда намоён бўлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси сўнгги 1,5 йил давомида футбол майдонларининг ҳолатига жиддий эътибор қаратиб келди.

Бунинг натижасида бугунга келиб Суперлига клубларининг уй стадионларида майдонлар сифатли кўринишга келди. Айни вақтда водийда уч стадионда реконструкция ишлари давом этаётгани қувонарли ҳолат.

Ўтган йилнинг 2 февраль куни ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Андижонга ташриф буюриб, вилоят спортининг ўша вақтдаги ҳолати билан яқиндан танишган ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашганди. Ташриф давомида улар “Соғлом авлод” стадионини ҳам кўздан кечиришган. Ўша вақтда “Андижон” футбол клубини Суперлигага қайтариш масаласи ҳам кўтарилган бўлиб, ЎФА комиссияси мазкур масала лицензиялашга бориб тақалишини тушунтирганди.

Орадан 1 йил вақт ўтиб, вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоев бошчилигида Андижон спортида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди. Буни “Андижон” клубининг Суперлигага қайтиши билан ҳам изоҳлаш мумкин. Шунингдек, 2018 йилнинг февраль ойидаги келишув ҳам амалга ошиб, бугунга келиб “Соғлом авлод” стадиони янги қиёфа акс этди. Вилоят футболи мухлислари бу улкан ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Айни кунларга қадар стадион атрофи таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, чим Европадан олиб келинди. Эндиликда эса Андижонда “Соғлом авлод” прожекторларини ОФК талаблари даражасига келтириш устида иш кетмоқда.



Вилоятдаги бу ўзгаришлар Миллий олимпия қўмитасининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Спортга ғамхўрлигидан келиб чиқиб, Шуҳратбек Абдураҳмонов 2018 йилда “Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” соврини билан тақдирланди. Эндиликда Андижон вилояти ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси янгиланган “Соғлом авлод” стадионидаги илк расмий беллашувга тайёргарлик кўряпти. Келишувга кўра, биринчи расмий учрашув 18 апрель — пайшанба куни Суперлиганинг 5-тури доирасида ўтказилади ва унда “Насаф” клуби андижонликлар меҳмони бўлади.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда ташкилотнинг бошқа вакиллари, Андижон вилояти раҳбарияти мазкур учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бориши режалаштирилган.

Мамлакатимизда бу каби ишларнинг амалга оширилиши футболни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Тез орада Наманган, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида ҳам мухлислар кутаётган очилиш маросимлари ташкил этилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси эндиликда қуйи лига клублари тўп сурадиган стадионлар, U-21 жамоаларининг майдонлари, босқичма-босқич аёллар ва болалар футболи майдонларини ҳам сифатли кўринишга келтириш устида иш олиб боради. Айни вақтда эса биз миллионлар ўйинига бефарқ бўлмаган андижонликлар ва албатта бу меҳмондўст вилоятда меҳмон бўлиш истагидаги юртдошларимизни “Соғлом авлод” стадионига таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+3   
12 апр 12:31:37
baribir bu biz
Бошка клуб майдонларидан хам фотолар беоингдар хурматли админлар?
+2   
12 апр 15:46:28
Убайдулла Лутфуллаев
Agar studentlarni tekinga kiritishsa koproq kirardik bu oyinga Andijonni qollab quvvatlagani
+2   
12 апр 12:32:28
LAR373
Чиройли уйин ва галаба кутиб коламиз Андижондан
+2   
12 апр 12:26:17
Navbahor_Liverpuul
stadion tomi va yugurish yo'laklari almashar ekan deb eshitdim juda chiroyli xozirgi xolati xam lekin mashg'ulotga ruxsat bermaslik kerak menimcha baribir mashg'ulotni boshqa maydonda qilish kerak shunda maydonni xolati ideal xolatda bo'ladi
+2   
12 апр 12:10:57
Kamol505.
Ха чиройли чикибди куз тегмасин
+1   
12 апр 15:04:59
Ikrom Eshniyazov
Qanaqa 4-tur, 18 aprel 5-tur boshlanmaydimi. Adminlar!!!
+1   
12 апр 12:27:36
Vatan un jon fido
Yaxw bopti hamma stadionlarimizi chimi paxtakordaka nasafdaka bosa yaxw futbol oynasa boladi qzigam boladi
+1   
12 апр 12:09:40
царь справедливости
Яна битта тур сабр қилиш керемасмикин? Чим хали илдиз отмаган!
   
12 апр 17:47:08
AC Andijan
20 Aprel deyilgandiyu qanaqasigab18 böldi dam oliw kuni bölganda yaxshi bölardi
   
12 апр 16:39:50
LAR373
Батигол, Лочин ёки Леван сингари хужумчи керакда анжонга
   
12 апр 16:14:39
Uzber
Bilet qancha bo‘larkin a
   
12 апр 13:19:09
Faqat_Navbahor
Judayam chiroyli koz tegmasin omad qushnilarimizga 18 kuni soglom avlodda korishguncha
   
12 апр 12:39:46
Nasaf Pro
Inwa alloh klublarimiz aniq maqsad sari odimlamoqda hudo hohlasa endi avalgidek stadionlar bahona bolmaydi. Olĝa Ôzbekiston
   
12 апр 12:38:21
LAR373
Худо хохласа уша куни стадион мухлислар билан тулик тошади. 18-сектордан янги-янги кричалкалар кутиб коламиз. Цига-цага ларни 15-16-17-18-секторларда хам куллаш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг