UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга етиб борди  3 13:44"Лацио" сотилмайди!"  0 13:22"Ал Аҳли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  5 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  7 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  20 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  3 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  3 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  4

Сияваш Ҳақназарий — Черан, АГМКдан кейинги режалари, Эрон ва Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

Сияваш Ҳақназарий — Черан, АГМКдан кейинги режалари, Эрон ва Жаҳон чемпионати ҳақида

АГМК йил бошида ўз сафига эронлик легионер Сияваш Ҳақназарийни қўшиб олди. Футболчи чемпионатимиз тарихида тўп тепган илк бор форс ўйинчисига айланди

 Ярим ҳимоячи Суперлигада бу мавсумда 26та учрашувда майдонга тушди ва 5та гол урди. Жамоадошларининг битта голига ассистентлик қилди. У билан мавсум якунлари ва Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари ҳақида суҳбатлашдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

- Суперлигадаги дебют мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- Ўйлайманки, Суперлига турнир жадвалидаги барча кучли тўрт жамоа биринчи ўринга лойиқ сифатида . АГМК бундан ҳам яхшироқ ўринни олишига ишончим комил эди. Чемпионатнинг бошланиши доим қиийн бўлади. Айниқса бир жамоада янги футболчилар пайдо бўлса, бир-бирига кўникиши учун вақт керак. Баъзи учрашувларда омадсизлик туфайли мағлуб бўлдик. Иккинчи даврада концентрациямиз битта мақсадга қаратилганди. Муҳими ҳеч бўлмаганда ОЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олдик. Бу биз бажарган минимал вазифа ҳисобланади.

- Демак бу қониқарли, тўғрими? Ваҳоланки, АГМК сўнгги икки мавсумни совринли ўринларда якунлаганди...

- Нима бўлганда ҳам ўтган мавсумдаги натижа ҳақида ўйламаслигимиз керак. Хатолардан сабоқ чиқарамиз. Тан олишимиз шарт муносиб натижага эриша олганимиз йўқ. Мен АГМКнинг ҳақиқий имкониятларини жуда яхши биламан. 

- Легионерлар ўртасидаги рақобатга қандай баҳо берасиз?

- Ўзбекистонда яхши легионерлар бор. Уларнинг тўп тепиши Суперлигани олдинга силжишига ёрдам беради. Ўзбекистоннинг кўплаб клубларида яхши савиядаги легионерларни кўрдим. Черанга келсак, у юқори даражадаги ижрочи. Вазиятларда гол уришни билади. Ёш футболчилар ундан кўп нарса ўрганиши мумкин. 

- Жаҳон чемпионати ҳақида суҳбатимизни давом эттирсак. Сиздан Эрон ҳақида сўрашимиз табиий...

- Дастлабки учрашувда омадимиз келмади. Мураббийнинг бу учрашувга режалари бор эди. Лекин афсуски иш бермади. Фикримча, Уэльс билан ўйинда ҳақиқий Эронни кўрдик. Улар форсларнинг қандай салоҳиятга эгалигини кўрсата олишди. Олдинда АҚШга қарши жуда муҳим учрашув бор. Умид қиламанки, максимал очко олиб кейинги босқичга чиқамиз. 

- Иккинчи турга келиб ҳаммаси жойига тушаётгандек. Саудия Арабистони ва Япония ютқазди. Жанубий Корея мағлуб бўлди..

- Бу мундиалда жуда кўп кутилмаган ходисалар кўряпмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Буни Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар исботлаб бермоқда. 

- Фаолиятингизни АГМКда давом эттирасизми?

- АГМК билан шартномам бор. Умуман олганда Ўзбекистондаги илк мавсумим яхши ўтди. Таклифлар борлиги нормал ҳолат. Лекин клуб мен ҳақимда қарор қабул қилиши керак. Умид қиламанки, якунда ҳаммаси мен учун яхши бўлади.  

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика