Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг
01 авг 2024 07:45
Янгиликлар
Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг
Кеча Парижда давом этаётган олимпиаданинг аёллар ўртасидаги футбол баҳсларининг гуруҳ босқичи якунланди.
Мусобақа давомида олти очко олиб ташланган Канада терма жамоаси ҳам чорак финалга йўл олди. Улар ўз гуруҳларида иккинчи бўлишди.
Шунингдек, Мартаси бор Бразилия термаси ҳам ўз гуруҳида учинчи бўлиб, кейинги босқичга йўл олди. Бироқ Марта Францияга қарши учрашувни ўтказиб юборади. Сабаби аёллар футболининг афсонаси гуруҳ босқичининг учинчи турида қизил карточка олган.
Чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
Франция — Бразилия
Испания — Колумбия
АҚШ — Япония
Канада — Германия
Учрашувлар 3 август куни бўлиб ўтади.

championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар